Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet115/147
Sana14.04.2023
Hajmi5,01 Kb.
#927904
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   147
Bog'liq
Umumiy tilshunoslik R.Rasulov

 
Мустаҳкамлаш учун саволлар: 
1. Синхрон тадқиқот методлари қандай методлар? 
2. Синхрон тадқиқот методларининг диахрон тадқиқот методларидан 
фарқи нимада? 
3. Қандай синхрон тадқиқот методларини биласиз? 
 
Асосий тушунча: 
Синхрон тадқиқот методлари – ҳозирги методлар бўлиб, вақт жиҳатидан 
юзага келишига (қўлланишига) кўра нисбатан янгилиги, замонга хослиги - 
замонавийлиги билан ажралиб туради. Ушбу методлар ХХ-XXI асрлар 
махсули сифатида амалиётга фаол хизмат қилмоқда. 
1. Дистрибутив таҳлил методи 
ХХ асрнинг 20 йилларида жаҳон тилшунослиги майдонида пайдо бўлган 
структурал лингвистика ҳозирги замон тилшунос-лигининг етакчи, муҳим 
йўналишларидан бири бўлиб, у тил структурасини тил назариясининг асоси 
деб ҳисоблайди
176

176
Қар:Р.Расулов.Умумий тилшунослик, 1-қисм, 85-бет. 


240 
Бир қатор структурал оқимлар: Америка, Прага ва Копенгаген структурал 
мактаблари ичида Америка структурализми жаҳон тилшунослигида тан 
олинган бўлиб, у дескриптив, яъни тасвирий методига кўра дескриптив 
тилшунослик деб ҳам юритилади.
Дескриптив тилшунослик муайян тил бирликларининг ўзаро, бир-бирига 
нисбатан жойлашиш табиатини ёки уларнинг тарқалиш (дистрибуция) 
муносабатини тасвирловчи фандир. Мазкур усул билан тилни таҳлил қилиш 
дескриптив метод дейилади.
Дескриптив метод матнни энг ихчам ва тугал ифода қилишни талаб 
қиладиган тасвирлаш методидир. Дескриптив методнинг асосини дистрибуция-
дистрибутив таҳлил ташкил қилади
177

Дистрибутив таҳлил муайян тил бирликлари билан бевосита боғлиқ ҳолда 
амалга ошади. Ушбу жараёнда фонема, морфема, лексема, сўз, сўз бирикмаси 
ва гап каби лисоний бирлик-ларнинг дистрибуцияси-жойлашиш ўрни 
(позицияси), тартиби, олдинма – кейин келиши, қўлланиш имкониятлари 
аниқланади. Айни вақтда ушбу лисоний бирликларнинг ўзаро муайян алоқага 
– семантик – синтактик муносабатга киришуви, боғла-ниши-бирикиши ҳам 
ўрганилади. Бошқача айтганда, тил бир-ликларининг дистрибуцияси фонема 
учун маълум фонеманинг олдидан ва кетидан келадиган фонемалардир, 
морфема учун эса морфемадан олдин ва кейин келадиган морфемалардир
178

Хуллас, дистрибутив таҳлил методи дистрибутив таҳлил орқали, 
биринчидан, нутқ оқимидаги муайян лисоний бирликлар чегараланади, 
аниқланади, иккинчидан, ушбу бирликларнинг жойлашиш ўрни, қайси 
позицияда келганлиги белгиланади, учинчидан, тил бирликларининг ўзаро 
боғланиш имкониятларига, бирикишига алоҳида эътибор берилади.
Дистрибутив таҳлил методи фонология, морфология ва синтаксисда кенг 
қўлланилади. Шунингдек, у лексик сатҳга нисбатан ҳам ишлатилмоқда. Де-
мак, фонологияда фонемалар, морфологияда морфемалар, синтаксисда эса 
синтактик бирликлар: сўз бирикмалари ва гаплар аниқланади ва уларнинг 
(ҳар бирининг) бир-бирига ўзаро муносабати ўрганилади.
Маълум бўлдики, лисоний бирликларнинг дистрибуцияси муайян тил 
(ёки нутқ) бирлигининг бошқа бирликлар билан бирикиш усуллари, қўлла-
ниш доираси, жойлашиш ўрни кабилардан иборатдир. 
Дистрибутив таҳлил методининг асосий хусусияти шундаки, тилшунос 
2 Қар:Р.Расулов.Ўша асар, 87-бет.
178
С.Усмонов.Ўша асар, 103-бет. 


241 
тил элементларини (бирликларини), уларнинг дистрибуциясини аниқлашда 
тил элементларининг жойлашиш ўрнига, қўлланиш позициясига қараб
иш олиб боради
179

Дистрибуция ҳар бир лисоний бирлик учраши, қўлланиши мумкин бўлган 
барча қуршовларнинг (контекстларнинг) жами сифатида тушунилади
180
.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish