Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши муҳандислик-иқтисодиѐт институти



Download 6,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/214
Sana02.06.2023
Hajmi6,71 Mb.
#948114
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   214
Bog'liq
Ўзбекча Син суюқ олиш тех ва жиҳ Дарслик Криллча 16 шрифт вариант


- буҳғлантиргич

– сувни ажратувчи ажратгич; 
8 , 1 5
 
– иссиқлик алмаштиргич; 

- қиздиргич; 
10, 19 
- сиғимлар; 
11 
- дегазатор; 
1 2
– 
регенерация колоннаси; 
1 3
- ребойлер; 
1 4
- фильтр; 
16, 18 
- совутгичлар; 
1 7 , 2 0
– 
насослар. 
Газ 2, 3 ва 4 чи иссиқлик алмашгичларнинг қувурли фазоси 
орқали ўтганда (2.3 - расм) қуритилган газнинг оқими билан 3°С 
гача совутилади ва пропанли буғлантиргичга 6 кириб келади, газли 
оқимга киришда учинчи марта гликоль пуркалади. Пропанли 
буғлантиргичнинг қувурлари оралиғига 6 суюқ пропан берилади, 
яъни буғлантирилади ва газ оқими манфий 15°C гача совутилади.
Пропаннинг буғлари пропанли буғлантиргични қувурлари 


66 
оралиғидаги фазо орқали чиқарилади ва пропанли совутиш 
қурилмасига берилади, у ерда сиқиб босими оширилади, ѐқилади, 
совутилади ва циклга қайтарилади.
 
2.4 -расм. Гликолни пуркаш учун форсункали иссиқлик алмаштиргич 
Газ оқими совутилгандан кейин гликолни, тўйинган намликни 
ва конденсацияланган углеводородларни ажратиб олиш учун 
ажратгичга 5 кириб келади, кейин кетма-кет иссиқалмашгичларнинг 
қувурлар оралиғи орқали 
4, 3, 2
ва 1
 
ўтади
 
ҳамда 
 
45°С ҳароратда ва
5,5 МПа босимда товар газ коллекторига берилади ва кейин 
магистрал қувурузатмага ѐки паст ҳараротли мойли абсорбция 
қурилмасига қайта ишлаш ва пропан-бутан фракциясини ажратиш 
учун берилади. Тўйинтирилган гликол ажратгичнинг 5 пастки 
қисмидан олиб кетилади, 8 ва 9 – чи иссиқлик алмаштиргичларда 
қиздирилади ва эриган углеводородларни ажратиш учун икки 
босқичли газсизлантиришга берилади, қайсики, 10 ва 11–чи 
газсизлантиргичлардан ѐнилғи тармоғига йўналтирилади. 
Газсизлантиргичлар 10 ва 11-чилар уч фазали ажратгичлар 
кўринишида бўлиб, газни оқими билан кириб келадиган 
углеводород конденсатини ва тўйинтирилган гликолни ажратиб 
олиш учун мўлжалланган. Углеводородли конденсат 10 ва 11 – чи 
ажратгичлардан конденсатни барқарорлаштириш қурилмасига 


67 
йўналтирилади. 
Сувга 
тўйинтирилган 
гликоль 
газсизлантирилгандан кейин регенерацияланган гликолни оқими 
билан 15-чи иссиқлик алмаштиргичга қиздиришга берилади ва 
регенерациянинг 12 насадкали колоннасининг юқори қисмига 
манбага кириб келади. Гликоль пастга насадка орқали оқади ва 
қиздирилади. Бунда намлик секин буғли фазага ўтади ва 
колоннанинг юқори қисмига кўтарилади. Гликоль колоннанинг 
пастки қисмида жойлашган ребойлерда 13 қиздирилади. Ребойлерга 
иссиқликни олиб келиш паст босимли буғ ѐрдамида амалга 
оширилади. Сувнинг буғлари колоннанинг 12 юқори қисмидан 
105°Cда чиқарилади, совутгичда 18 совитилиб конденсацияланган 
сув 19 сиғимга кириб келади, у ердан керакли миқдордаги сувлар 20 
насос ѐрдамида регенерация колоннасини суғоришига сувнинг 
буғлари билан олиб чиқиладиган гликоль томчиларини олдини 
олиш учун берилади, сувнинг баланс миқдори дренаж орқали олиб 
чиқиб кетилади. 
Регенерацияланган гликоль регенераторнинг пастки қисмидан 
иссиқлик алмашгич 15 орқали оқимга кириб келган тўйинтирилган 
гликолни қиздириш учун ўтади, кейин сувли совутгич 16 ва насос 
ѐрдамида иссиқлик 2 ва 4 алмаштиргичга пуркалишга ва пропанли 
буғлантиргичга 6 берилади. Шудринг нуқтасининг максимал паст 
нуқтаси гликолли қуритиш жараѐнларида манфий 30°Cни ташкил 
қилади, бу ҳолат газ паст ҳароратли ажратиш жараѐнларига 
йўналтирилганда етарли бўлмайди. Бундай ҳолатда гликолли 
қуритишга цеолитли қуритиш қўшилади, газни шудринг нуқтаси 
минус 70°Cдан юқори бўлмайди. 

Download 6,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish