Бошланғич таълим кафедраси


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet246/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

Foydalanilgan adabiyotlar 
8. «O‘zbekiston Respublikasining Kadrlar tayyorlash milliy dasturi», «Barkamol 
avlod – O‘zbekiston taraqqiyotining poydevori» – Toshkent: Sharq, 1997-65 b. 
9. «Axloq-odobga oid hadis namunalari». – Toshkent: Fan, 1990, – 72 b. 
10. 
Avloniy A. «Turkiy Guliston yoxud axloq» (nashrga tayyorlovchi 
Xoliqov L.)-Toshkent: O‘qituvchi, 1992. 160 b. 
11. 
Inomova K.M. «Oilada bolalarning ma‘naviy-axloqiy tarbiyasi» -
Toshkent: Fan, 1999, – 151 b. 
ИҚТИДОРЛИ БОЛАЛАРНИ ЭРТА АНИҚЛАШ
ПСИХОЛОГИК МУАММО 
 
Норқулов Нуриддин - ТерДУ магистри 
Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиѐев ўз маърузаларида 
ѐшларни ҳар томонлама юксалтириш, улар учун барча шароитларни яратиб 
бериш зарурлиги ҳақида: ―Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, юксак 
интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунѐ миқиѐсида ўз 
тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол 
топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва 
имкониятларини сафарбар этамиз.‖
78
деб таъкидлаганлар. 
Иқтидор - инсоннинг ўз хатти - ҳаракатлари, билимлари, имкониятлари, 
малакаларига нисбатан субъектив муносабатидир. Иқтидорли одам гениал ѐки 
талантли бўлмаслиги мумкин, лекин у ҳар қандай ишда мардлик, чидамлилик, 
ўз - ўзини бошқара олиш, ташаббускорлик каби фазилатларга эга бўлиб, ўзлари 
шуғулланаѐтган ишни бажонидил, ситқидилдан бажаради.
1950 йилларга келиб психологияда талант ва иқтидор психологиясини 
тадқиқ қилиш анча кенг тарқалди. Болалар таланти ва иқтидори бўйича жаҳон 
иттифоқи президенти Х.Пассов VII- Халқаро конференцияда таъкидлаганидек, 
жамият ҳамиша иқтидорли, талантли одамларга эқтиѐж сезганига қарамай 
фақатгина ХХ аср ўрталарида ушбу муаммо психологик нуқтаи назардан 
тадқиқ қилина бошланди. Бунга 2 та омил сабаб бўлади: талантнинг табиати
уни 
ривожланишини 
таъминловчи 
шароитлар 
ҳақида 
психологик 
маълумотларни қўлга киритилганлиги ва илмий технологиянинг ўсиши. 
1949 йилда Жанубий Калифорния Университети қошида ташкил қилинган 
шахсни ўрганиш институти талант ва иқтидор муаммосини тадқиқ қилишни 
бошлаб юборди. Ёш олимлар гуруҳи - Дж.Гилфорд, П.Терренс, Ф.Баррон, 
К.Тейлор ва бошқалар қатор янги тадқиқотларини бошлаб, фанда янги 
концепцияларни 
яратдилар. 
Ушбу 
олимлар 
ўзларининг 
дастлабки 
тадқиқотларида асосан ижодкор шахсларни кузатиш, улар билан суҳбатлашиш, 
дам олиш орқали маълумот йиғганлар. (Ф.Баррон, 1965). Тадқиқот давомида 
78
Шавкат Миромонович Мирзиѐев 
http://www.edu.uz
– Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 
сайти. 


477 
илмий стереотиплар, муҳокамаларни енгиб ўтишга ҳаракат қилдилар. 
Иқтидорликни "епимтоид типнинг наслий дегенерасияси симптоми" сифатида 
қаровчи тасаввурни енгиб ўтиш энг муҳим вазифа эди (Ч.Ломброзо, 1891). 
Бунга ХХ асрнинг бошларида 30 йил вақт сарф бўлган. Мазкур 
иқтидорлиликни ўрганишга қаратилган манбалардан кўриниб турибдики
иқтидорли болаларни ўрганиш ва уларни эрта аниқлаш муҳим ижтимоий 
қийматга эга. 
Унутмаслик керакки, боладаги иқтидорнинг намоѐн бўлиши учун муайян 
шароит керак ва улар борасида энг муҳими - иқтидорни баҳолай оладиган, кўра 
оладиган, уни намоѐн қилишга ѐрдам берадиган инсон хисобланади. Бу илк 
болалик давридан муҳим ўринга эга. Агар бола эрта ўз тилида гапира бошласа 
(гу-гу, га-гу), қизиқувчан бўлса, муҳитни фаол ўрганса, лекин бу интилишлар 
кенгаймаса, тўхтаб қолса, бу одатда эрта намоѐн бўлган иқтидорнинг 
ривожланмаѐтганидан далолат беради. Бундай ҳоллар мактаб ѐшида ҳам 
кечиши мумкин.
Демак, бола иқтидори ҳақида гапирганда фақатгина фаолият 
натижаларига, у ѐки бу соҳаадаги ютуқлари билан чекланмаслик керак, чунки 
иқтидорли болаларнинг ўз қобилиятини намоѐн қилиш учун имкон бўлмаган 
бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам иқтидорли болаларни излаш, уларнинг 
индивидуал ѐш, шахсий хусусиятларини психодиагностика қилиш зарур.
Ҳар қандай соҳа каби психодиагностика ҳам юқори малакани талаб 
қилади. Ҳозирда психодиагностика мактаб амалиѐтига кенг кириб 
бораѐтганлиги боис унинг метод ва йўл-йўриқлари билан ўқитувчилар, ота-
оналарни таништириб бориш зарур. Психодиагностика лотина сўздан олинган 
бўлиб, шахс индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш ва ўлчаш 
методларини ишлаб чиқувчи психологиянинг соҳасидир.
Халқимизда ―Бола бошидан‖ деб бежиз айтилмайди. Қадимги ҳиндуларда
катта айиқ юлдузидан "иккиталик юлдузни" кўра олган бола ѐки киши овчилик 
билан шуғулланиши мумкин бўлган (кўз ўткирлигига тест). Қадимги Хитойда 
олий давлат лавозимларида ишлашга имтихон топшираѐтганларнинг ҳар бири 
шеър ѐзишни билиши лозим бўлган (ижодий қобилиятлар тести). Турли 
синовлар ѐрдамида муносибини танлаш халқ эртакларида ҳам ўз аксини топган. 
Масалан К.Госсининг машҳур эртагида малика Турандот ўзига муносиб қаллиқ 
танлаш учун 3 та топишмоқ беради.
Бироқ, психодиагностика мустақил фан сифатида хорижда Х1Х-ХХ 
асрларда тан олинди."Тафаккур операцияларини миқдор жиҳатан аниқлаш"га 
(Ф.Галтон) уринишларнинг бошланиши психодиагностикада интеллект 
тестлари билан бир қаторда шахснинг бошқа психологик хусусиятлари
шахслараро муносабатларини ўрганувчи тестлар кириб келди. Параллел 
равишда психодиагностиканинг статистик аппарати ишлаб чиқилди: 
коррекцион, факторли, дисперцион таҳлиллар ва бошқалар ХХ аср ўрталарига 
келиб ҳозирги замон тестлари яратилди. Кузатиш методи. Иқтидорли болаларга 
ѐндошишида уларнинг индивидуал хусусиятларини кузатишимиз ҳеч нарсага 
эришиб бўлмайди. Кузатиш методининг ютуғи шундаки у табиий шароитларда 
олиб борилади. Объектни уни ўзига билдирмасдан кузатиш мумкин.Ушбу 


478 
методнинг юзага келишида М.Я.Басовнинг хизматлари катта. У кузатиш 
объектига нисбатан муносабатга кўра кузатувнинг 3 тип установкасини 
ажратган: 1 тип установка - кузатув жиддий мақсад асосида амалга оширилиб, 
фақатгина зарур сифатларгина инобатга олиниб, қолганларига эътибор 
қаратилмайди. 2 тип установка - кузатувчи аввалдан қабул қилинган (-)и 
назардан қоли бўлиб, кузатилувчи ҳақида аниқ маълумотга эга бўлиш. 3 тип 
установка - қандайдир тайѐргарлик бўлмаганда ва объект диққат марказига 
келиш билан кузатув бошланади. Кейин эса олинган натижалар асосида 
иқтидорли болаларнинг дастлабки тавсифномалари тузилади. А.Ф.Лазурский 
ишларида тавсифномаларни расмийлаштиришнинг 2 услубини учратиш 
мумкин: маълум кетма-кетлик асосида маълумотлар текшируви тузилади, 
тавсифнома охирида - резюме берилади, тадқиқотчи аввал келтирилган 
сифатларни эмас, айни вазиятларда яққол кўринган хислатларни фактлар 
асосида исботлаб, илгари суриши керак.
Эксперт баҳоси методи.Тадқиқот жараѐнида психологик иқтидорли 
болаларни ва назорат гуруҳидаги болаларни баҳолаш учун экспертларни 
таклиф қилади: ота-оналар, тарбиячилар, мусиқий ходимлар, синф рақбари, фан 
ўқитувчилари уларга цимул варақа берилади, унда бола ўз талантини 
кўрсатишни мумкин бўлган 10 соҳаа ҳарактерицикалари берилади: 
интеллектуал, академик ўзлаштириш, ижодий, бадиий, артицик, мусиқий 
техник ҳаракатли, рассомлик, иж. Эксперт ҳар бир кўрсатилган 
ҳарактерицикаларни 5 балли тизимда баҳолайди. Агар болага қандайдир 
ҳарактер жуда мос бўлса 5 балл, 2 балл - бунинг акси бўлса қўйилади. (баллар 
5,4,3,2). Анкета методи.Иқтидорли болаларнинг интеллектуал ва ижодий 
тараққиѐтини диагностика қилиш учун ота-оналарга махсус анкеталар ишлаб 
чиқилган. Анкета саволларини тузишда боланинг индивидуал қобилиятларини 
ривожланиши ҳақида турли-туман маълумотларни йиқишга асосий эътибор 
қаратилади. Анкета ўзида боланинг жисмоний ривожланиши, билиш фаолияти 
ривожланиши, боланинг қизиқишлари, қобилиятлари, болада ижодий фаолият 
ва қизиқувчанликнинг намоѐн бўлиши, муайян билим, кўникмалар, махсус 
қобилиятларга эга эканлиги ҳақидаги саволларни мужассамлаштиради. Анкета 
саволларида бола шахсига оид хусусиятлар борасида ҳам сўз юритилади. 
Мулоқотчанлик, лидерликка интилиш, мақсадга интилишда қатъийлик. 
Англанган эқтиѐжларни ўрганиш учун болага В.С.Юркевич томонидан 
тузилган 2 та анкета берилади ушбу анкета 5 та саволдан иборат ва англанган 
эқтиѐжлар яққол намоѐн бўлувчи, кучсиз ва жуда заиф намоѐн бўлувчи каби 
даражаларда кўринади. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish