57
икки муҳити мавжуд: нормал ва оширилган, дастурнинг бошқариш панели-
даги белгиларни босиш орқали ишга туширилади.
1-Расм. Adobe Acrobat eBook Reader нинг биринчи саҳифаси.
Умуман, Acrobat eBook Reader бошқарув панелида 9 та белги ва 5 та
тугма бор. Энг юқоридаги икки белги ѐрдамида саҳифаларни варақлаш
мумкин: юқоридагиси-олдинга, пастдагиси- орқага. Кейинги белги дастур
ойнасини 90 градусга айлантиради. 2 - расмда дастур ишга туширилган,
бироқ файл очилмаган вақтда, белгиларнинг қандай кўриниши келтирилган.
Агар файл танланган бўлса, бу белгиларга матн билан ишловчи
буйруқларни фаоллаштирувчи белгилар қўшилади.
Улар орасида - матнни
катталаштириш, матнни кичрайтириш, матн кўринишининг сифатини
ошириш. Кейинги белгини сичқонча тугмаси билан босганда, Adobe Acrobat
eBook Reader ойнаси иккита саҳифани бир вақтнинг ўзида кўриниши учун
сурилади, матнни белгилаш ва белги ўрнатиш белгилари.
Матнни белгилаш белгиси танланганда сичконча кўрсаткичи маркери
узгаради (3.расм), Белги ўрнатиш танланганда эса белги киритиш мумкин
бўлган матн майдони ҳосил бўлади (4.расм).
58
Read, Library, Bookstore, Quit ва Menu тугмалари
агар бирорта китоб
очилган булса, дастур бошкарув панелида пайдо бўлади. Menu тугмасини
босганда ойнанинг пастки кисмида менюнинг саккиз пункдан иборат тўлик
панели очилади. Уларнинг ҳаммасини кўриб чиқиш шарт эмас, лекин
баъзиларига тухталиб ўтиш керак.
2-Расм. Adobe Acrobat eBook Reader бошқариш панели.
3-Расм. Матн қисмини белгилаш.
4-Расм. Матнда изоҳларни киритиш
59
Info пунктида жорий вактда очилган китоб ҳакида маълумотлар
берилади: автори, нашриѐти, саҳифаларда ва килобайтлардаги ҳажми. Бундан
ташқари, халқаро ракам ISBN ва адабиѐт бўлимлари бўйича каталогли
кўрсаткич мавжуддир- уларнинг мавжудлиги шуни курсатадики, еBook учун
дастурий таъминот ишлаб чиқувчилар ишга жиддий ѐндашишган, чунки якин
келажакда электрон китоблар китоб чоп килиш ва
китоб савдосида салмокли
ўрин эгаллайди.
5-Расм. Меню даги Info бўлими таркиби.
Copy ва Print пунктларида берилган китобнинг эгаси автор ва нашриѐт
ҳуқуқларини бузмаслик учун нима қилиш кераклиги билан танишиш
мумкин. Масалан, бепул тарқатилган «Шерлок Холмс ҳакида ѐдномалар»
китоби эгаси нашриѐтга зарар қилмаган ҳолда ҳар ўн кунда ўнта саҳифадан
чоп килиши мумкин.
Preferences иловаси асосийларидан бири бўлиб, унда баъзи техник
ахборотлардан ташқари, китоб дўкони Web-саҳифаси URLси кўрсатилган.
Adobe Acrobat eBook Reader Adobe нинг хусусий дўконини таклиф килади.
(
http://bookstore.glassbook.com/store/default.asp
).
Ўрнатилган дўконга кириш учун Bookstore тугмасини босиш керак.
Бундай ҳолда дастур ойнаси икки саҳифа кенглигига кенгаяди ва
кўрсатилган манзилли Web-саҳифа юкланади(6.расм). Adobe Acrobat eBook
Reader бошқарув панелидаги белгилар браузер буйруқларига мос ҳолда
ўзгаради, олдинга, орқага, саҳифани янгилаш ва тўхтатиш белгилари
қўшилади. Кўриниб
турибдики, Adobe Acrobat eBook Reader ишлаб
60
чиқувчилари ўзлариникидан бошқа дастурни ишга туширмасдан масалани
ҳал қилишни ўз олдларига мақсад қилиб қўйганлар.
Танланган электрон китоблар Adobe Acrobat eBook Reader да
ўрнатилган клиент ѐрдамида сервердан юкланади ва автоматик тарзда
C:\Program Files\Adobe\Acrobat eBook Reader\Data каталогига жойлашади.
Китобларни бошка каталога ҳам жойлаштириш мумкин- Adobe Acrobat eBook
Reader уларни узи топади ва уларнинг муқовасини кутубхона ойнасида
кўрсатади.
Кутубхонага кириш учун Library тугмасини босиш керак. Бунда Adobe
Acrobat eBook Reader дастурини ишга туширганда пайдо бўладиган биринчи
саҳифа очилади. Умуман олганда дастурни
ишга туширганда биринчи шу
саҳифа очилади, агар Adobe Acrobat eBook Readerдан очилган китобни
ѐпмасдан чиқилса, унда дастурни кейинги ишга туширган пайтда ўша
китобнинг уша саҳифаси очилади.
Do'stlaringiz bilan baham: