Олий таълимда чет тилларини билиш даражаси
85
- Олий таълим муассасаларининг ихтисослиги чет тили бўлмаган
факультетлари бакалавриат босқичи битирувчилари, Олий таълим
муассасаларининг ихтисослиги чет тили бўлмаган факультетлари
магистратура босқичи битирувчилари, Олий таълим муассасаларининг
ихтисослиги чет тили бўлган факультетлари бакалавриат босқичи
битирувчилари (иккинчи чет тили) Чет тилини ўрганишнинг мустақил
мулоқот (В2) даражаси, Олий таълим муассасаларининг ихтисослиги чет
тили бўлган факультетлари бакалавриат босқичи битирувчилари, Олий
таълим муассасаларининг ихтисослиги чет тили бўлган факультетлари
магистратура босқичи битирувчилари Чет тилини ўрганишнинг эркин
мулоқот (С1) даражаси асосида аниқланади. Яқин келажакдан бошлаб
ишга жойлашиш, ўқишга кириш, қолаверса чет тиллари керак бўладиган
жараёнлар янгича тизимда баҳоланади. Шу баҳолаш тизими асосида
ўқишга ёки ишга қабул қилинади.
Хулоса қилиб айтганда, жадал суръатлар билан ривожланиб
бораётган ахборот коммуникация технологияларини ва чет тилларини
ўқитилишларининг жорий этилиши Республикада таълим тизимининг
жаҳон андозаларига мос тарзда олиб борилаётганлигидан дарак беради.
Бироқ шу ўринда таъкидлаш жоизки, ўқув даргоҳларида жамиятда ахборот
саводхонлиги, чет тилларини мукаммал ўргатилишини жорий этилиши
билан талаба ёшларда гуманитар соҳага тегишли бўлган ватанпарварлик,
оилапарварлик, миллатсеварлик тушунча ва туйғуларининг узвийликда
камол топтиришда уйғунликка эришиш барқарорлик гарови бўлиб хизмат
қилиши, шубҳасиз.
ХУЛОСА
Ўзбекистонда таълим ва унга бўлган муносабатнинг бош сабаби
мустақилликка эришганимиздан сўнг янги бош қомусимиз ҳисобланган
Конституициянинг яратилиши ва бу Конституицияда инсонинг билим
олиш ҳуқуқларининг устуворликларини кафолатлаб қўйилди. Ўзбекистон
86
Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов мустақил давлатда
нафақат қонун устуворлигини балки, таълимга бўлган янгича ёндоувга
қатъий эътибор қаратдилар. Боиси, порлоқ келажак асоси куч соғлом
фикрлайдиган ёшлар эди.
Айтишимиз мумкинки, таълим соҳасига эътибор бу – келажак
ёшларга, халқ фаровонлигига, давлатнинг жаҳонда ўз ўрнини топишига,
миллатни англашга, халқни замон билан ҳамнафас яшашга, Ўзбекистон
ёшларнинг ҳеч кимдан кам бўлмаган, аксинча маънан ва жисмонан соғлом
бўлган баркамол ёшларлигини асослашга ва Ўзбекистон келажаги
буюклигини янгратувчи шиорга бўлган эътибордир.
Республикада олий таълимдан кўзланган мақсад эса танланган билим
соҳаси йўналиши бўйича мустақил ишлаш учун олий маълумотли
мутахассислар сифатига қўйиладиган замонавий талабларга жавоб
берадиган, республикани илмий – техникавий, иқтисодий, ижтимоий ва
маданий ривожлантиришни таъминлашга қодир, юксак маънавий, маданий
ва ахлоқий фазилатларга эга бўлган малакали, рақобатбардош кадрларни
тайёрлашни таъминлашдан иборат бўлди. Айни пайтда олий таълим
соҳасида эълон қилинган давлат сиёсати: ўқитиш ва тарбиялашнинг
гуманистик,
демократик
хусусияти;
университет
таълимининг
устиворлиги; ўрта махсус, касб – ҳунар олий таълимнинг ва олий ўқув
юртидан кейинги таълимнинг узлуксизлиги ҳамда ворисийлиги; таълим
тизимининг дунёвийлиги; давлат таълим стандартлари доирасида
таълимдан ҳамма баҳраманд бўлиши мумкинлиги; ўқитиш дастурларини
танлашга ёндошувнинг бирлиги ва табақалаштирилганлиги; олий таълим
тизимида давлат ва жамоат бошқарувининг қўшиб олиб борилиши; олий
таълим, фан ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш принцпларига
асосланиши яна бир мамлакатимиз демократик ислоҳотларнинг йўлга
қўйилганлигидан ва бунда инсон манфаати устуворлиги билан
кафолатланишида буюк келажак сари қўйилган мақсадларнинг амалдаги
ифодаси эди. Айни пайтда ёшлар, таълим, тарбия, фан, ижод, санъат,
87
маданият, спорт булар барчаси бир бири билан уйғун ҳолда ривожланиб
борувчи потенциал жараён ҳисобланади.
Биз аниқ ишонч билан айта оламизки, юксак маънавиятли, замон
билан ҳамнафас, баркамол ёшларгина ўз халқига, унинг фаровонлигига, ўз
манфаати ва давлат манфаатини уйғунлаштира оладиган, давлат учун
аҳамиятли бўлган истиқболдаги мақсадларга ўзининг ҳиссасини қўша
олади. Айни пайтда. мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус
таълим, олий таълим, олий ўқув юртидан кейинлиги таълимнинг
узвийлиги инсоннинг бутун умри давомида ўқиш тамойилига асосланган
бўлсада, олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг вазифаси, стратегиясида
таълимга оид асосий қадриятларни шакллантириш, режалаштириш ва
қўйилган мақсад сари бориш; қарор қабул қилиш учун мунтазам илмий
ахборот тўплаш ва уни таҳлил қилиш; олий ўқув юрти ишининг асосий
истеъмол қилувчиларнинг қониққанлигини ўлчаш механизмлари; таълим
дастурлари мазмунининг сифатини баҳолаш; олий ўқув юртининг
ривожланиш динамикасини барча кўрсаткичлар бўйича баҳолаш; олий
ўқув юртидаги умумий менежмент масалалари, шу жумладан, ходимларни,
инфратузилмани, моддий ва ахборот ресурсларини, технологияларни
бошқариш масалаларидан иборат бўлиши таълим оид ислоҳотларнинг
янада самарадолигини асослайди.
Таъкидлаш жоизки, таълим тизимида уйғунлик масалага эътибор
қаратсак, таълим ва тарбия, назария ва амалиёт, фан ва техника, устоз ва
шогирд бирлиги, узвийлиги янада барқарорлаштириш таълим соҳасида
пировард мақсадларга эришнинг асосий гарови бўлиб хизмат қиларди. Яна
бир муҳим эътибор шундаки, муайян ихтисосликка асосланган таълим
барча турларида иқтидоли ва истеъдодларни ёшларни рағбатлантириш ва
қўллаб қувватлаш масаласи талаба ёшларнинг таълимга бўлган потенциал
мотивациясини шакллантиришга олиб келди. Бу жараёнда нафақат ёшлар
дунёқарашида таълимга нисбатан ва шу орқали ўзига бўлган ишонч,
баркамоллигига бўлган ишонч, давлат ва унинг ислоҳотларига
88
эътиборнинг
уйғониши
унда
ватанпарварлик,
инсонпарварлик,
фидоийликлик ва фахр ифтихор туйғуларини ҳам шакллантиришга олиб
келади.
Бугунги олий таълим муассасаларида моддий ва маънавий
ресурсларнинг уйғунлик масаласи, яъни моддий техник базани яратиш
билан бир қаторда илм йўлида самарали фаолият юрита оладиган, юксак
ахлоқий маънавиятли, таълимнинг ҳақиқий, тафаккур эгалари билан
узвийдир. Бу каби узвийлик ёшларнинг таълим ва тарбиясида нафақат фан
ютуқларининг моҳиятини очиб бериш, балки, ёшларда юксак ахлоқий
маънавий сифатларни уйғотиш, Ватанга садоқат ва ватанпарварлик
туйғуларига, турли ҳил вазиятларни объектив баҳолашга, тафаккур қила
оладиган кадрларни яратиш имконияти пайдо бўлади. Ёшларга бўлган
эътиборда аввало уларни чуқур билим эгаллаши, миллий ва умуминсоний
қадриятларга
содиқлик
масаласи,
давлатимизда
юритилаётган
ислоҳотларга ҳамфикрлик кайфиятида бўлишида узвийлик масаласини
муҳим ҳисобланади.
Таълим жараёни инсониятни ривожлантиришга, унинг истиқболини
яратиш, фаровонлигини таъминлаш, оламни янада чуқурроқ англаш ва уни
ижобий ҳолатда ўз измига сола билиш омили бўлиб хизмат қилади.
Таълим сиёсати таълим тизимида умуммиллий манфаатларни ифодалаган
ҳолда уларни жаҳон ҳамжамиятида акс этишига эришишга интилади,
шунингдек бу соҳада жаҳондаги ривожланишнинг умумий тамойилларини
эътиборга олиб боради. Ҳозирги даврга келиб таълим тизимида муҳим
ўзгаришларни белгилаб берувчи асосий жаҳон ривожланиш тамойиллари
сифатида қуйидаги омилларни хулоса ўрнида келтириш мумкин:
-тезлик билан ўзгараётган дунёга хос бўлган инсонларни тайёрлаш
асосида
жамиятнинг
ривожланиш
босқичларини
тезлаштириш
заруриятини амалга ошириш.
-индустриал,
фуқаролик
ва
ахборот
жамиятига
ўтиш,
маданиятлараро мулоқотлар миқёсини кенгайтириш заруриятининг ўзаро
89
мулоқотларга ва турлича қарашларга нисбатан чидамлилик иммунитетини
аҳамиятини ошириб бориш;
-глобал муаммоларни пайдо бўлиши ва уларни ўсиб бориши
натижасида уларни фақат ўзаро ҳамкорлик натижасида ва ҳалқаро
ҳамжамият доирасидаги ечимини топиш мумкин эканлигидан келиб чиқиб
янгича фикрлайдиган баркамол авлодни шакллантириш эҳтиёжлари;
-жамиятни янада демократлаштириш, фуқаролар учун сиёсий ва
ижтимоий танлаб олиш имкониятларини ошириш заруриятининг
фуқароларни бу янги шарт-шароитларга тайёрлаш эҳтиёжлари;
-иқтисодиётнинг босқичма-босқич ўсиши, рақобатдошликнинг ошиб
бориши, малакасиз ва кам малакали меҳнат соҳасининг камайиб бориши,
бандлик соҳасида касбий малакани ошириш ва ходимларни қайта
тайёрлаш, уларни касбий ҳаракатчанлигини ўсишини талаб этувчи чуқур
тузилмавий ўзгаришларнинг рўй бераётганлиги;
-инсон
капитали аҳамиятининг ошиб бораётганлиги, унинг
ривожланган мамлакатларда миллий бойликнинг бешдан тўрт-бешдан уч
қисмини ташкил этаётганлиги нафақат ёш авлодни, балки катта ёшли
аҳолини ҳам таълим даражасини оширишни тақозо этиши.
Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасида рақобат муҳитини
шакллантириш ва ривожлантириш мақсадида, аввало, ўз рейтинг
тизимимиздаги ўрнини аниқлаш ва юқорига кўтарилишга интилиш
ҳаракатларини кучайтириш бўйича фаолиятни ташкил этиш муҳим.
Шунингдек,
Республикамиз
илм-фанини
жаҳон
илм-фанига
интеграциясини кучайтириш, ютуқлармизни дунё мутахассисларига
намойиш этиш ва илмий муоҳкамаларни кучайтириш, умуман, олий
таълим муассасаларимизни халқаро миқёсда ҳам ўзининг муносиб ўрнига
эга бўлишига эришиш, аввало, илмий фаолиятни кенгайтириш билан
боғлиқ. Чунки халқаро рейтинг тизимларида энг катта эътибор
университетларнинг илмий салоҳияти ва илмий ютуқлари, олимларнинг
жаҳон илмига қўшган ҳиссаси, нуфузли журналлардаги мақолалари
90
нисбати,
халқаро
иқтибослик
даражаси
билан
белгиланади.
Республикамизда яратилган юқори илмий савияли ишларнинг халқаро
тизимларга киритилишини ва иқтибослар бериш бўйича имкониятни
кенгайтириш ишларини амалга ошириш ниҳоятда муҳим масала
ҳисобланади. Бунга эришиш, умуман, рейтингда олий таълим
муассасалари фаоллигини ошириш учун қуйидагиларни амалга ошириш
зарур. Биринчидан, олий таълим муассасаларида тадқиқотчилар ва
ўқитувчиларнинг инглиз тилида илмий иш ёзиш малакасига эга бўлишига
эришиш. Иккинчидан, хорижий нуфузли журналларга илмий мақолалар
ёзиш техникаси ва талабларини ўрганиш ва бу бўйича семинарлар ташкил
этиш. Учинчидан, халқаро илмий лойиҳаларни ёзиш, улар бўйича
фаолиятни ташкил этиш бўйича тадқиқотчилар ўртасида тренинглар
ўтказиш. Тўртинчидан, давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги
лойиҳаларга ёшларни кўпроқ жалб этиш, ёш тадқиқотчиларнинг ўзлари
мустақил равишда лойиҳа ёза олишларига эришиш. Бешинчидан,
инновацион
фаолиятни
кенгайтириш,
илмий
тадқиқот
ишлари
натижаларини амалиётга татбиқ этиш ва бунинг учун хўжалик
шартномаларини кўпайтириш. Олтинчидан, ёш олимларни, иқтидорли
талаба ва магистрантларни илмий фаолият бўйича жаҳонга чиқишлари,
халқаро конференцияларда, нуфузли танловларда иштирокларини
кенгайтириш, бунинг учун мотивацияни кучайтиришга хизмат қиладиган
чора-табдирларни амалга ошириш. Еттинчидан, масофавий таълимни
кенгайтириш, соҳалар бўйича етук мутахассислар фикр алмашувини
дистанцион тарзда амалга оширишга тўлиқ шароитлар яратиш ва, айниқса,
бу семинар ёки маърузаларда ёш олимлар ва иқтидорли талабаларнинг
фаол иштирокини таъминлаш керак. Саккизинчидан, моддий-техник
таъминотни мустаҳкамлаб бориш, илмий-тадқиқот ишлари самарасини
оширишга қаратилган ўқув ва илмий лабораторияларни замонавий
техника, шунингдек, ўқув-ўқув ва илмий адабиётлар билан етарли
даражада таъминлаш, электрон ахборот алмашинувига шароитларнинг
91
тўлиқ яратилишига эришиш мақсадга мувофиқ бўлади. Мазкур
фикрлардан келиб чиқиб шуни таъкидлаш керакки, рейтинг тизиминин
йўлга қўйилгани республикамиз олий таълим муассасалари фаолиятини
ҳар томонлама замон талабларига мос бўлишига эришиш, ОТМлар
ўртасида соғлом рақобатни вужудга келтириши, рейтинг кўрсаткичлариниг
юқори бўлиши учун профессор-ўқитувчилар фаолиятининг янада самарали
ташкил этилиши, таълим муассасаларида сифат даражасининг юқори
бўлишини таъминлаш учун, ва албатта жаҳон илм-фанига интеграцияни
кучайтириш учун хизмат қилади.
Республика миқёсида ўзининг юқори кўрсаткичлари билан ажралиб
турадиган, рақобатбардош олий таълим муассасалари ўз навбатида, жаҳон
рейтинг тизимларда ҳам ўз ўрнига эга бўла олади. Айнан рейтинг тизими
мамлакатимиз олимлари ва ўқитувчиларининг ютуқларини мутахассис
олимлар, халқаро экспертларга таништириб бориш ҳамда таълим ва фан
бўйича ислоҳотларимиз самараларини кўрсатиш учун катта аҳамият касб
этади. Жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган ахборот
коммуникация технологияларини ва чет тилларини ўқитилишларининг
жорий этилиши Республикада таълим тизимининг жаҳон андозаларига мос
тарзда олиб борилаётганлигидан дарак беради. Бироқ шу ўринда
таъкидлаш жоизки, ўқув даргоҳларида жамиятда ахборот саводхонлиги,
чет тилларини мукаммал ўргатилишини жорий этилиши билан талаба
ёшларда
гуманитар
соҳага
тегишли
бўлган
ватанпарварлик,
оилапарварлик, миллатсеварлик тушунча ва туйғуларининг узвийликда
камол топтиришда уйғунликка эришиш барқарорлик гарови бўлиб хизмат
қилишида айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Табиат –жамият ва инсон кооэволюциясини инобатга олган ҳолда,
уйғунлик масаласига эътибор қаратамиз. Энг аввало жамият ҳаёт
соҳаларининг бир бирига узвийлиги ва уйғунлиги барқарор тараққиётини
акс эттиради. Шундай экан, таълим соҳасида таълим ва тарбиянинг,
моддий ва маънавий ҳаёт, раҳбар ва ходимлар, қонун ва ижро, моддий
92
техник базага эга бўлган олий таълим муассасалари ва юксак маънавиятли
мутахассислар, шогирд ва устоз, миллий ва инновацион илғор
технологиялар, фан ва ишлаб чиқариш, мансаб ва ахлоқ, давр ва самара
уйғунлиги буларнинг барчаси халқ фаровонлигига хизмат қилади.
Назаримизда.
мактабгача
таълим
тизимида
бироз
оз
такомиллаштириш йўлга қўйилиши ҳақида фикр юритамиз. Айнан
мактабгача таълим тизимида бола онгида 90% маълумотни қабул қилиш
имкониятига эга. Айнан 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган даврда ёш болаларга
ўйин методикалари асосида уларнинг қобилиятини аниқлаш йўли билан
ихтисосликларини аниқлаган ҳолда уларни 7 ёшдан ихтисослаштирилган
умумий ўрта таълим мактабларига йўналтириш ишларини олиб борилса,
истиқболда нафақат юксак маънавиятли кадралар, балки ўз соҳасини
мукаммал эгаллаган ва ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлган
мутахассислар етишиб чиқади. Муҳтарам Биринчи Президентимиз Ислом
Каримов таъкидлаганларидек, ““... бир ёшдан олти ёшгача бўлган
болаларни вояга етказишга алоҳида ёндашув бўлиши лозим. Инсон
тўқсонга кирадими, юзгами, буни фақат Оллоҳ билади. Худо қанча умр
берган бўлса, шунча яшайди. Лекин фанда илмий асосланган шундай
тушунча борки, инсон бутун умри давомида оладиган ахборот ҳажмини юз
фоиз деб ҳисобласак, олти-етти ёшгача олган информацияси унинг эллик
фоизидан кўпроғини ташкил қилар экан. Шу ҳақиқатни ҳар бир оилага, ҳар
бир ота-онага тушунтириб бера олсак, жуда катта ишни амалга оширган
бўламиз”
1
Бу каби ихтисослаштирилган мактабларнинг блокида гуманитар
фанларнинг мавжуд бўлишида, таълим ва тарбия тизимидаги уйғунлик
масаласи амалга ошади. Бироқ биз назарда тутган дастлабки, Мактабгача
тарбия даргоҳида ўз соҳасининг етук мутахассиси, чуқур тафаккур ва
юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган педагог-психологлар фаолият олиб
1
“Тафаккур” журнали, 2000 йил, 2-сон
93
боришади. Таълимнинг бу жараёнида ҳам узлуксизлик давом этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |