31
Замонавий автомобиль йўллар мураккаб техник
иншоотларга эга бўлиб, улар юқори тезликни,
харакатнинг
жадаллиги
ва
хавфсизлигини
таъминлаш учун мўлжалланган. Автомобилдан аж-
ралиб чиқаётган заҳарли
моддалар, ўсаётган мада-
ний ўсимликларда тўпланади, сўнгра озиқ-овқат
билан бирга инсон организмига ўтади.
Мевали дарахтлар бўйича қисман ишлар олиб
борилган бўлиб, бу ишларда бир бутун барча эколо-
гик занжир боғланган эмас. Дастлабки заҳарли
таъсирни белгилаш, заҳарли моддаларни ўзаро
таъсир миқдори ва ўсимлик организми, яъни
аҳолининг кундалик озиқ-овқати бўлмиш мевали
дарахтлар жавоб реакцияси меъёрини аниқлаш
муҳим
мумаммо
ҳисобланади.
Тадқиқотнинг
мақсади, баъзи мевали дарахт навларининг шаҳар
экотизимини оғир металлар билан ифлосланишига
сезувчанлик даражасини биоэкологик, морфо-
анатомик ва физиологик кўрсаткичлар асосидаги
комплекс тизимли таҳлилдан
фойдаланиб, қиёсий
экологик ўрганиш ва ҳар хил мутахассислик фито-
индикатор-ўсимликларни кўрсатиб бериш.
Ишнинг тажриба қисми иккита синов майдон-
ларда олиб борилди: Майдонларни танлашда
қуйидагилар ҳисобга олинди: автомобиль йўлидан
узоқликдаги масофа, майдон яқинидан ўтувчи юк
ва енгил автомашиналар сони, тупроқ ва иқлим ша-
роитлари, дарахт навлари ва уларни ўстириш шаро-
итлари. Тадқиқотнинг объектига қуйидаги 5 та кенг
тарқалган мевали дарахтлар олинди: Раънодошлар
оиласидан (Rosaceae) ўрик (Armeniaca vulgaris
Lam., Супхоний нави); беҳи (Cydonia oblonga Mill.,
Косерва нави); олма (Malus domestica Borkh., Ренет
Симиренко нави) ва олча (аччиқ гилос ёки оливо-
ли), (Cerasus vulgaris Mill., Самарқанд нави), ва
Ёнғоқдошлар
оиласидан
(Juglangaceae)
ёнғоқ
(Juglans regia L, Юпқапўчоқ нави).
Шаҳар экотизимининг комплекс ифлосланиши
шароитида синалаётган ўсимликларнинг фенофаза
м уддатлари
ўтишини
илгар илаши,
барг
чиқаришини пасайиши ва эрта барг тўкилиши куза-
тилди. Чанг доначалари оғир металли ифлосланиш-
га юксак даражали сезувчанлигини кўрсатди (1
жадвал).
Мевали дарахт
навларининг чанг доналарини
шакилланишида сезиларли бузилишлар ва морфо-
логик турли сифатдаги чангчиларни пайдо бўлиши
кузатилди. Бу эса, ўсимликлар ҳаёти давомийлиги-
ни бузилишига олиб келади (2 жадвал).
Морфо-анатомик тадқиқотлар шуни кўрсатдики,
оғир металли ифлосланиш шароитида ксерофилиза-
ция чегаралари кенгайди, кутикула қалинлашди,
адаксиал
эпидермадаги
палисад-устунсимон
ҳўжайралар баландлиги, томирлардаги майда то-
мирчалар сони ортди, мезофилнинг қалинлашуви ва
томирчаларнинг
склерофикацияси
кузатилди.
Тадқиқ қилинаётган мевали дарахт навларининг сув
режими параметри синов ва назорат вариантларида
кескин фарқ қилди. Баргларда сув миқдори ва сув-
ни сақлаш қобилияти назоратга нисбатан ифлослан-
ган
шароитда
паст
эканлиги
аниқланди.
Қурғоқчиликка беҳи, ёнғоқ ва олча навлари, олма
ва ўрикка нисбатан чидамлироқ. Мевали дарахтлар
турли органларида оғир металлар (қўрғошин, мис)
миқдори ва тақсимланиши навнинг ўзига хослигига
боғлиқлиги аниқланди. Энг кўп қўрғошин миқдори
ўрикнинг
Супхоний нави мевасида, мис эса,
беҳининг Консерва нави мевасида аниқланди. Бар-
ча тадқиқ қилинган мевали дарахтларнинг баргида
оғир металлар миқдори кўплиги белгиланди. Мор-
фо-анатомик
параметрлар
ва
физиологик
кўрсаткичлар тизимли таҳлили баъзи мевали дарахт
навларининг ифлосланишга сезгирлик даражасини
аниқлашга имкон берди ва бу экологик қаторларни
тузиш учун асос бўлиб хизмат қилди, яъни барглар-
да (Pb): олма-олча-ёнғоқ-беҳи-ўрик; меваларда (Pb):
ўрик-олча-беҳи-ёнғоқ-олма. Баргларда (Cu): беҳи-
ёнғоқ-олма-ўрик-олча; маваларда (Cu): беҳи-олма-
ёнғоқ-олча-ўрик. Беҳининг консерва нави органла-
рида миснинг юқори даражадаги миқдорини
бўлиши, уни шаҳар экотизимининг мис билан иф-
лосланиш фитоиндикатори сифатида қарашга им-
кон беради, худди шунингдек олманинг Ренет Си-
миренко нави - қўрғошинли ифлосланишнинг фито-
индикаторидир. Оғир металлар билан юқори дара-
жада ифлосланган шароитда ўсаётган баъзи мевали
дарахт навлари учун фенологик, морфо-анатомик
ва
физиологик
параметрлари
бўйича
ўзаро
алоқаларини белгиланиши,
улардан йирик саноат
маркази атроф-муҳити ҳолатини баҳолашда маркер
сифатида фойдалилигидан гувоҳлик беради.
Тошкент шаҳри шароитида мевали дарахтларни
автомагистрал йўлларидан узоқроқда етиштириш
тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: