Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-боб. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

16-боб. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги,
вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ
таълими бош бошқармаси ходимларининг
малака тавсифлари 
 
 


151 
115-§. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги,
вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ
таълими бош бошқармаси бошлиғи лавозимининг
малака тавсифлари 
Тартиб рақами 
2053 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
1120 
Ходимлар тоифаси 
Бошқарув 
355. Лавозим вазифалари: 
а) Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими 
бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси (бундан буѐн матнда 
бошқарма деб юритилади)нинг умумий фаолиятига раҳбарлик қилиш, унинг иш фаолиятини 
самарали ташкил этиш, йиллик ва истиқбол иш режаларини шакллантириш, уларни 
вазирликнинг умумий иш режаси билан мувофиқлаштириш ҳамда ўз вақтида сифатли 
бажарилишини назорат қилиш; 
б) бошқарманинг бўлим бошлиқлари иш тақсимотини, ходимларнинг йиллик иш 
режаларини тасдиқлаш ва улар томонидан ўзига юклатилган вазифаларнинг бажарилишини 
назорат қилиш, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш 
туман (шаҳар) бўлимларининг йиллик иш режаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, уларда 
белгиланган тадбирларнинг сифатли ижро этилишини назорат қилиш; 
в) бошқарма тасарруфидаги мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, мактабдан 
ташқари таълим тизимини ривожлантириш манфаатлари йўлида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи 
ва маҳаллий ҳокимият органлари, жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликларни йўлга 
қўйиш; 
г) ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уюшган жиноятчилик, коррупция, гиѐҳвандлик 
ва бошқа зарарли иллатлардан сақланиш, уларнинг олдини олиш чораларини кўриш бўйича 
кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш; 
д) вилоят миқѐсидаги кенг кўламда турли хил тарбиявий ишлар, ўқувлар, семинар-
тренинглар, конференциялар, суҳбат, учрашув ва кўрик-танловларни режалаштириш ҳамда 
уларнинг бажарилиши сифат ва самарадорлиги устидан назорат қилиш; 
е) таълим муассасалари маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, 
ахборот-ресурс марказлари ҳамда синф раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ошириш 
чора-тадбирларини белгилаш; 
ж) бошқарма ходимларининг касбий, методик ва илмий салоҳиятини ошириш 
ишларини ташкил этиш, ички меҳнат тартиби қоидаларини белгилаш ва унга риоя қилиниши 
юзасидан қатъий назорат ўрнатиш, шунингдек, бошқарма ваколатига кирадиган вазифаларни 
амалга ошириш чора-тадбирларини белгилаш; 
з) бошқарма фаолиятига тегишли барча ахборотларни йиғиш, таҳлил қилиш, 
ҳисоботлар тайѐрлаш ва ижро интизомини доимий назорат қилиш; 
и) бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича ишчи гуруҳлар ишларига 
мутахассисларни жалб қилиш, иш юритиш ва ҳужжатлар айланиши тизими асосида 
ҳужжатлар ва топшириқларнинг ўз вақтида ижро этилишини ҳисобга олиш, ҳужжатлар 
айланиши, таҳлил ва назорат қилишнинг ягона тизимини амалга оширилишини таъминлаш; 
к) вазирлик номенклатурасига кирадиган лавозимларга номзодларни маҳаллий 
ҳокимият органлари билан келишган ҳолда киритиш, бошқарма номенклатурасига кирадиган 
лавозимларга номзодларни танлаш, тайинлаш ва бошқарманинг ходимларга бўлган 


152 
эҳтиѐжларини аниқлаш, кадрларни жой-жойига қўйиш, юқори малакали мутахассислар билан 
тўлдириш, уларнинг касбий маҳоратларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга 
ошириш ҳамда истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш; 
л) бошқарма ходимларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, 
ходимлар аттестациясини ҳамда улар томонидан меҳнат интизомига риоя қилинишини 
назорат қилиш, бошқарма ходимларининг вазифалари, лавозим мажбуриятларини белгилаш, 
улар орасидаги энг фаолларини рағбатлантириш, ўз ваколати доирасида интизомий жазо 
чораларини қўллаш масалаларини кўриб чиқиш, жамоада соғлом маънавий муҳитни 
шакллантириш, ички меҳнат тартиби қоидаларини ўрнатиш; 
м) давлат мукофотлари билан тақдирлашга номзодларни вазирликка тақдим этиш; 
н) бошқарманинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга оид чора-тадбирларни 
амалга ошириш, ўқув жиҳозлари, асбоб-ускуналар ва бошқа таълим воситаларининг 
сақланишини ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлаш, таълим муассасаларининг 
моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича ускуналар, ўқув қуроллари ва мусиқа 
асбоблари билан жиҳозлаш борасида вазирликка тегишли таклифлар киритиш, шунингдек 
янги ўқув биноларини қуриш, капитал реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, 
таълим объектларида олиб борилаѐтган ишларни мувофиқлаштириб бориш; 
о) болалар спорти иншоотларини тасарруфга олиш ва тасдиқланган меъѐрларга асосан 
уларни спорт жиҳоз ва анжомлари билан таъминлаш, молиялаштириш, улардан самарали 
фойдаланишни назорат қилиш, ўқувчи-ѐшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни 
оммалаштириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш 
бўйича илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш, умумлаштириш ва уларни оммалаштириш, 
вилоят миқѐсида бўлиб ўтадиган спорт мусобақаларини юқори савияда ўтказиш мақсадида 
жисмоний тарбия услубчилари билан ўқув-методик йиғилишлар, анжуманлар, семинарлар 
ўтказиш; 
п) бошқармага ажратилган бюджет маблағлари ва бошқа бюджетдан ташқари 
тушумлардан тўғри фойдаланишни таъминлаш ҳамда унинг мулкига эҳтиѐткорона 
муносабатда бўлиш; 
р) корхона, муассаса ва ташкилотлар билан хўжалик шарномалари тузишда бошқарма 
номидан фаолият юритиш, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ўрнатилган тартибда 
ишончномалар бериш, турли йўналишдаги давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ўзаро 
ҳамкорликда иш юритиш; 
с) ўзига берилган ваколатлар доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ѐзма ҳамда 
оғзаки мурожаатларини, ариза ва шикоятларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш, 
санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин хавфсизлиги 
қоидалари талабларига риоя қилиш. 
356. Билиши лозим: 
а) давлатимизнинг халқ таълими тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга 
солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини; 
б) бошқарманинг фаолиятини режалаштириш, унинг таркибига кирувчи бўлимлар, 
халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) 
бўлимларининг фаолиятларини мувофиқлаштириб боришни; 
в) умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, дарсликлар 
ва ўқув-услубий қўлланмаларини узлуксиз такомиллаштириб бориш йўлларини; 
г) бошқарма ходимларига юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли 
бажарилишини назорат қилишни, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, 
уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайѐрлаш тартибини; 


153 
д) мактабгача таълим, умумий ўрта таълим тизимини ривожлантириш манфаатлари 
йўлида маҳаллий ҳокимият органлари, жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга 
қўйиш усулларини; 
е) умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида ташкил этилаѐтган 
мусобақалар, кўрик-танловларнинг ўтказилишини мувофиқлаштиришни; 
ж) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳиллик ва иноқликни 
мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритишни; 
з) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
357. Малака талаблари: 
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот; 
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в) камида беш йиллик иш стажи. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish