Alisher Navoiy nomidagi Toshkent
davlat o‘zbek tili va adabiyoti
universiteti
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021)
198
Унда кўрсатилишича, ифодалилик, таъсирчанлик, тушунарлилик, мазмунийлик каби хусусиятлар
мавжудлигини кўриш мумкин. Бу эса матнни ўрганишда психолингвистикага асосланиш
лозимлигини тақозо этади.Тилни муваффақиятли ўзлаштириш учун зарурий қобилиятларни
ўрганиб чиқиш ва шу қобилиятлар тараққиётига бевосита таъсир этадиган ўқитиш тизимини
яратиш она тили таълими соҳасидаги муҳим масалалардандир. Шундай экан, бугунги она тили
таълими кимга, қандай хизмат қилиши керак, деган савол туғилади. Бу жиҳатдан олиб қараганда,
таълимнинг барча босқичларида она тили таълимининг ўзига хос мақсади ва зарурияти мавжуд,
зарурият эса ўрганилишни тақозо этади. Мазкур зарурият туфайли Ўзбекистон Республикаси
Президентининг бир қанча Фармон ва қарорлар эълон қилинди. Ушбу қарор ва Фармонларда
белгиланган вазифалар ижросини амалга ошириш она тили таълими ва дидактлар олдига қўйган
ижтимоий буюртма ва жамият тараққиёти учун зарурий эҳтиёждир. Бу эса ўз навбатида таълим
мақсадини тўғри белгилаш, шу мақсадга мувофиқ моддий замин, мазмун ва воситалар танлаб
олишдан иборатдир. Бунда бош масала, биринчи навбатда, она тили таълимини тўғри йўлга
қўйишдан иборатдир. Ишлаб чиқилган қарор ва фармонлар мустақил фикрли, илмий салоҳиятга
эга бўлган, дунёқараши кенг ёш авлод етишиши учун омил бўлмоқда. Она тилини ўқитишда ушбу
қарорлар ижросини таъминлаш ва уларни методологик асос қилиб олиш мақсадга мувофиқдир.
Айниқса, фанни ўқитишда психологик, фалсафий билимларга асосланиш, тилни ўрганишда
фалсафа ва психологияни уйғун ҳолда олиб бориш самарадор усуллардан биридир. Чунки тил,
психология, диалектика нафақат барча фанларни ўзлаштиришда, балки, умуман, жамиятда
инсоннинг мавжудлигига, уларнинг ўзаро алоқага киришишида-мулоқотнинг шаклланишида,
унинг оламга муносабатини ифодалашда билим ва амалий фаолият каби турли муаммоларни ҳал
қилишда беқиёс аҳамият касб этади.
Маълумки, ўқувчилар “Давлат таълим стандартлари”да белгиланган тил фанига оид билим
ва кўникмаларга эга бўладилар. Она тилини ўқитишда бундай билимнинг ўзи етарли бўлмайди.
Шу боис, дарсда ўқувчилар ўз фикрларини мантиқий изчил, лисоний имкониятлардан
фойдаланиб, психологик билимларга таянган ҳолда ташкил этиш муҳимдир.Чунки инсоннинг
борлиққа муносабатини белгилашда бундай талаблар ички омил ҳисобланади.Оламнинг инсон
томонидан (миллат томонидан) яратиб олинган лисоний манзараси инсон(миллат)нинг оламга
муносабатидан, унинг оламда тутган ўрнидан келиб чиқади, шунингдек, оламга инсоннинг
муносабатларини ҳам шакллантиради. Кейинги бир неча ўн йилликда инсон учун доимо муҳим
бўлган ижтимоий мулоқот масаласи ўта долзарб бўлиб қолди. Инсоннинг юқорида айтиб ўтилган
ва бошқа эмоционал, руҳий, ижтимоий муаммоларини ҳал этишда она тилидан фойдаланиш
имконини берувчи фан – психолингвистикани юзага келтирди. [Шаҳобидинова, 2016: 85]. Бундай
тамойилларга таяниш она тилини ўқитиш методикаси фанининг ҳам асосий хусусиятлари бўлмоғи
шарт. Чунки шахснинг такомиллашувида психологик омилларнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга.
Зеро, тафаккур ўстиришда ҳам инсон психологиясига, унинг физиологик жиҳатларига эътибор
қаратиш муҳим аҳамиятга эга. Ўқитишда тафаккур ўстириш, ўқувчи ‒ талабаларнинг
дунёқарашини кенгайтириш масалалари психолингвистиканинг асосини ташкил этмоғи лозим.
Чунки, тафаккурни ривожлантиришни она тили фани ҳам ўз зиммасига олади.Шунга мос равишда
психолингвистика нарса ва ҳодисаларни ҳар томонлама ва атрофлича билиш учун қўлланиладиган
усул сифатида кўрсатилади. Шунинг учун ҳам она тилини ўқитишда, матн билан ишлашда
психолингвистикага асосланиш кутилган натижани беради.
Кишининг фикри кенг ва атрофлича бўлиши учун ўқитувчи уларнинг дунёқарашини
кенгайтириши зарур. Шундай экан, дунёқараш ўзи нима деган саволга жавоб бериш ўринлидир.
Дунёқараш ‒ бу, аввало, инсон ўзининг дунёсини зарурий равишда англаш, тушуниш, билиш ва
баҳолаш натижасида юзага келган хулосалари, билимлари асосида шаклланган умумлашмалар
тизимидир. [Юсупов, 1999: 8]. Демак, дунёқараш инсоннинг борлиққа бўлган муносабати, шунга
кўра ўқувчи(талаба)ларнинг дунёқарашини ўзгартириш фанни ўқитишда муҳим аҳамиятга эга.
Чунки дунёни тасаввур қилишдан тортиб уни идрок этишгача кишининг дунёқарашида ўз аксини
топади. Шу боис талабалар дунёқарашини шакллантириш учун уларда тасаввурлар ҳосил қилиш
мақсадга мувофиқдир. Тасаввур усули воқелик ҳодисаларини чуқурроқ, тўғрироқ акс эттиради.
[Шамсиддинов, 97: 232. 8]. Тасаввур фикран таҳлилда амалга ошади. Фикран таҳлилда эса аниқ
билишга эришилади. Психолингвистика ҳақида ўйлаганда дунё, инсон, табиат, жамият, инсон
онги, тасаввури, идроки ҳақида тушунча ҳосил бўлади. Зеро, ушбу тушунчалар она тилига ҳам
Do'stlaringiz bilan baham: |