Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet116/147
Sana14.04.2023
Hajmi5,01 Kb.
#927904
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   147
Bog'liq
Umumiy tilshunoslik R.Rasulov

Мустаҳкамлаш учун саволлар: 
1. Дистрибутив таҳлил методи қандай метод? 
2. Дескриптив тилшунослик қандай тилшунослик? 
3. Дескриптив метод қандай метод? 
4. Дистрибуция нима? 
Асосий тушунчалар: 
1. Дистрибутив таҳлил методи – бунда нутқ фаолиятидаги муайян 
лисоний бирликлар (фонема, морфема, сўз, сўз бирикмаси ва бошқалар) 
аниқланиб, уларнинг жойлашиш ўрни, олдинма-кейин келиши 
белгиланади. Шунингдек, тил (нутқ) бирликларининг ўзаро боғланиши -
семантик-синтактик муносабатга киришувига ҳам алоҳида эътибор 
берилади. 
2. Дескриптив тилшунослик – лисоний бирликларнинг ўзаро, бир-бирига 
нисбатан жойлашишини, нутқда уларнинг қўлланиш, тарқалиш 
имкониятини ўрганувчи фандир. Қиёсланг: дистрибутив таҳлил 
методи. 
3. Дистрибуция – лисоний бирликларнинг нутқда қўланиш доираси, 
жойлашиш ўрни, бошқа бирликлар билан ўзаро бирикиш имконияти – 
уларнинг учраши мумкин бўлган жамики қуршов. 
2. Статистик таҳлил методи 
Статистик таҳлил методи жаҳон тилшунослиги амалиётида энг фаол 
ишлатиладиган методлардан бири бўлиб, лисоний бирликларнинг-тил ва 
179
Н.А.Баскаков, А.С.Содиқов, А.С.Абдуазизов. Ўша асар, 124-бет. 
180
Қар: В. А. Лисицкий. Философские методы и лингвистические приёмы 
исследования. Воронеж. 1973. 54-бет.


242 
нутқ бирликларининг такрор ва такрор қўлланилишини, тез-тез ишлатилиш 
даражасини, частотасини, тарқалиш доирасини белгилайди. Бошқача 
айтганда, ушбу метод лисоний бирликларнинг, масалан, товуш, бўғин, 
қўшим-ча, сўз, сўз бирикмаси, гап кабиларнинг ишлатилиш миқдори-ни, 
арифметик сонини аниқлаш учун хизмат қилади. Демак, лисоний ҳодисалар, 
бирликлар нафақат сифат белигисига, балки миқдорий белгига эгалиги билан 
ҳам ажралиб туради.
Маълум бўлдики, статистик таҳлил методи лисоний бирликларнинг нутқ 
фаолиятидаги, асосан, матндаги қўлланиш миқдорини, баъзан зарур ҳолларда 
эса фикр алмашиш жараё-нидаги тарқалиш чегарасини ҳам тадқиқ қилади, 
ўрганади. 
Хуллас, статистик таҳлил методи тил сатҳларининг деярли барчасига: 
фонетик-фонологик, лексик, морфологик ва синтактик ярусларига нисбатан 
қўлланилиши мумкин.
Статистик таҳлил методи, айниқса, лексикология соҳасида кенг 
ишлатилмоқда. Ушбу жараёнда статистик таҳлил натижасида қўлга 
киритилган статистик маълумотлар орқали у ёки бу тилдаги ишлатилишига 
кўра энг фаол ва энг нофаол сўзлар аниқланмоқда, сўзларнинг меъёрий ва 
меъёрий бўлмаган қўлланиши белгиланмоқда, узуал қўлланишнинг 
окказионал-нутқий қўлланишдан миқдорий фарқи кўрсатилмоқда.
Лексик бирликларни-муайян тил лексемасини статистик таҳлил методи 
асосида ўрганиш, айниқса, частотали луғатлар яратишда жуда қўл келмоқда. 
Бундай луғатлар назарий ва амалий тилшунослик учун қимматли 
маълумотлар беради, ушбу тилшуносликларнинг тадқиқот ишларини олиб 
боришида ишончли усул ҳисобланади.
Частотали луғатлар сўзларнинг нутқда қўлланиш миқдори, фоизи ҳақида 
маълумот беради (масалан, И.А.Киссеннинг «Словарь наиболе употреби-
тельных слов современного узбексого литературного языка» луғати. Т., 1972. 
Б. Бафоев ва С. Ризаевларнинг лексикага – сўзлар частотасига оид ишлари ва 
бошқалар).
Частотали луғатлар, айниқса, бирон тилни ўрганиш жараёнида, биринчи 
навбатда, энг зарур бўлган сўзларни – минимум сўзларни аниқлашда катта
аҳамиятга эга бўлади.
Статистик таҳлил методи муайян тилда унинг бирликлари: фонема, 
морфема, лексема, сўз формалари кабиларнинг қандай тақсимланишини, 
ушбу бирликларнинг ўзаро қандай боғланишини, бирикувини, энг фаол 


243 
қўлланишга эгалигини ҳам аниқлайди, қайд этади.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish