Марказий Осиё Халқлари Динлари Тарихи



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/65
Sana22.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#92300
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   65
Bog'liq
markazij osiyo xalqlari dinlari tarixi(1)

ТАЯНЧ СЎЗЛАР ВА АТАМАЛАР: 
 
Мани 
 
 
 
 
Аршакидлар 
Турон 
 
 
 
 
Парфия 
Сурайк Патик
 
Мугтасила 
Дуализм
 
 
Мессия 
Зурванизм
 
 
Шопуракон 
Манининг ҳаёти ва фаолияти. Ўрта аср бошларида Шарқ далвтларида 
ерга 
мулкчиликка 
асосланган 
ижтимоий-иқтисодий 
муносабатлар 
мустаҳкамланаётган даврда зардуштийлик, буддизм, христианлик, ҳиндуизм 
каби динлар билан бир қаторда манихей дини ҳам муҳим ахамиятга эга бўлган. 
Араб халифалиги ташкил этилганидан сўнг, ислом дини Эрон ва Туронга 
тарқалди. Бу даврда Жанубий Осиёнинг кўп халқлари, бу ерда муҳим 
ижтимоий таъсирга эга бўлган манихейликни қабул қилди. Манихей 
жамоалари пайдо бўла бошлади. Хусусан, ўрта аср бошларига келиб туркий 
халқларнинг асосий қисми манихейликлар бўлиб¸ манихейлик бутун 
Марказий Осиё ва Шарқий Туркистон бўйлаб тарқалди. 
Манихейликнинг асосчиси Сурак Патик (216-277) ҳисобланади.
Кейинчалик уни Мани – руҳ деб аташадиган бўлишди. Унинг тўлиқ номи X 
асрда араб тарихчиси Ибн-ан-Надим томонидан “Фиҳрист” китобида Мани ибн 
Фаттак Бобак ибн Аби Барзам деб кўрсатилган. Манининг аждодлари Парфия 
ҳукмдорлари Аршакийларга қариндош бўлган ва ўз даврида Парфияга тобеъ 
бўлган Вавилонда юқори лавозимлардан бирига тайинланган. Манининг 
Вавилон яқинидаги Мардину қишлоғида эрамизнинг 216 йилида (аршакидлар 
сулоласи ҳукмронлиги охирлаб, Сосонийлар ҳукмронлигига 10 йил қолганда) 
туғилганлигини айнан шу билан далиллайдилар. Манининг онаси – Мария ёзма 
манбаларда кўрсатилишича, Парфияда эътиборли Ашгания уруғидан бўлиб, у 
ҳам Аршакид сулоласидан эди. Манининг болалиги ва ёшлиги мамлакат 
шимолида, сомий тиллардан бирида сўзлашадиган халқлар орасида ўтди.
Болалигиданоқ зукко ва қизиқувчан бўлган, доим хаёл сурувчан Мани, 
отасининг хизмати муносабати билан Вавилон яқинидаги Ктесифон (ал-
Мадоин) шаҳрига кўчиб ўтади. Шаҳар марказида жойлашган отшпарастлар 
ибодатхонаси ўз гўзаллиги ва виқори билан уни мафтун этади. Мани қадимги 
Вавилон дини одатлари ва қонунларини яхши билган, чунки ўзи шунга эътиқод 
қилган ва тез-тез ибодатхонага келиб турган. Бир кун ибодатхонадалигида унга 


40 
сирли илоҳий овоз эшитилади. Шундан сўнг барча диний маросим ва сирлар 
Мани учун ўз моҳиятини йўқотади. 
У аввал ўша даврда кенг тарқалган ва анчайин оммалашган секта бўлган 
гностиклар “Муғтасила” (ювинувчилар) жамиятига аъзо бўлади. Кўп вақт 
ўтмай, унинг таълимотига қониқмаганидан сўнг, у бу жамиятни тарк этади. 
Ниҳоят кўп ўйланишлардан сўнг, ўн икки ёшли Мани унга илоҳий нома 
юборилганлигини маълум қилади. Ўзини билдирган худони Мани − “Икки 
моҳият руҳи” деб атайди. Бу маънода Мани динини дуалистик деса бўлади, 
чунки у дуализм ғоясига асосланган. Мани 24 ёшга кирганида яна илоҳий нома 
олади. Шундан сўнг Мани ўз динини тарғиб этиб, фаолиятини бошлайди. Бу 
даврга келиб Аршакидлар сулоласи ўз ҳукмронлигини якунламоқда эди, 
Сосонийлар сулоласи асосчисининг ўғли Ардашир Папаканинг ҳукмронлиги 
ниҳоясига яқинлашмоқда эди. Унинг ўғли Шопур I (242-273) Мани 
таълимотининг биринчи ҳомийси бўлди. Шопур тож кийиш маросимида
Манига ўз таълимоти моҳиятини барчага сўзлаб бериш ва ваъзхонлик қилишга 
рухсат беради. Мани ўзини “осмондан юборилган” деб ҳисоблаб, одамларни 
урушмасликка, жанг қилмасликка, бойлик тўплаш билан шуғулланмасликка 
чақирган. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish