37
Авестада шундай пассаж бор, унда айтилишича, заутар дуони овоз чиқариб
ўқийди, билганлар қайтарадилар, билмаганлар заутарга тақлидан ҳаракат
қиладилар. Бу ислом маросимларидаги иқтидога жуда ўхшайди. Гап шундаки,
авеста матнларида Ахура Мазда башоратининг муқаддас сўзлари сақланиб
қолган, шунинг учун улар худо сўзининг муқаддаслиги талаб килганидек аниқ
ва равон талаффуз этилиши керак эди. Бу эса ҳамманинг ҳам қўлидан келмас
эди, чунки тил ўзгарар, дин бошқа тилларда сўзлашувчилар орасига тарқалар
эди. Маросимда
заутарадан сўнг хванана (хаома ўсимлигини майдалайдиган
мутахассислар),
ундан
сунг
фрабэрэтарлар
(маросим
ичимлигини
тарқатувчилар) турар эди.
Атравахш (оловга қараб турувчи мутахассис)га
алоҳида фахрий жой ажратилар эди. Культ маросимларидаги асосий предмет
барсман – новдалар дастаси бўлиб, уларни дуогўйлар қўлларида ушлаб турар
эдилар. Маросим вақтида худолар ва руҳлар гўё шу новдаларга ўтириб
маросимда иштирок этадилар.
Зардуштийлик бир йилда ҳар бири беш кундан давом этадиган олтита
байрамни белгилайди. Бу байрамлар орасида гоханвар – ҳар бири ўттиз кундан
иборат бўлган 12 ойдан кейинги беш кунлик байрами асосий ўринни эгаллайди.
Йилнинг 360 кунидан қолган кунлари хурсандчилик, диний маросимлар билан
ўтказилар эди. Шундай қилиб янги йилнинг – Наврўзнинг яхши кириб
келишига умид билдирилар эди.
Зардуштийликда бир кеча-кундуз беш қисмга бўлинади: рату
(белгиланган илоҳий тартиб), хавани (саҳардан тушгача), рапитвина (тушдан
соат 3-4 гача), узаййарина (оқшомгача), авиструтрима (ярим тунгача), ушахина
(тун ярмидан саҳаргача). Сутканинг бу номдари ҳам худога ўхшатилиб, ҳар
бирига ибодат қилинади – бир кунда беш марта намоз ўқилади.
Зурдуштийликнинг дафн маросимлари кўпгина тадқиқотлар предмети бўлиб
келган ва бўлиб қолмоқда. Бунда энг асосий қоида мурда билан ҳаётнинг тўрт
элементини – ер, олов, сув ва хавони ҳаром қилмаслик. Бу ўлганларни дафн
этишда алоҳида қоидаларга риоя қилишни талаб этган. Жасадлар суяклари
юмшоқ тўқималардан тозалангунича қўйиладиган жойлар –
дахмалар
қурилган. Сўнг суяклар йиғилиб қопқоқли сопол тобутларга – оссуария ёки
астодонларга солиниб сақланган. Бундай идишлар археологик қазилмалар
жараёнида кўплаб учрайди. Маросимларнинг зардуштийлик элементлари,
кўпчилик одатларнинг қолдиқлари ота-боболари қадимги дунёнинг ушбу жаҳон
динини шакллантирган ўзбеклар, тожиклар, турманлар ва Ўрта Осиёнинг
бошқа халқлари турмушида сақланиб колган.
Ҳозирги
кунда
зардуштийлик
Эрондаги
ислом
ва
гебрлар
босқинчилигидан қочиб Ҳиндистонда жойлашиб қолган фарсларнинг Мазда
Ясний жамоаларининг анъанавий дини бўлиб қолган. Зардуштийлик
жамоаларида шу кунларда 200 мингдан зиёд тақводор бор. Улар Эрон ва
Ҳиндистондан ташқари Канада, АҚШ, Англия, Шри-Ланка, Австралия ва
бошқа мамлакатларда яшайди.
Do'stlaringiz bilan baham: