Қадимги тилшунослик ибтидоий жамият тарихини қайта
тиклашнинг муҳим манбаи сифатида.
Кишиликнинг узоқ ўтмишини қайта тиклашда археология,ография ва
тарихий антропология фан берган маълумот билан бир қаторда тилшунослик
далилларнинг ҳам аҳамияти каттадир.
Тафаккур ва у билан бевосита боғлиқ бўлган тил кишилик
жамиятининг тонгида одамларнинг бирлашиб меҳнат қилиш жараѐнида. ҳаѐт
учун кураш зарурияти натижасида шаклланиб вужудга келди ва ривожлана
борди. Ибтидоий кишиларнинг тили ва тафаккури ривожланишдан сира
тўхтамади. Аксинча янада тараққиѐт қилишда давом этайверди. Одамлар
табиат билан унинг турли -туман ҳодисалари билан борган сари чуқурроқ
таниша бошладилар. Улар орасида аста-секин нарсаларга, яшаб турган
жойларга, ўзлари ясаган қуролларга, жонли ва жонсиз буюмларга ва ўзларига
ҳам ном қўйиш расм бўла бошлаган. Оқибат натижада ибтидоий
кишиларнинг сўз бойлиги орта бориб, ҳар бир нарса, ҳодиса, унинг аниқ
номига эга бўлган. Бу сўз ва гаплар эса асрлар авлоддан авлодга ўтиб,
айримлари баъзи ўзгаришларга учраган, баъзилари эса ҳеч қандай ҳзгаришга
йўлиқмай, қандай бўлса шундайлигича сақланиб қолган, лекин қанчалари
унитиб ҳам юборилган.
Шундай экан, жаҳоннинг купгина тилларида узоқ ўтмишда
фойдаланилган баъзи сўзларнинг сақланиб қолиши тасодифий ҳодиса экан.
Биз рус тилидаги отмоқ (стрелять) сўзига мурожат қилсак, унинг ѐй,
камон ўқи (стрела) сўзидан келиб чиққанини билиб олишимиз қийин эмас.
Мазкур сўзнинг келиб чиқиши эса кишилик жамият тарихининг узоқ
ўтмишига, яъни ибтидоий кишилар ҳаѐтида мухим ўрин тутган ўқ-ѐй кашф
этилиб, одамлар ундан кенг кўламда фойдаланилган даврга тўғри келади. Биз
учун жуда оддий бўлган даврида кашф қилинган. Шундай экан, мазкур
жанговор ва ов қуролининг кашф килинганлигига 12-13 минг йилдан
ортиқроқ вақт ўтди.
Демак, мазкур қуролга берилган ном ҳам ҳудди ўша даврга мансуб
бўлиши шубҳасиздир. Чиқиб келиши кишиликнинг ибтидоий жамият
тарихига бориб тақалувчи сўз ва ибораларни ҳар бир қабила, ҳалқ ва
миллатлар тилидан топиш мумкин. Кўпгина тадқиқотчиларнинг фикрларича
Ҳинд-Европа тиллари, хусусан рус тилида ―скот‖ (ҳайвон, чорва) сўзи мол,
бисот, хазина, мулк пул каби маъноларни англатар экан Сабаби шуки
қадимда чорва (қўй,эчки, қорамол, от, туя ва бошқалар) моллари аҳолининг
буюм алмашинувида пул вазифасини ўтаган экан.
Қадимги ҳин тили ҳисобланган (санкритда) рус тилидаги ―племянник‖-
жиян сўзи ―соперник‖ рақиб, ѐв, душман каби маъноларни ҳам англатган.
Бундан мисолларни жуда кўплаб келтириш мумкин.
Ҳозирги замон тилларининг ўзаро муносабатлари ва ўхшашлик
томонларини чуқур қиѐсий ўрганиш асосида турли халқларнинг тарихан бир
бири билан алоқадор ва ўзаро боғлиқ эканлигини билиб олиш мумкин. Бу ҳол
оилавий тиллар, шунингдек халқларнинг келиб чиқишида муштарак
боғланиш мавжудлигини англатади.
Тилшунослик маълумотлари орасида бирор мамлакат. Ўлка, шаҳар,
қишлоқ, дарѐ, кўл, тоғ, айрим жойларнинг географик номларини ўрганувчи
топонимика фаннинг далиллари ҳам ибтидоий давр тарихини асосий
манбаларидан бири ҳисобланади.
Баъзи географик номлар жуда ҳам қадим замонларда келиб чиққан
бўлиб, унинг негизи асоси ибтидоий жамоа тузуми даврига бориб тақалади.
Шубҳасиз ибтидоий одамларнинг сўз бойлиги дастлаб у қадар кўп бўлмаса
ҳам улар яшаб турган жой ва унинг атрофларига ном қўйганлар. Қабила,
уруғларнинг ўз номи бўлиб. Улар термачилик, овчилик ва чорвачилик ва
деҳқончилик билан шуғулланган демак, уларнинг ҳам ўзига яраша номлари
бўлганлиги шубҳасиздир.
Шуни айтиш мумкинки, ҳанузгача бирон-бир оддий қабила йўқки, улар
одамлар ва жой учун ҳос бўлган номлардан фойдаланмаган бўлсинлар.
Инсоннинг ақлини қуролларни ва бошқа кўп нарсаларни ишлаб
чиқарувчиси дейишади. Биз эркин равишда айта оламизки, ибтидоий
одамлар ном қўйишнинг асосчисидир, деб ѐзган эди америкалик машҳур
топономик Жорж Стюарт. Географик номлар маълум тарихий шароитда
туғилиб, ўз шаклини айримлари узоқ яшовчан бўлиб, замонамизгача
сақланиб келади.
Нисбатан турғун ва барқарор бўлган, узоқ яшовчан жой номлари
―ўлик‖ сўзлардан иборат бўлиб қолмай, балки замирида уруғ, қабила ва
халқлар ҳаѐти. Тарихи, тили ва бошқа кўп маълумотларни ўзида сақлаб
келади.
Жой, қабила, киши ва уруғ номлари ҳақидаги далиллар ибтидоий ва
қадимги аҳолининг қабилавий таркиби, жойлар, ўсимликлар, ҳайвонот
дунѐси, қабилалараро муносабат ва уларнинг машғулотлари ҳақида ажойиб
маълумотлар бериш мумкин.
Қадимги Шарқ, Ўрта Осиѐ шунингдек Ўзбекистон тарихининг
саҳифалари варақланар экан, унда асосий негизи ибтидоий жамоа тузумига
бориб тақалувчи жуда кўп географик номларни, киши номларини учратиш
мумкин, бу ибтидоий давр тарихининг шоҳидларидир.
Ибтидоий жамият тарихида, айниқса унинг кейинги босқичларида ҳалқ
оғзаки ижодиѐти ривожлана бошлади.
Ҳалқ оғзаки ижодиѐтининг дастлабки кўриниши, ўша давр
кишиларининг ўтмиши ҳақидаги афсоналаридан иборат бўлган.
Тафаккур доираси ривожланаѐтган ибтидоий инсон ўз ўтмиши ҳақида
ўйлай бошлаганлиги шубҳасиздир. одамлар атрофни ўраб турган нарсалар ва
содир бўлаѐтган табиат ҳодисаларига қизиқиб қараб, уларни қаердан ва
қандай пайди бўлгани ҳақида фикр юритишнинг ўзи маълум даражада
тарихнинг бошланишидир, деб жуда тўғри таъкидлайди. Таниқли этнограф
М.О.Косвен, гарчи ибтидоий даврда тўқилган ривоят ва афсоналар ибтидоий
даврдаги анимистик, фетишистик ва тотемистик руҳда яратилган бўлишига
қарамай, уларда ибтидоий давр, кишиларнинг кундалик ҳаѐтидан олинган
ҳаққоний воқеалар ҳам акс эттирилган бўлиб, улар тарихий асосга эгадирлар.
Бу ҳол афсона ва ривоятларни кишиликнинг синфсиз жамияти тарихини
ўрганишнинг муҳим манбаларидан бирига айлантиради. Ундан ташқари
ибтидоий кишиларнинг турмуши, кундалик ҳаѐти ва мавкуравий қарашлари
ўша вақтда яратилиб, оғиздан-оғизга кўчиб кейинги авлодларга етиб келган
халқ оҳзаки ижодиѐтининг эртак, матал, мақол, меҳнат, қаҳрамонлик,
маросим ва мавсум қўшиқлари жанрларида ўз ифодасини топганки, булар
ҳам кишиликнинг қадимги ҳаѐтини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади.
Шундай қилиб мифлар, афсоналар, эртаклар, мақоллар ва ҳалқ оғзаки
ижодиѐтининг бошқа энг қадимги адабий ѐдгорликлари ибтидоий давр
тарихини ўрганиш учун асосий бўлмаса ҳам муҳим манба бўлиб
ҳисобланади.
Ибтидоий жамоа тузуми даврида ѐзув кашф қилинмаган, бинобарин
ѐзма манбалар ҳам йўқ эди. Лекин ибтидоий тузуми емирилиб, табақавий
жамият вужудга келди, хат-ѐзув кашф қилиниб, диний ва дунѐвий мазмунга
эга бўлган асарлар яратила бошланди. Бу асарларнинг баъзилари бутунича,
айримларидан эса парчалар замонамизгача сақланиб келган. Булар орасида
―Авесто‖, А.Фирдавсийнинг ―Шоҳнома‖, ҳиндлар яратган ―Махобхорат‖ ва
―Рамаяна‖ каби асарлар алоҳида аҳамиятга эгадир.
Мазкур асарларда кишиликнинг табақавий жамиятдан бурунги ҳаѐти,
машғулотлари ва мавқуравий қарашлари ҳақида баъзи маълумотлар учрайди.
Уларда одамларнинг ўзлари, хар турли ҳайвонларни қўлга ўргатилиши
маданий ва доривор ўсимликларнинг вужудга келиши, қуроллар ясаш,
ибтидоий медицина, даволаш тартиби ва бошқа нарсалар тўғрисидаги
маълумотлар бор.
Шу нарсани ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, палеоботаника,
палеозоология, палеоклиматология, геология каби табиий фанлар қўлга
киритган маълумотларсиз ибтидоий жамоа тузуми тарихини ҳар томонлама
ва чуқур ўрганиб бўлмайди.
Агар палеоботаника ўсимлик турларини, уларнинг сақланиб қолган гул
чангига қараб ўрганса, палеозология эса қирилиб кетган ҳайвонларнинг
қазилма суякларига қараб ибтидоий одамлар билан бир даврда яшаган
қадимги ҳайвонлар оламини ўрганиб, қайси турга мансуб эканлигини
белгилайди. Палеоклиматология – (қадимги иқлимлар ҳақидаги фан) у ѐки бу
даврдаги иқлимни ўсимликларнинг гул чанги ва тасмасион гулларга қараб,
нам миқдорига боғлиқ ҳолда ўзгариб борадиган ҳавзалар чегараларига қараб
аниқланади, демак табиатдаги ўсимликлар олами, ҳайвонот олами, ҳайвонот
дунѐси, жумладан инсон ҳам ўзининг яшаш шароити ва муҳити билан бир
бутун экан, у давр иқлимини ўрганиш ибтидоий кишилар ҳаѐти қай тарзди
эди деган масалани ѐритишди катта ѐрдам беради.
Геология фани эса ер пўсти чўкинди қаватлари пайдо бўлиш
жараѐнини, вақт изчиллигини ва шу чўкиндилар ичидаги органик
қолдиқларга қараб аниқлаб берар экан, одамзоднинг ҳам, у яратган моддий-
маданий буюмлар ѐшини ҳам билиб олишга ѐрдам беради.
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, ибтидоий жамоа тузуми тарихининг
манбалари хилма-хилдир. Лекин бу манбаларнинг ҳеч бири алоҳида олганда
кишиликнинг ибтидоий даври ҳаѐтининг чуқур ва ҳар томонлама ѐритиб бера
олмайди. Мазкур манбаларнинг энг муҳими ҳисобланган археологик
ѐдгорликлар ҳам масалани биз истагандек ойдинлаштириб беришга қодир
эмас.
Бунга қўшимча равишда қолоқ қабилар ҳаѐтидан олинган этнографик
маълумотларни жалб қилинган тақдирда ҳам ибтидоий кишилар ҳаѐти
манзарасини ибтидоий даврдагидек қилиб тавсифлаш қийин, албатта. Чунки
ибтидоий кишилар билан ҳозир ибтидоий тарзда ҳаѐт кечираѐтган кишилар
турмуш маданияти, тили ва диний эътиқоди билан ҳозир фанга маълум
бўлган қолоқ қабилаларнинг моддий маданияти, тили ва мавкуравий
қарашлари орасида жуда катта тафовут бор. Шу таъкидлаб ўтиш лозимки,
ҳали этнографлар моддий маданияти сўнги тош асри даражасида турган
бирон бир қолоқ қабилаларнинг тўлиқ ўрганиш имкониятларига эга
бўлганлари йўқ. Фанда Австралиянинг маҳаллий аҳолиси, ҳусусан
материкнинг
шарқи-жанубидаги
Тасмания
оролида
яшаб
келган
тасманияликларни кишиликни этнографияга маълум бўлган энг қолоқ гуруҳи
деб ҳисобланади. Тўғри тасманияликлар ҳозир йўқ бўлиб кетганлар.
Инглизларнинг XIX асрнинг 20 йилларида бошланган шавқатсиз
мустамлакачилик ҳаракатлари Тасмания маҳаллий аҳолисининг ѐппасига
қирилиб кетишига сабаб бўлди. Этногрофларнинг келтирган маълумотига
кўра 1869 йили Хобарта яқинидаги Устричной қўлтиғи қирғоғида Уилльям
70 ѐшларда вафот этган. Энг сўнги маълумотларга қараганда Тасмания
маҳаллий аҳолисининг охири вакили Фанни Смит исмли аѐл 1905 гўрга
қўйилган. Баъзи маълумотларга қараганди у 1833-34 йилларда туғилиб онаси
тасман аѐли, отаси эса номаълум бўлган.
У ѐшлигида эшитган ўз ҳалқининг қўшиқларини умрининг охиригача
эслаб юрган. Инглиз мустамлакачиларнинг ўтакетган золимлиги, бераҳмлиги
туфайли тасманияликларнинг маданияти ҳақида жуда оз, айни вақтда бир-
бирига зид маълумотлар сақланиб қолган. Табиий тўсиқлар ташқи дунѐ
билан ўзаро алоқанинг йўқлиги Австралия ва Тасманиядаги қабилаларни
ривожланмаслигига ва қолоқ бўлиб қолишига сабаб бўлган. Уларнинг турар
жойлари, уй-рўзғор буюмлари жуда оддий бўлиб, уларнинг асосий
қуроллари, ѐғоч, тош ва суякдан иборат бўлиб. Айни бир вақтда мезолит
(ўрта тош асри) ҳамда неолит (янги тош) даврига ҳос қатор белги ва
ҳусусиятларни топиш мумкин. Уларнинг баъзиларида ҳатто ўқ-ѐй бўлмаган.
Шундай ва шунга яқин қабилалар ҳозир ҳам Африка ва Жанубий
Америкадаги чангалзорларида яшайдилар. Лекин улар этнографик жиҳатдан
яҳши ўрганилгани йўқ. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, тараққиѐтнингқуий
босқичида турган мазкур қабилалар билан ибтидоий кишиликнинг моддий
маданияти орасида давр жиҳатдан жуда катта тафоқут мавжуд, иккинчидан,
мазкур қабилалар у ѐки бу даражада маданий дунѐнинг таъсирига ҳам кириб
қолганлар.
Шундай экан ҳозирги замон қолоқ қабилаларнинг ҳаѐтини ибтидоий
кишилар турмушининг нусҳаси деб бўлмайди. Мавжуд этнографик
маълумотлардан қиѐсий далил фойдаланиб. Ибтидоий кишилар ҳаѐтининг
айрим томонларини тасаввур қилиш мумкин. лекин этнографик маълумотлар
археологик далилларнинг ўзи масалани чуқурроқ ва ҳар тарафлама баѐн
қилишга озлик қилади. Бу соҳада археология этнографик, антропология,
геология,
тилшунослик,
палазология,
палеоклиматология,
физика,
химия,кибернетика ва бошқа фанлар қўлга киритган ютуқларга таяниб
одамнинг пайдо бўлиши, ибтидоий гала, уруғчилик жамоасининг вужудга
келиши, равнақ топиши, меҳнат қуролларининг такомиллашуви. Чорвачилик
ва деҳқончиликнинг вужудга келиши. Ибтидоий жамоа тузумининг
емирилиши ва ибтидоий кишиларнинг маданияти ҳақида бир мунча тўлароқ
тасаввурга эга бўлиши мумкин.
Демак, инсоннинг келиб чиқиши, ибтидоий жамият тарихини тиклаш, у
даврнинг қатор масалаларини ўрганиш учун ҳозирги замоннинг қатор
фанларни жалб қилиш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |