Тилини ривожлантириш департаменти ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/398
Sana02.06.2023
Hajmi8,89 Mb.
#948061
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   398
Alisher Navoiy nomidagi Toshkent 
davlat o‘zbek tili va adabiyoti 
universiteti 
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY 
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY 
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021) 
128 
зарурий ахборотни олишга ёрдамлашадиган бир неча махсус дастурий воситалар – конкорданс 
(қидирув тизимининг нисбатан оддий кўриниши) ёки корпус менежери мавжуд. Корпус 
менеджери махсус қидирув тизими, у корпус маълумотларини олишга мўлжалланган бир неча 
дастурлардан иборат бўлиб, статистик ахборот ҳамда қидирув натижасини фойдаланувчига қулай 
шаклда тақдим этади. Қидирув натижаси конкорданс – қидирилаётган бирлик лексик боғланиш 
ҳолатида манбага илова қилинган контекстлар рўйхати шаклида намоён бўлади. Корпус 
менеджерининг қидирув имконияти аниқ сўзшакли, сўзнинг 
лемма
(корпусда лексема шундай 
аталади) шакли, бирикмали бўлинган/бўлинмаган синтагма, морфологик белгиларга асосланган 
жамланма шаклини қамраб олади. Талаб қилинган ҳажмдаги контекст кўрсаткичлари қидирув 
натижаси, сараланган материални алоҳида файлда сақлаш имконини беради [Плунгян; 25]. Корпус 
маълумотини қайта ишлаш учун маълумотлар базасини бошқариш ёки қидирувнинг янги 
тизимини ишлаб чиқиш мумкин.
Корпус ёрдамида бажариладиган амалларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида унинг 
қидирув тизимига тўлиқ конкорданс рўйхатини тузиш; алоҳида сўз, мураккаб бирлик қидирувини 
амалга ошириш; қидирув натижасини бир неча мезон асосида саралаш; фойдаланувчига 
қидирилган сўз шаклини кенгайтирилган кўринишда тақдим этиш; корпуснинг ҳар бир элементи 
ҳақида статистик ахборот бериш; леммаларни акс эттириш; сўзшаклнинг морфологик хусусияти 
ҳақида ахборот бериш; матннинг барча турдаги форматини (txt, rtf, doc, html, xml) ўзида сақлай 
олиш; тажрибали ва янги фойдаланувчи учун бирдек енгил ва интуитив тушунарли бўлиш каби 
умумий талаблар қўйилади [Кутузов; 28]. 
Корпус бўйича қидирув тахминан қуйидаги натижани бериши лозим [Захаров, 2005; 34]: 
1.
белгиланган сўзнинг турли контекстдаги барча шаклдаги кўриниши; 
2.
тилнинг луғат таркибидаги ўрни ва вариантлари
3.
белгиланган сўз билан бирикиш имкониятига эга сўзлар рўйхати; 
4.
сўзнинг денотатив, коннотатив маъноси; 
5.
лексик қўлланишнинг яширин модели (имконияти); 
6.
тил тараққиётининг турли даврида қўлланиш ҳолати. 
Корпус ичидаги қидирув нафақат талаффуз қилинаётган матн, балки имо-ишора (бошни 
қимирлатиш, елка қоқиш ва ҳ.) ҳамда нутқий ҳаракат тури (розилик, пичинг, кесатиқ, киноя ва ҳ.) 
орқали ҳам амалга оширилиши мумкин. 
Фойдаланувчини корпус билан таништирувчи энг асосий таркибий қисм бу – интерфейс. 
Фойдаланувчи корпус билан осон ишлаб кетиши интерфейснинг мукаммал, тушунарли, ўзига хос 
усулда тузилганлигига боғлиқ. Ўзбек тили таълимий корпусини ишлаб чиқишда умумий талаблар 
билан бирга ўзбек тили хусусиятлари, ўқувчи ёшига мос жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилган. 
Қуйида корпус интерфейсини таҳлилга тортамиз (Қаранг: 1-чизма). 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   398




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish