Ўзбекистон республикаси мудофаа вазирлиги


I БОБ. ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ



Download 2,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/21
Sana22.06.2023
Hajmi2,4 Mb.
#952900
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21
Bog'liq
3.拃殝垖崍 悎値唻€崚垚垬 (1)

I БОБ. ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ 
ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ 
1.1.
Олий таълим тизимини ислоҳ қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий
асослари
Бизга маълумки, мустақилликка эришган ҳар бир халқ ўз тараққиёт 
моделини яратади, янги жамият ва давлат бунёд этишнинг ўзига хос 
принципларини ишлаб чиқишга харакат қилади. Мустақил Ўзбекистон 
давлати ўзининг истиқлол ва тараққиёт йўлини танлаб олди, ижтимоий 
йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришни йўлга қўйди. 
Миллий хусусиятлар ва анъаналарни инобатга олган ҳолда эркин 
фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий демократик давлат қуриш, бозор 
муносабатларига 
босқичма 
босқич 
ўтиш, 
мустақил 
давлат 
манфаатларининг устунлигига ва тенг ҳуқуқли ҳамкорликка асосланган 
ташқи сиёсатнинг аниқ принципларини ва йўналишларини белгилаб олди.
Мустақил Ўзбекистон биринчи Конституциясининг қабул қилиниши 
айни шу эзгу мақсадларнинг ҳуқуқий кафолатидир. У мустақил ҳуқуқий 
йўлимизнинг ва миллий ҳуқуқ тизимининг таянч пойдеворидир. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Биринчи 
Президенти 
И.А.Каримов 
таъкидлаганидек, “Табиийки ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў-эътибори, 
унинг Конституцияси ҳисобланади. Зотан, Конституция давлатни давлат, 
миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган Қомусномадир. Шу 
маънода асосий қонунимиз халқимизнинг иродасини, руҳиятини, 
ижтимоий онги ва маданиятини акс эттиради. Чунки уни ишлаб чиқиш ва 
муҳокама этишда бутун халқ иштирок этади. Бир сўз билан айтганда, 


17 
Конституциямиз том маънода халқимиз тафаккури ва ижодининг 
маҳсулидир”. Асосий қомусимиз бўлмиш Конституция ҳақида гап борар 
экан, Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 
йиллигига бағишланган “
Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини 
таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови” деб 
номланган 
тантанали маросимдаги маърузаларида: “Конституциянинг 
яратилиши ва ҳаётимизга татбиқ этилишида замонамизнинг буюк давлат 
арбоби, улуғ йўлбошчимиз, муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 
хизмати беқиёс эканини барчамиз яхши биламиз. Халқимизнинг онгу 
тафаккури, дунёқараши ва бутун ҳаётини тубдан ўзгартирган ушбу муҳим 
сиёсий ҳужжатни ишлаб чиқишда Ислом Абдуғаниевичнинг концептуал 
аҳамиятга эга, теран фикрлари мустаҳкам замин бўлди.”
1
–деб алоҳида 
қайд этдилар. Бош қомусимиз ҳисобланган Конституициямизнинг “41-
моддасида
 
ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш 
давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир” 
ва “42-моддасида эса ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, 
маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади. Давлат 
жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланишига ғамхўрлик 
қилиши”
2
қонун асосида белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, таълим бўйича 
миллий сиёсатнинг ҳуқуқий асосларини шакллантириш учун барча шароит 
яратилганди. Ўз тараккиёт йўлимизнинг ишлаб чиқиш ва амалга 
оширилиши таълим тизимнинг тубдан қайта қурилишини тақозо эта 
бошлади. 
Ўзбекистонда таълим тизимини ислох қилиш жараёнини тўрт асосий 
босқичга бўлиш мумкин: 
1
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси 
Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. 
Тошкент ҳақиқати. 2016 йил 10 декабр. № 99 (12943)
2
Ўзбекистон Республикаси Конституицияси. –Т.. “Ўзбекистон””2016 йил. Б.15-
16. 


18 
I - босқич 1991 – 1997 йиллар тайёрлов босқичи бўлиб таълим тизимининг 
асосий муаммолари ва зиддиятлари аниқланди ва белгилаб олинди
II - босқич 1997 – 2001 йиллар – кадрлар тайёрлаш соҳасида янги миллий 
сиёсатни шакллантиришнинг бошланғич босқичи; 
III - босқич 2001 – 2005 йиллар – узлуксиз таълим тизимини кенг кўламда 
фаол ислоҳ қилиш босқичи; 
IV - босқич 2005 йилдан кейин узлуксиз ва мавжуд таълим тизимини 
такомиллаштириш ҳамда ривожлантириш босқичи. 
Шу билан бирга тайёрлов босқичида таълим тизимни ислоҳоти, 
қуйидаги объектив сабабларга кўра, мустақилликка эришилгандан кейин 
дархол бошланмади: 
- биринчидан, ушбу босқичда таълим тизимини ислоҳ қилишда ўз 
ифодасини топиши лозим бўлган янги жамиятни ижтимоий - иқтисодий 
ислоҳ қилишнинг яхлит концепциясини ишлаб чиқмаган эди; 
- иккинчидан амал қилиб турган таълим тизимидаги зиддиятлар, 
муаммоларни аниқлаш, илғор жаҳон таълим моделларини чуқур ўрганган
ҳолда миллий ғоя ва миллий таълим моделини шакллантириш учун вақт 
зарур эди; 
- учинчидан, 1996 йилгача содир бўлган чуқур иқтисодий инқироз даврида
таълимни ислоҳ қилиш учун зарур молиявий маблағлар ва захиралар 
мавжуд эмас эди. 
1997 йилги «Таълим тўғрисида»ги қонунга мувофик таълим 
тизимини ислоҳ қилиш бўйича кўрилган амалий чора – тадбирлар «ўқитиш 
мазмуни билан узлуксиз таълим тизимини ташкил этиш ўртасидаги жипс 
ўзаро алоқани таъминлаш муаммосини ҳал эта олмади». Бунда чукур 
илмий ишланма, умумий ўрта таълимнинг 4 ёки бошқа босқичида қатор 
фанларни ўқитишнинг мақсадга мувофиқлигини асослаш таъминланмади. 
Ворисийликнинг асосий дидактик принциплари таълим мазмунининг 
узлуксизлиги, ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш қоидалари 
бузилди. Шунингдек, умумий ўрта таълим давомийлигини 10 йилдан 11 


19 
йилга узайтириш масаласи жуда мунозарали бўлди. 
Таълим тизимида 1991-1996 йилларда юзага келган жиддий 
зиддиятлар ислоҳотларнинг кадрлар тайёрлаш сохасида миллий сиёсатни 
ислоҳ қилишнинг иккинчи босқичи зарурлигини тақозо этди. 
Ўзбекистон ҳукумати мустақил давлатлар ҳамдўстлиги маконида 
биринчи бўлиб мамлакатда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш 
тўғрисида қарор қабул қилди. 
Мамлакатимиз 
таълим соҳасидаги асосий тамойиллар қуйидагилар 
этиб белгиланди: таълим устуворлигининг тан олиниши; таълим олиш 
шаклини танлаш эркинлиги; таълим соҳасида камситишларга йўл 
қўйилмаслиги; таълим олишга доир тенг имкониятларнинг таъминланиши; 
таълим ва тарбияга миллий ҳамда умуминсоний қадриятларнинг 
сингдирилганлиги; таълим ва тарбиянинг инсонпарварлик, демократик 
хусусияти; таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги; ўн бир йиллик 
таълимнинг ҳамда олти ёшдан етти ёшгача бўлган болаларни бир йил 
давомида умумий ўрта таълимга тайёрлашнинг мажбурийлиги; давлат 
таълим стандартлари ва давлат таълим талаблари доирасида таълим 
олишнинг ҳамма учун очиқлиги; ўқув дастурларини танлашга доир 
ёндашувнинг ягоналиги ва табақалаштирилганлиги; инсоннинг бутун 
ҳаёти давомида таълим олиши; жамиятда педагогларни ижтимоий ҳимоя 
қилишнинг кафолатланганлиги; таълим тизимининг дунёвий хусусиятга 
эгалиги; 
билимлилик, 
қобилиятлилик 
ва 
истеъдоднинг 
рағбатлантирилиши; таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувининг 
уйғунлиги; таълим фаолияти соҳасидаги очиқлик ва шаффофлик.
1
Шундай қилиб, янги таълим тизими мустақил фикрлайдиган, ҳар 
томонлама ривожланган, ўзида юксак маънавий – ахлоқий маданий 
хислатларни ва профессионализмни мужассамлаштирган шахсни 
шакллантиришни таъминлашга хизмат қилиши лозим. 
Таълимни ислоҳ қилишнинг тўртинчи босқичи узлуксиз таълим 
1
Ў
збекисто н Республикасининг “Т аълим тў ғр исида ”ги Қо нуни (2020 йил, 19 -м ай)


20 
тизимида туб ўзгаришлар қилишга йўналтирилган. 2006 йилда мактаб 
таълимини ривожлантиришнинг давлат умуммиллий дастури қабул 
қилинди. 
Академик лицей – ўқиш муддати уч йил бўлган, давлат таълим 
стандартларига мувофиқ жадал интеллектуал ривожлантиришни, 
ўқувчиларнинг имкониятларини ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда 
чуқур, соҳалар бўйича, табақалаштирилган, касб – ҳунар ўргатишга 
йўналтирилган ўқитиш ҳисобланади. Академик лицейларда ўқувчилар 
ўқишнинг гуманитар, табиий – илмий, аграр ва бошқа йўналишларини 
ихтиёрий равишда танлашади. 
Келгуси йилда илм-фан соҳасида олийгоҳлар ва илмий ташкилотлардаги 
докторантлар сони 4,5 мингтага етказилади ёки 2017 йилга нисбатан 
3 баробарга оширилади. Ушбу мақсадлар учун бюджетдан қўшимча 
240 миллиард сўм ажратилади.
1

Олий таълим тизими: мулкчилик шакли ва идоравий бўйсинишидан 
қатъий назар давлат таълим стандартларига мувофиқ таълим ва касб – 
ҳунар дастурларини амалга оширадиган таълим муассасаларидан; олий 
таълимни ривожлантириш учун зарур бўлган тадқиқот ишларини 
бажарувчи илмий – педогогик муассасалардан; давлат таълим 
бошқармаларидан, шунингдек уларга бўйсинувчи корхоналар, муассасалар 
ва ташкилотлардан таркиб топади. 
Республикада олий таълим муассасаларининг қуйидаги типлари 
ўрнатилган: 
- университет – билим соҳалари кенг доираси ҳамда тайёрлов 
йўналишлари бўйича олий таълимни ва олий ўқув юртидан кейинги 
таълим дастурини амалга оширади; 
- академия – билимларнинг конкрет соҳадаги ва тайёрлов йўналишлари 
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Халқ сўзи 
№276-сон. 2020 йил, 30-декабр
.


21 
бўйича олий таълим ҳамда олий ўқув юртларидан кейинги таълим 
дастурларини амалга оширади; 
- институт бир билим сохаси доирасида қоидага қўра, тайёрлашнинг 
конкрет йўналиши бўйича олий таълим ҳамда, олий ўқув юртидан кейинги 
таълим дастурларини амалга оширади. 
Олий ўқув юрти талабалар ва ходимлар сонидан, бюджетидан келиб 
чиқиб ўз тузилмасини ўрнатилган тартибда шакллантиради. У 
тадбиркорлик фаолиятидан фойда олиш ва уни мустақил тасарруф этиш, 
ўзига жисмоний, юридик шахслар томонидан ҳадя, эҳсон, сифатида 
берилган ва мулк, даромадларни тасарруф этиш ҳуқуқига эга. Нодавлат 
олий ўқув юртининг мулкни, даромадларни олиш ва тасарруф этиш 
тартиби унинг устави билан белгиланади. Олий ўқув юртлари уларнинг 
фаолияти натижасида ҳосил қилинган интеллектуал ва ижодий меҳнат 
маҳсулига мулкчилик ҳуқуқига эгадирлар. 
“Таълим тўғрисида”ги Қонунга юридик шахс ҳуқуқи ва давлат 
аккредитациясидан ўтган кундан бошлаб мажбурий фаолият юритиш 
ҳуқуқи билан нодавлат олий ўқув юртлари очиш назарда тутилган. 
Нодавлат олий ўқув юрти аккредитациядан ўтмай туриб ўз фаолиятини 
бошлай олмайди. Нодавлат олий ўқув юрти аккредитациядан ўтиш учун 
ўзи кўрсатаётган таълим хизматлари ҳусусий олий таълимнинг 
ривожланишини 
чеклайдиган 
белгиланган 
меъёрларга 
мувофиқ 
эканлигини намойиш этиши зарур.
Олий ўқув юртидан кейинги таълим жамиятнинг юқори малакали 
илмий ва илмий – педагогик кадрларга бўлган талабини, шахснинг 
ижобий, 
таълим 
– 
профессионал 
қизиқишларини 
қондиришга 
йўналтирилган. Магистратурадан кейинги таълим магистратурада ва 
докторантурада ўқишни ўз ичига олувчи ривожланган хорижий 
мамлакатлардан фарқли равишда, Ўзбекистонда 2011 йилдан бошлаб олий 
ўқув юртидан кейинги таълимда янги тартиб ишлаб чиқилди унга кўра 
аспирантура ва доктарантура босқичидан оборат 2-босқичли тизимдан 1-


22 
босқичли тизимга ўтиб, катта илмий ходим-изланувчилик институти 
жорий қилинди. Шунингдек уларнинг ойлик маошлари оширилган. 
Мустақиллик йилларида фан доктори 2189 кишига, фан номзоди 11119 
кишига илмий даражалари берилган. Шулардан, доцент лавозимини 5681 
киши, катта илмий ходим 928 киши, профессор 1515 мутахассислар 
олишган. Жумладан фан доктори илмий даражасини олган 
мутахассисларнинг 24% тиббиётда, техника фанларида 13%, физика – 
математика соҳасида 9%, иқтисодиётда 8%ни ташкил этади. Фан 
номзодлари илмий даражаси бўйича тиббиётда 26%, техника фанларида 
12%, иқтисодиётда 10%, физика –математика фанларида уларнинг улуши 
7% ни ташкил этади.
1
 
Билим олиш ҳақида гап кетганда бевосита 2020 йилда қабул 
қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни 
кўз олдимизда гавдаланади. Мазкур қонуннинг 5-моддасида билим олиш 
ҳуқуқи кафолатланган. Бунга кўра жинси, тили, ёши, ирқий, миллий 
мансублиги, эътиқоди, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, хизмат 
тури, ижтимоий мавқеи, турар жойи, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 
қанча вақт яшаётганлигидан қатъи назар, ҳар кимга билим олишда тенг 
ҳуқуқлар кафолатланиши
2
белгилаб қўйилган. Демак, таълим олиш 
бугунги кун ёш авлод вакиллари учун муҳим ва асосий вазифа қилиб 
белгиланган. Яна бир муҳим қонунлардан бири 2016 йил 14 сентябрда 
ёшларга оид давлат сиёсати такомиллаштирилиши натижасида, 
“Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги 
Қонун
3
қабул қилинди. Бу қонуннинг янги таҳрирда қабул қилинишини 
замон ва даврнинг ўзи талаб қилди. Ўзбекистонда ёшларга оид давлат 
сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланганининг асоси эди. 
Ушбу Қонуннинг 23-моддаси Ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш 
1
Приоритетные вопросы подготовки научно – педогогических кадров.// Бизнес Вестник Востока 8.11.11.
2
Ўз б е к и с т о н Р е с п уб л и к а с и н и н г “Т а ъ л и м т ў ғ р и с и д а ” г и Қ о н ун и ( 2 0 2 0 й и л , 1 9 -м а й )
3
“Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. 2016 йил 
14 сентябрь ЎРҚ -406.


23 
кафолатлари,-деб номланган бўлиб, унда Қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда ёшлар учун қуйидагилар кафолатлар белгиланган: 
бепул тиббий хизмат кўрсатилиши; бепул умумий ўрта, ўрта махсус ва 
касб-ҳунар таълими олиш; давлат таълим муассасаларида давлат грантлари 
доирасида бепул олий таълим олиш; давлат спорт-соғломлаштириш ва 
маданий-маърифий муассасаларига бориш учун шарт-шароитлар яратиш; 
уй-жой қуриш, олиш ва уни реконструкция қилиш учун имтиёзли 
кредитлар бериш; таълим муассасаларида ўқиш учун имтиёзли кредитлар 
бериш; етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган 
болаларни турар жойлар билан таъминлаш; ўрта махсус, касб-ҳунар ёки 
олий таълим муассасасини битирганидан кейин бандликни таъминлаш 
бўйича чора-тадбирлар кўриш; меҳнат соҳасида ёшга доир ўзига 
хосликларни инобатга олган ҳолда имтиёзлар бериш ва ишни таълим 
билан қўшиб олиб бориш учун шарт-шароитлар яратишлари ҳақида 
ёзилган. Аҳамият берилса мазкур Қонун Мустақил Ўзбекистоннинг барча 
ёшларига берилган эътибор ва имконият деб баҳолаш мумкин. Ўзбекистон 
Республикаси Президенти Шавкат Миромонович: “Халқ билан мулоқот ва 
инсон манфаатлари йили” дастуридан ёшларимизни соғлом ва баркамол 
этиб тарбиялаш масаласи алоҳида ўрин эгаллаши табиийдир”, -деб 
таъкидлайдилар, -“Бу борада фарзандларимиз учун зарур шароитлар 
яратиш, янги-янги таълим-тарбия, маданият, санъат ва спорт масканларини 
барпо этиш, ёш оилалар учун уй-жойлар қуриш, ёшларни иш билан 
таъминлаш, уларни тадбиркорлик соҳасига кенг жалб этиш бўйича 
бошлаган ишларимизни янги, юксак босқичга кўтарамиз.”
1
Назаримизда давлатимизда таълим тарбияга бўлган бўлган 
эътибор, ёш авлод ва кадрларга яратилаётган имкониятлар юрт келажаги, 
равнақи ва фаровонлиги учун хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович 
1
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси 
Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. 
Тошкент ҳақиқати. 2016 йил 10 декабр. № 99 (12943)


24 
Мирзиёев 
Тошкентда 2016 йил 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси 
Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган 
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида 

Асосий вазифа – бу юқори касб маҳорати ва замонавий тафаккурга эга, 
пухта ўйланган, ҳар томонлама тўғри қарорлар қабул қила оладиган, 
белгиланган 
мақсадларга 
эришадиган 
раҳбарлар 
ва 
мансабдор 
шахсларнинг янги таркибини шакллантиришдан иборат. Бу борада 
ҳудудий бошқарув органлари, энг аввало, мамлакатимиз туман ва 
шаҳарлари ҳокимликлари учун малакали кадрлар тайёрлашга алоҳида 
эътибор қаратиш зарур. Бунинг учун олий таълим муассасалари тизими 
билан бирга, мамлакатимиздаги 6 та академия, Вазирлар Маҳкамаси 
ҳузуридаги Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази каби 
ташкилотларнинг илмий-амалий салоҳияти ва имкониятларини янада фаол 
сафарбар этиш даркор"
1
, деди Мирзиёев.
“Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати 
тўғрисида”ги Қонун
2
ининг 25-моддаси “Иқтидорли ва истеъдодли 
ёшларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш”-деб номлаган.
 
Бунга кўра, 
иқтидорли ва истеъдодли ёшларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш: 
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мукофотлар, стипендиялар 
белгилаш, таълим грантлари тақдим этиш; фан, маданият ва санъат 
соҳасида ижодий устахоналар ва мактабларни ташкил этишга 
кўмаклашиш; умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим 
муассасаларида спорт секциялари, фан, техника тўгараклари ва ижодий 
тўгараклар фаолиятини ташкил этиш; иқтидорли ва истеъдодли ёшларни 
аниқлаш ва рағбатлантириш мақсадида танловлар, олимпиадалар, 
кўргазмалар, фестиваллар, кўриклар, концертлар, симпозиумлар, ўқишлар, 
конференциялар, семинарлар ташкил этиш ҳамда ўтказиш; ёшларга оид 
халқаро тажриба алмашуви; иқтидорли ва истеъдодли ёшларни таълим ва 
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий 
Мажлис палаталарининг қўшма мажлиси тўғрисида ахборот
2
“Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун. 2016 йил 14-сентябр.


25 
илмий-тадқиқот муассасаларида, шу жумладан хорижий мамлакатларда 
ўқитиш, қайта тайёрлаш ва амалиётни ўташ дастурларидан танлов асосида 
фойдаланишини 
таъминлаш; 
илмий-тадқиқот, 
маданий-маърифий 
ишларни ўтказиш учун ёш мутахассислар ва олимларга шарт-шароитлар 
яратиш, ёш олимларнинг ишланмаларини амалиётга жорий этишга 
кўмаклашиш, шунингдек ёшларнинг кадрлар салоҳиятини сақлаб қолиш 
ҳамда 
ривожлантириш; 
спорт-таълим 
муассасалари, 
клублари 
тармоқларини ривожлантириш, иқтидорли ва истеъдодли ёш спортчиларни 
қўллаб-қувватлаш, ёшлар ўртасида спорт мусобақаларини ўтказиш; 
иқтидорли ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаётган жисмоний ва 
юридик шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
рағбатлантириш йўли билан амалга оширилиши белгилаб қўйилган. 
Шунингдек, Қонун ҳужжатларида иқтидорли ва истеъдодли ёшларни 
давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа чора-тадбирлари ҳам 
назарда тутилиши мумкинлиги қайд этилган.
Назаримизда, ёшлар, таълим, тарбия, ижод, санъат, маданият, 
спорт булар барчаси бир бири билан уйғун ҳолда ривожланиб борувчи 
потенциал жараён ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Биринчи 
Президенти Ислом Каримов Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт 
йўлида амалга ошириладиган асосий вазифалардан бири сифатида 
“Ижоднинг барча турларини ривожлантириш, одамларнинг истеъдод ва 
қобилиятларини намоён этиш учун шарт шароитлар яратиш”
1
деб қайд 
қилган эдилар. 
Тарихга назар ташласак, Мустақилликка эришиш арафасида
давлатимизнинг Биринчи Раҳбари Ислом Абдуғанивич Каримов илм фан, 
таълим тарбияга бўлган суст эътиборнинг аҳволи ҳақида куюниб гаприб 
ўтганлар: “Ижтимоий инфраструктура тармоқлари: соғ-лиқни сақлаш, халқ 
таълими, мактабгача болалар муассасалари жуда оғир аҳволга тушиб 
1
Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш давр талаби. 5-жилд. –Т.: “Ўзбекистон”, 1997.- 
Б.400..


26 
қолган. Мактаб ва касалхоналарнинг 60 фоизи нобоп биноларда 
жойлаштирилганини айтишнинг ўзи кифоя. Жуда ўткир иқтисодий ва 
ижтимоий муаммолар рўйхатини яна давом эттириш мумкин. Буни аввало 
шундан кўрса бўладики, инсоннинг ҳар томонлама уйғун камол топиши, 
унинг шахс сифатида маънавий ривожланиши у ёқда турсин, кўпинча 
яшаш учун керак бўлган энг оддий нарсалар ҳам етишмаяпти.”
1
Тарихдан биламизки, бутун бир халқни осонлик билан қарам этиш 
бу унинг маданиятини йўқотиш билан амалга оширилган. Халқ, миллат, 
давлат маданияти ва порлоқ келажаги эса бевосита аҳолининг 
саводхонлиги ва таълим тарбияси билан бевосита боғлиқ. Шундай экан, 
Давлатимизнинг биринчи Раҳбари Ислом Абдуғанивич Каримов 
мустақилликнинг дастлабки йилларида долзарб масалаларга эътибор 
қаратликлари ўзларининг Ўзбекистон Мустақиликка эришиш остонасида 
қайд этилган: “Яна бир ўта муҳим жиҳат шундаки, мамлакатимиз-да 
ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида 
аввалбошданоқ асосий устувор йўналишларга айланган масалалар —
тинчлик ва бар-қарорликни сақлаш, миллатлараро ҳамжиҳатликни асраш, 
аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, иқтисодиётни тубдан ислоҳ этиш, 
миллий армияни шакллан-тириш, суд-ҳуқуқ тизимини янги асосда барпо 
этиш, инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъмин-лаш, ижтимоий-
сиёсий ҳаётни эркинлаштириш, аҳоли саломатлиги, илм-фан, таълим-
тарбия, маданият ва спорт жабҳаларига эътибор қаратиш, жаҳон 
ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаш каби кўпдан-кўп долзарб вазифалар 
мустакиллигимизнинг 
пойдевори 
қўйилаётган 
ўша 
даврда 
Юртбошимизнинг чиқишларида ҳар томонлама ўз ифодасини топа 
бошлаган эди.”
2
Буюк аждодларимиз асарлари ва ҳаёту ижодларига назар ташласак, 
барча барчасида ёшлар, уларнинг тарбияси, камол топиши, илму заковатли 
1
И.Каримов. Ўзбекистон мустақиллика эришиш остонасида. –Т.: “Ўзбекистон”, 2011.- Б.4.
2
И.Каримов. Ўзбекистон мустақиллика эришиш остонасида. –Т.: “Ўзбекистон”, 2011.- Б.8.


27 
бўлиши ҳақида панду насиҳатлари кўз олдимизда гавдаланади. Нега? Улар 
ёшлар таълим тарбиясига бу қадар жиддий эътибор қаратишган, сабаби 
айнан илму фан миллатни миллат сифатида, давлатнинг қудратини 
оширишда, барча соҳада замон талабларига жавоб берадиган 
стандартларни ишлаб чиқишда ва энг асосийси келажак авлодга ўша 
карвон йўлида давом этиши учун мерос қилиб қолдиришга замин яратган.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ана шу 
пировард мақсадни амалга оширишда ўзларининг бутун имконият ва 
кучларини ижодларини ёшлар таълим тарбиясига қаратдилар: “Маълумки, 
ота-боболаримиз қадимдан бебаҳо бойлик бўлмиш илму маърифат, таълим 
ва тарбияни инсон камолоти ва миллат равнақининг энг асосий шарти ва 
гарови деб билган. Албатта, “таълим-тарбия - онг маҳсули, лекин айни 
вақтда онг даражаси ва унинг ривожини ҳам белгилайдиган, яъни, халқ 
маънавиятини шакллантирадиган ва бойитадиган энг муҳим омилдир. 
Бинобарин, таълим-тарбия тизимини ва шу асосда онгни ўзгартирмасдан 
туриб, маънавиятни ривожлантириб бўлмайди.”
1
Мана шундай юксак 
маънавияти баркамол инсонларгина халқга, унинг турмушига, таълим 
тарбиясига бефарқ бўлолмаслигини тарихнинг ўзи гувоҳ бўлади. 
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев Олий 
Мажлисга Мурожаатномасида: “.... ёш авлодга боғча, мактаб ва олийгоҳда 
сифатли таълим-тарбия беришни йўлга қўямиз, улар жисмоний ва маънавий 
соғлом, ватанпарвар инсонлар бўлиб улғайиши учун барча куч ва 
имкониятларни сафарбар этамиз”
2
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти 
Ислом Абдуғанивич Каримовнинг “Юксак маънавият –енгилмас куч” 
асарлари 5 тилга таржима қилинди ва турли давлатларда мазкур асарнинг 
тақдимот тадбирлари бўлиб ўтди. Бундан аён бўладики, мазкур асарда 
кўтарилган ва доим долзарб бўладиган муаммоларга мукаммал ечим 
1
И.
Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч. - Тошкент: Маънавият, 2008. – Б.32.
2
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Халқ 
сўзи №276-сон. 2020 йил, 30-декабр
.


28 
масалалари қайд этилганлигининг гувоҳи бўламиз. “Маънавиятни 
шакллантиришга бевосита таъсир қиладиган яна бир муҳим ҳаётий омил - 
бу таълим-тарбия тизими билан чамбарчас боғлиқдир. Шу боис бу соҳада 
юзаки, расмий ёндашувларга, пухта ўйланмаган ишларга мутлақо йўл 
қўйиб бўлмайди. Мактаб, таълим-тарбия масаласи давлат ва жамият 
назоратида бўлиши Асосий қонунимизда белгилаб қўйилган. Шу билан 
бирга, бу кенг жамоатчилик, бутун халқимизнинг иштироки ва қўллаб-
қувватлашини талаб қиладиган умуммиллий масаладир. Шуни 
унутмаслигимиз керакки, келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида 
яратилади, бошқача айтганда, халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши 
фарзандларимизнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишига боғлиқ. 
Бунинг учун ҳар қайси ота-она, устоз ва мураббий ҳар бир бола тимсолида 
аввало шахсни кўриши зарур. Ана шу оддий талабдан келиб чиққан ҳолда, 
фарзандларимизни мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятига эга бўлган, 
онгли яшайдиган комил инсонлар этиб вояга етказиш - таълим-тарбия 
соҳасининг асосий мақсади ва вазифаси бўлиши лозим, деб қабул 
қилишимиз керак. Бу эса таълим ва тарбия ишини уйғун ҳолда олиб 
боришни талаб этади.”
1
Хулоса қилиб айтганда, таълим тарбия биз учун асосий мақсад ва 
вазифалардан бири ҳисобланади. Айни пайтда бу икки масалага уйғун 
ҳолда ёндошув, бутунликда олиб қараш эса мақсадамизга янада аниқ ва 
самарали етиб боришимизни кафолатлайди. Айни пайтда Давлатимиз 
Биринчи Президенти таъкидлаганларидек. “Таълимни тарбиядан, тарбияни 
эса таълимдан ажратиб бўлмайди - бу шарқона қараш, шарқона ҳаёт 
фалсафаси.”
2
Ўзбекистонда таълим ва унга бўлган муносабатнинг бош сабаби 
мустақилликка эришганимиздан сўнг янги бош қомусимиз ҳисобланган 
Конституициянинг яратилиши ва бу Конституицияда инсонинг билим 
1
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. - Тошкент: Маънавият, 2008. – Б.32.
2
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. - Тошкент: Маънавият, 2008. – Б.33.


29 
олиш ҳуқуқларининг устуворликларини кафолатлаб қўйилди. Ўзбекистон 
Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов мустақил давлатда 
нафақат қонун устуворлигини балки таълимга бўлган янгича ёндоувга 
қатъий эътибор қаратдилар. Боиси порлоқ келажак асоси куч соғлом 
фикрлайдиган ёшлар эди. Таълим соҳасига эътибор бу – келажак ёшларга 
бўлган эътибордир, бу – халқ фаровонлигига бўлган эътибордир, бу – 
давлатнинг жаҳонда ўз ўрнини топишга бўлган эътибордир, миллатни 
англашга бўлган эътибордир, бу халқни замон билан ҳамнафас яшашга 
бўлган эътибордир, бу Ўзбекистон ёшларнинг ҳеч кимдан кам бўлмаган, 
аксинча маънан ва жисмонан соғлом бўлган баркамол ёшларлигини 
асослашга бўлган эътибордир, бу Ўзбекистон келажаги буюклигини 
янгратувчи шиорга бўлган эътибордир. 
Республикада олий таълимдан кўзланган мақсад эса танланган билим 
соҳаси йўналиши бўйича мустақил ишлаш учун олий маълумотли 
мутахассислар сифатига қўйиладиган замонавий талабларга жавоб 
берадиган, республикани илмий – техникавий, иқтисодий, ижтимоий ва 
маданий ривожлантиришни таъминлашга қодир, юксак маънавий, маданий 
ва ахлоқий фазилатларга эга бўлган малакали, рақобатбардош кадрларни 
тайёрлашни таъминлашдан иборат бўлди. Айни пайтда олий таълим 
соҳасида эълон қилинган давлат сиёсати: ўқитиш ва тарбиялашнинг 
гуманистик, 
демократик 
хусусияти; 
университет 
таълимининг 
устиворлиги; ўрта махсус, касб – ҳунар олий таълимнинг ва олий ўқув 
юртидан кейинги таълимнинг узлуксизлиги ҳамда ворисийлиги; таълим 
тизимининг дунёвийлиги; давлат таълим стандартлари доирасида 
таълимдан ҳамма баҳраманд бўлиши мумкинлиги; ўқитиш дастурларини 
танлашга ёндошувнинг бирлиги ва табақалаштирилганлиги; олий таълим 
тизимида давлат ва жамоат бошқарувининг қўшиб олиб борилиши; олий 
таълим, фан ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш принцпларига 
асосланиши яна бир мамлакатимиз демократик ислоҳотларнинг йўлга 
қўйилганлигидан ва бунда инсон манфаати устуворлиги билан 


30 
кафолатланишида буюк келажак сари қўйилган мақсадларнинг амалдаги 
ифодаси эди. Айни пайтда ёшлар, таълим, тарбия, фан, ижод, санъат, 
маданият, спорт булар барчаси бир бири билан уйғун ҳолда ривожланиб 
борувчи потенциал жараён ҳисобланади.
Биз аниқ ишонч билан айта оламизки, юксак маънавиятли, замон 
билан ҳамнафас, баркамол ёшларгина ўз халқига, унинг фаровонлигига, ўз 
манфаати ва давлат манфаатини уйғунлаштира оладиган, давлат учун 
аҳамиятли бўлган истиқболдаги мақсадларга ўзининг ҳиссасини қўша 
олади. 

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish