ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2020, 3 (88)
инобатга олган ҳолда қуйидаги фикрни баён
этиш мумкин: педагогик технология ўзининг
тараққиёти жараёнида ҳеч қачон ишлаб
чиқариш технологияси (ўз навбатида ишлаб
чиқариш технологияси педагогик технология)
дан ажралмаган. Ишлаб чиқаришнинг ривож-
ланиш даражаси барча даврларда ишчининг
маҳорати даражаси билан белгиланган, бу эса
ўз навбатида, унинг таълим олишига боғлиқ
бўлган.
Педагогик туркумидаги фанлари ва
умуммуҳандислик фанлари ўртасидаги ўзаро
алоқадорлик ишлаб чиқариш йўналиши мах-
сус технологиясининг санъат, маҳорат ва зук-
колик тарзида талқин этилиши билан боғлиқ.
Мазкур ғояга бугунги кунда ҳам амал қилиб
келинмоқда.
Ўрта махсус касб-ҳунар таълим муасса-
саларининг ҳудудий даражага ўтишлари
ҳудудларни иш билан шуғулланадиган мута-
хассисликларнинг нуфузини ошириш, касб-
ҳунар таълими сифатини ошириш, касб-ҳунар
таълими муассасалари билан ҳамкорлик
қилиш учун иш берувчиларни жалб қилиш,
минтақада талаб қилинадиган мутахассис-
ларни тайёрлаш бўйича буюртма бериш вази-
фасини юклайди.
Юқорида
таъкидлаб
ўтилганларни
сарҳисоб қиладиган бўлсак, касб-ҳунар таъ-
лими тизимини модернизациялаш мамла-
катнинг инновацион ривожланиш йўлларига
ўтиш, Ўзбекистон таълим тизими жаҳон таъ-
лим хизматлари бозорида позициясини
мустаҳкамлаш, касбий таълим муассасала-
рида мутахассисларни тайёрлаш сифатини
оширишда янги ёндашувларни излаш, узлук-
сиз таълим тизимини яратиш зарурлиги билан
боғлиқ.
Хулоса.
Олий таълим муассасасида
бўлажак мутахассисларнинг интеллектуал
салоҳиятига юқори талабларни қўядиган
ахборот жамиятига ўтиш таълим тизимида,
унинг технологиялари ва таълим услубла-
рини ўзгартиришга, хусусан, таълим муаммо-
ларини ҳал қилишда фаолиятли ёндашувга
йўналтирилган.
Шундай қилиб, таълим жараёнида талаба-
лар ўқув-билиш компетентлигини ривожла-
ниши, уларга нафақат техника ва технология-
лар соҳасидаги аниқ билим ва кўникмаларни
эгаллаш, балки уларни амалда қўллаш
қобилиятига қаратилган касбий компетенция-
ларини шакллантириш имконини беради.
Бундан ташқари, талабалар касбий ком-
петенцияларини шакллантиришга асослан-
ган ҳолда техник саводхонликни оширади-
лар, машқ бажариш ва амалий вазифаларни
бажариш қобилияти, талабалар билан илмий
ишларни ташкил этиш қобилияти, ахборот
технологиялари ва ўрта махсус касб-ҳунар
таълим муассасалари ўқув дастурларининг
мазмунини мустақил равишда ишлаб чиқиш
қобилиятини қўллашади.
Компетентлик (айниқса, касбий) эса педа-
гогик ва методологик ёндашувлар асосида
шакллантирилади.
Кўплаб педагоглар касбий педагогик ком-
петенцияни тиклашда касбий таълимнинг
ўзига хослигини очиб беради ва педаго-
гик фаолият ва шахснинг турли жиҳатларини
моделлаштириш, ўқитишга янги ёндашув-
ларни ишлаб чиқади. Бизнинг фикримизча,
бу бўлажак касб таълими ўқитувчилари кас-
бий компетенциясининг мазмунига жиддий
ўзгаришлар киритади ва жамиятнинг тала-
блари, ижтимоий муҳит ва касбий-педагогик
фаолиятнинг аниқ соҳаси билан мос келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |