Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet118/147
Sana14.04.2023
Hajmi5,01 Kb.
#927904
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   147
Bog'liq
Umumiy tilshunoslik R.Rasulov

Мустаҳкамлаш учун саволлар: 
1. Бевосита ташкил этувчиларга ажратиб таҳлил қилиш методи қандай 
метод? 
2. Бевосита ташкил этувчиларга ажратиб таҳлил қилиш методининг
дистрибутив таҳлил методидан фарқи нимада? 
Асосий тушунчалар: 
1. Бевосита ташкил этувчиларга ажратиб таҳлил қилиш методи – сўз 
бирикмаси ва гап каби нутқ бирликларини, уларнинг тузилишини, яъни 
қандай қисмлардан ташкил топишини, улар орасидаги муносабатни, алоқани 
аниқлайди, ўрганади. 
2. Синтактик бирликлар – сўз бирикмаси, гап, матн каби нутқ 
бирликлари. 
4. Трансформацион таҳлил методи 
Структурал тилшунослик методлари «оиласига» - гуруҳига тегишли 
бўлган трансформацион таҳлил методи, айниқса, синтактик конструкциялар 
– нутқ бирликлари тадқиқида фаол қўлланиши билан муҳим аҳамиятга 
эгадир. 
Трансформацион таҳлил методига кўра синтактик конструкциялар 
(қурилмалар) муайян қоидалар асосида ўзгаради, яъни бошқача шаклга, 
кўринишга эга бўлади, трансформациялашади. Бундай трансформациялар 
орқали муайян синтактик конструкциянинг - қурилманинг бир нечта 
шакллари аниқланади, ўзаро фарқланади, уларнинг моҳиятига, таркибига 
чуқурроқ кирилади. Натижада трансформацияга (ўзгаришга) учраган ҳар бир 
синтактик конструкциянинг ўзига хос семантик жиҳатлари ҳам намоён 


246 
бўлади. Масалан, 
талаба китоб олди
гапининг нутқий турлича кўринишла-
ри, вариантлари-трансформацияси қуйидагилар:
1. Талаба олган китоб.
2. Талаба томонидан олинган китоб.
3. Китоб олган талаба.
4. Талабанинг китоби.
Демак, трансформацион таҳлил методи муайян асос (ядро) гаплардан 
(масалан, талаба китоб олди) тузилган-трансформациялашган гапларни, яъни 
муайян синтактик модель (масалан, от+феъл) асосида яратилган қатор 
гапларни 
ўрганиш, 
трансформацияланиш 
механизмини, 
трансфор-
мацияларнинг ҳосил бўлиш қоидаларини очишдир.
Айтиш мумкинки, трансформацион таҳлил методининг асосий мақсади 
нутқимизда воқе бўладиган турлича гапларнинг асосида ядро вазифасини 
бажарувчи асос гаплар мавжудлигини, ушбу гаплар эса мана шу ядро 
гаплардан келиб чиққанлигини, ташкил топганлигини, уларнинг ўзаро 
семантик-грамматик муносабатларини аниқлаш вазифасини бажаришдир. 
Демак, трансформацион таҳлилда фақат трансформациялашган (ўзгаришга 
учраган) гаплар эмас, балки ушбу гапларга асос бўлган ядро гаплар 
аниқланади, у ўз асосида келиб чиққан «янги» гаплар билан қиёсланади, 
умумий ва хусусий жиҳатлари белгиланади.
Хуллас, трансформацион таҳлил методи тил системаси синтактик 
сатҳининг, унинг қатор ички микросистемаларини тадқиқ қилади. Ушбу 
микросистемалардан бири асосий, ядро гаплар бўлиб, бошқалари эса мазкур 
гаплардан ҳосил бўлган трансформалар ҳисобланади. Мана шу трансформа-
ларнинг ядро гаплардан ҳосил бўлишини ўрганиш жараёни трансформацион 
таҳлил дейилади. Трансформацион таҳлил методининг асосий вазифаси му-
айян тилда (рус, ўзбек, немис, инглиз ва б.) мавжуд бўлган ядро гапларни 
аниқлаш, унинг синтактик системадаги моҳияти, табиати, муайян мақсадга 
кўра турлича шаклларда намоён бўлиш имкониятларини очишдир
181

Маълум бўлдики, трансформацион таҳлил методида марказий, ядровий 
бирлик, синтактик қурилма аниқланиб (ёки танланиб), ушбу қурилмадан 
бошқа маъно (мазмун) ва вазифага эга қурилмаларнинг ҳосил бўлиш 
чизмалари (схемалари), масалан, кўчирма гапли қурилмалардан ўзлаштирма 
гапли қурилма ҳосил қилиш чизмаси аниқ белгиланади, кодлаштириб, 
моделлаштирилади. Бу таҳлил методи машина таржимасида, матнларни 
181
Қар: Н. А. Баскаков,А.С. Содиқов, А. А. Абдуазизов. Ўша асар, 129-130 бетлар. 


247 
автоматик таҳлил жараёнларида кенг қўлланилади, кўп ҳолда инженер 
(компьютер) лингвистикаси ва математик лингвистика билан қоришиб 
кетади.
182
Шундай қилиб, дистрибутив таҳлил методи муайян лисоний бирликлар: 
фонема, морфема, сўзларни, уларнинг қўлланишини, жойлашишини, ўрнини 
ўрганса, бевосита ташкил этувчиларга ажратиб таҳлил қилиш методи эса, 
асосан, муайян нутқ бирлигининг – гап конструкциясининг ички, жуфт 
ҳолдаги бирликларининг синтактик муносабатларини аниқлайди. Ўз 
навбатида трансформацион таҳлил методи эса дистрибутив ва бевосита 
ташкил этувчиларга ажратиб таҳлил қилиш методларидан фарқли ҳолда 
нафақат фонема, морфема, сўз, гап каби лисоний бирликларни, уларнинг 
жойлашишини, балки синтактик конструкцияларнинг (структураларнинг, 
қурилма-ларнинг) бошқа синтактик бирликлар (структуралар, қурил-малар) 
билан формал – семантик алоқасини, муносабатини, ўхшашлик ва фарқли 
жиҳатларини тадқиқ қилади
183
. Шунга кўра трансформацион таҳлил 
методининг қўлланиши доираси, қўлланиш имкониятлари кенг, чуқур бўлиб, у 
дескриптив ва бевосита ташкил этувчиларга ажратиб таҳлил қилиш 
структурал тилшуносликнинг – структурал методларнинг мантиқий ва 
зарурий давоми сифатида жаҳон тилшунослиги амалиётида кенг қўлланилади, 
мустаҳкам ўрин эгаллайди.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish