E-mail: yaz-81@mail.ru
Тел: +99899 597
-90-08
446
“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRICULTURAL SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
Web:
http://conference.sbtsue.uz/uz
XXI аср
ахборот алмашинуви тезлашган, мавжуд ахборот манбаларининг аҳамиятлилик
даражасида номутаносиблик кузатилаётган, ахборот истеъмолига бўлган жамоатчилик
муносабатининг горизонтал, вертикал йўналишларида тўлқинсимон “цикл” тез
-
тез юзага
келаётганлиги жамият ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларига, шу жумладан таълим тараққиётига
ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Масалан, бугунги даврда анъанавий таълим орқали назария
ва амалиёт интеграциялашувига эришиб бўлмаслигини ҳаёт ҳақиқатларининг ўзи исботлаб
бермоқда. Зеро “Бугунги кунда фақат юксак билимли, замонавий фикрлайдиган, интеллектуал
ривожланган ва профессионал тайёргарликка эга бўлган ёшларгина сифатли, жадал ва инновацион
тараққиётнинг энг муҳим шарти ва гарови бўла олиши, айнан улар мамлакатнинг буюк
келажагини таъминлаши мумкинлигига кимнидир ишонтириш ёки буни исботлаб беришнинг
ҳожати йўқ”(Каримов 2021
).
Ҳозирги кунда жамият ҳаётининг деярли барча соҳаларида, шу жумладан рақамли
таълимни ривожлантиришда “медиатаълим” (телевидение, радио, кинематография, оммавий
нашрлар, компьютер ахборот тизимлари) имкониятларидан фойдаланмасдан туриб, мақсадга
эришиб бўлмаслиги оддий ҳақиқат бўлиб қолмоқда.
Медиатаълим деганда ўзи қандай таълим тури ва имкониятларни тушунамиз?
Медиатаълим‒ педагогика йўналишида “оммавий ахборот коммуникациялари (матбуот,
телевидение, радио, кино, видео) қонуниятларини ўрганишга қаратилган. Медиатаълимнинг
асосий вазифалари: янги авлодни замонавий ахборот шароитида яшашга, реал ахборотни қабул
қилишга тайёрлаш, инсонни уни тушунишга, унинг руҳиятга таъсири оқибатларини англашга
ўргатиш, техник воситалар ёрдамида коммуникациянинг новербал шакллари асосида мулоқот
шаклларини ўзлаштиришга эришиш”(Kubey 1997) деб, тафсифланади.Бир сўз билан айтганда ‒
жамият ҳаётига медиа ахборот тараққиёти кириб келгунга қадар инсон дунёқараши, унинг
ёзма ва
оғзаки нутқи, фикрлаш кенглиги, умуман тафаккур тараққиёти “пойдевори” ‒ анаънавий:
кутубхона залларида соатлаб мутоола қилиш, қоғозда акс эттириш орқали тафаккур кенглиги
шаклланиб келган бўлса, XXI аср шарофати ила бугун шахс онги ва шуурига, том маънода
камолотига кучли таъсир этувчи ахборот технологиялари кириб келди. Хусусан, инсон фаолияти
кўп сонли йўналишларда, хусусан ахборот, медиа ва рақамли коммуникация воситалари билан
боғлиқ кечиши, унинг (шахс) ҳар бир фаолият тури ривожини бу технологияларсиз тасаввур
қилиш мушкуллиги барчамизга аёндир
(
Язданов 2015
).
ЮНЕСКОнинг Грюнвальд деклорациясида келтириб ўтилганидек,медиатаълим ота
-
оналар, педагоглар, оммавий ахборот воситалари ходимлари қарорлар қабул қилиши учун,
шунингдек
тингловчилар,
томошабинлар
ва
китобхонларда
танқидий
фикрлашни
ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Умуман олгандарақамли таълим тизими ҳамда
оммавий ахборот ва коммуникация воситалари ўртасида рақамли интеграциянинг юқори
даражасига эришишда медиатаълимнинг самарадорлигини ошириш жамият учун фақат фойда
келтиради(Кузьмин 2013).
Медиатаълим тадрижийлигини тўғри йўлга қўйиш ‒ жамият олдига қўйилган мақсадларга
эришиш кафолати ҳисобланади. Бу вазифани муваффақиятли бажаришучун шахсда қуйидаги
“билим
-
кўникма
-
малака” шаклланиши керак:
447
Do'stlaringiz bilan baham: |