47
Халқаро капиталлар миграцияси жаҳон савдоси ривожини рағбатлантирар
экан, у мамлакатлар ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини оширади,
жумладан, халқаро корпорациялар филиаллари ўртасидаги оралиқ маҳсулотлар
айирбошланишини
тезлаштиради.
Молиявий
бозорларнинг
ўзаро
интеграциялашув ва байналминаллашув шароитида капиталнинг халқаро
такрорий ишлаб чиқарилиши таъминланади ҳамда халқаро иқтисодий алоқалар
механизмининг самарадорлиги ошади. Бошқа томондан эса назорат
қилинмайдиган капиталлар оқими мамлакат тўлов баланси мувозанатининг
бузилишига ва валюта курсининг сезиларли даражада тебранишига олиб
келади.
Деярли барча мамлакатлар амалда инвестицияларни ҳам экспорт, ҳам
импорт қилади (чунки, БХИлар асосан ТМК орқали амалга оширилади) ёки
инвестицияларни етказиб берувчи (қаерда ТМК бош бошқарув бўлими
жойлашган бўлса) ҳамда қабул қилувчи (ТМК ўз шахобчалари, бўлимларига эга
бўлса, улар БХИлар асосида ҳаракат қилишади) сифатида иштирок этишади.
Халқаро капиталлар миграцияси билан боғлиқ оқибатлар
мамлакатнинг
сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий мақсадларини амалга оширишга бевосита
таъсир ўтказади. Табиийки, улардан кутиладиган салбий ва ижобий оқибатлар
ривожланган ва
ривожланаётган мамлакатлар, шунингдек, ўтиш даври
иқтисодиётига эга мамлакатлар учун турличадир. Аммо ҳар қандай шароитда
ҳам салбий оқибатларни четлаб ўтган ҳолда фақатгина
ижобий омиллардан
фойдаланиш мумкин эмас. Хорижий капитални жалб қилиш билан боғлиқ ўта
мураккаб ва зиддиятли жараён бўйича олиб борилаётган давлат сиёсатида бу
борада yстувор йуналишларни белгилаб олиш лозим бўлади.
Ҳозирги кунда капиталларни жалб қилиш ва четга чиқариш борасидаги
салбий оқибатларга қарамасдан капитални четга олиб чиқиш тенденцияси
тобора кучаймоқда. Четга капитал олиб чиқишни фаоллаштирувчи омиллардан
бири миллий иқтисодиётлар ўртасидаги ўсиб бораётган ўзаро боғлиқлик
ҳисобланади. Ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви капиталлар халқаро
миграциясига катта таъсир ўтказади ва унинг ҳаракатини тезлаштиради.
Капитал экспорти айниқса, бевосита инвестициялар шаклида четга олиб
чиқилиши ишлаб чиқаришнинг халқаро тус олишига ва халқаро маҳсулот деб
аталмиш маҳсулотларнинг яратилишида асосий омил ҳисобланади. Халқаро
капиталлар
миграцияси
жаҳон
хўжалигининг
ривожланишида
рағбатлантирувчи омил сифатида юзага чиқиши билан биргаликда хорижий
капитални жалб қилувчи ва экспорт қилувчи мамлакатлар учун турли
оқибатларга олиб келувчи таъсир ўтказади.
Капитални экспорт килувчи мамлакатлар
учун капиталлар миграцияси
қуйидагича салбий таъсир кўрсатиши мумкин:
-четга чиқарилаётган капитал ўрнини қопловчи хорижий инвестицияларни
жалб қилмаслик четга капитал чиқарувчи мамлакатнинг иқтисодий ўсиш
суръатларини секинлаштириши мумкин;
-капитални экспорт қилувчи мамлакатлар учун капитални четга чиқариш
уларда бандлик даражасининг пасайишига олиб келади;
-четга капитал чиқариш мамлакат тўлов балансига салбий таъсир килади.
48
Капитални қабул қилувчи мамлакатлар учун эса қуйидаги ижобий
томонлар хос:
-бошқариладиган капитал импорти мамлакат иқтисодий ўсишига ёрдам
беради;
-жалб қилинган капитал қўшимча иш ўринларини яратади;
-хорижий капитал янги технологияларни олиб келади, самарали менежмент
эса мамлакатда илмий-техника тараққиёти (ИТТ)ни тезлаштиради;
-капиталнинг кириб келиши реципиент мамлакат тўлов балансининг
яхшиланишига олиб келади.
Ўз навбатида капитални жалб қилишнинг салбий оқибатлари ҳам мавжуд:
-хорижий капитал миллий капиталнинг ўрнини эгаллаб, уни фойда
нормаси юқори тармоқлардан сиқиб чиқаради,
натижада маълум шароитлар
таъсирида мамлакат иқтисодиётининг бир томонлама ривожланиши вa унинг
иқтисодий ҳолати хавф остида қолиши мумкин;
-капитал импорти кўпинча реципиент мамлакат бозорларида ўз ҳаётий
циклини ўтаб бўлган товарларни ўтказиш билан боғлиқ, шунингдек, ишлаб
чиқаришдан сифатсизлиги аниқланганлиги боис олиб ташланган товарлар
билан боғлиқ бўлади;
-ссуда капитали импорти мамлакат ташқи қарзининг кўпайишига олиб
келади;
-молиявий инқирозлар натижасида ва фонд бозорларидан капиталнинг
оқиб кетиши мамлакат валютасининг барқарорлигига ва
умумий молиявий-
иқтисодий ҳолатга жиддий зарар етказади. Мисол учун 1997 йилда Жанубий-
Шарқий Осиё мамлакатларида юз берган молиявий инқироз ва унинг жаҳон
иқтисодиётига таъсирини келтириш мумкин.
ТМКларнинг кўплаб филиаллари орқали капитал қўйиш ишлаб
чиқаришнинг
халқаро
кооперациялашувига
олиб
келади.
Турли
мамлакатларнинг мустақил юридик компаниялари бир халқаро корпорация
доирасида тармоқли, технологик, деталли ихтисослашув орқали яқин алоқада
бўлишади. Капитал экспорти эса бу алоқаларни мустаҳкамлайди.
Ривожланган мамлакатлар иқтисодий ўсишни таъминлаш,
саноатнинг
етакчи тармоқларини ривожлантириш, бандлиликни ошириш учун салмоқли
ҳажмдаги хорижий капитални жалб этиш билан боғлиқ иқтисодий сиёсатлари
ҳам
капиталлар
миграциясини
рагбатлантирувчи
омиллардан
бири
ҳисобланади. Ривожланаётган мамлакатлар эса инвестиция муҳитини
эркинлаштириш орқали хорижий капитални жалб этиш ва бу орқали иқтисодий
ривожланишга туртки беришга ҳаракат қилишади. Капиталларнинг халқаро
ҳаракатини рағбатлантирувчи омиллардан яна бири халқаро молиявий
ташкилотлар фаолияти бўлиб, улар капиталлар оқимини тартибга солиб
туришади.
Мамлакатлар ўртасида тузилган даромадлар ва капиталларни икки карра
солиққа тортишнинг олдини олиш мақсадидаги халқаро келишувлар ўз
навбатида
мамлакатлар
ўртасидаги
савдо,
илмий-техник
ҳамда
инвестицияларни жалб қилиш борасидаги алоқаларни мустаҳкамлайди.
49
Амалда дунёдаги барча мамлакатлар БХИларни фаол қўллаб-
қувватлашмоқда. Уларнинг эркин ҳаракати учун қулай муҳит яратишга
интилмоқда, мавжуд чекланишлар бекор қилинмоқда, амалдаги бозор рақобати
учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.
Ҳозирги шароитда Ўзбекистон капитални импорт қилувчи
мамлакат
сифатида жаҳон майдонига чиқмоқда. Бу борада бир қатор миллий манфаатлар
ҳисобга олинади. Кириб келаётган хорижий инвестициялар ҳозирча
етишмаётган миллий ресурсларни тўлдириши, замонавий технологиялар,
ускуналар, «ноу хау»ни олиб кириши, хорижий мутахассислар, эксперт ва
консультантларни жалб қилиш туфайли маҳсулот сифати ва ишчи кучи
малакасини ошириши мумкин. Бошқача қилиб
айтганда, хорижий
инвестициялар ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, қўшимча иш жойлари
яратади, ишлаб чиқариш ва илмий-техникавий кооперация туфайли мамлакат
иқтисодиётининг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувига ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: