Калит сузлар
:
давлат хизматлари, баҳолаш мезонлари, вақт миқдори, баҳолаш модели.
Аннотация.
Этапы предоставления государственных услуг в системе электронного
правительства разрабатывались один за другим и анализировались с точки зрения повышения
эффективности. Разработана модель оценки эффективности реализации государственных услуг.
Ключевые слова:
государственные услуги, критерии оценки, количество времени, модель
оценки.
1
Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали
“ Рақамли иқтисодиёт, бухгалтерия хисоби ва ахборот технологиялари”
кафедраси
ассистенти
.
E-mail:
iskandarova.shahlo92@mail.ru
.
326
“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRICULTURAL SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
Web:
http://conference.sbtsue.uz/uz
Давлат хизматларини тақдим этиш самарадорлигини баҳолаш мезонларини икки хил
даражага бўлиш мумкин: фойланувчи нуқтаи назаридан баҳолаш мезонлари ва давлат (портал)
нуқтаи назаридан баҳолаш мезонлари.
Фойланувчи нуқтаи назаридан баҳолаш мезонлари.
Давлат хизматларидан фойдаланаётган
фуқаро нуқтаи назаридан қараганда қуйидагилар юқори аҳамиятли мезонлар бўлади:
-
ҳужжатларни йиғишга кетадиган вақт;
-
порталда қайд этишга кетадиган вақт;
-
хизматни танлашга кетадиган вақт;
-
формаларни тўлдиришга кетадиган вақт;
-
формаларни юборишга кетадиган вақт;
-
фойдаланувчи истаги бўйича хизматни олишга сарфланиши мумкин бўлган вақт;
-
давлат хизматини бажаришга сарфланадиган вақт;
-
давлат хизматини кўрсатишнинг барча босқичларида сарфланган йиғма вақт;
-
фойдаланувчининг хизмат кўрсатиш натижасидан қаноатланганлик даражаси.
Давлат хизматини олишда фойдаланувчи томонидан сарфланадиган вақт миқдрини
баҳолашга ҳаракат қиламиз. Бу вақт давлат хизматлари порталининг, алоқа каналининг ва
фойдаланувчи компьютерининг ишлаш тезлигидан боғлиқ бўлади.
Шундай қилиб, агар фойдаланувчи порталда қайд қилинмаган бўлса, қайд этиш жараёни
учун бир неча минут (10 минутгача) вақт сарфлайди. Худди шундай, керакли хизматни танлаб
олишга ҳам бир неча минут (5 минут атрофида) вақт сарфланади. Сўнгра, формаларни юклаб
олишга тахминан 5 минут вақт кетади. Фойдаланувчи юкланган формаларни кўриб чиқиб, улараси
бор ёки йўқлигини аниқлаши керак. Агар бирон ҳужжат (ёки маълумот) етишмаса, уни
фойдаланувчи олиши керак, яъни бошқа бир давлат хизматидан фойдаланиши керак. Давлат
хизматларидан фойдаланиб бирон ҳужжат (ёки маълумот) олиш учун
фуқаролар ҳозирги пайтда
бир неча кун сарфлашига тўғри келади. Бу вақт миқдори ҳужжат берувчи ташкилотга, ҳужжатни
тайёрлаш ишининг ҳажмига, шунингдек, фойдаланувчининг хизматдан фойдаланиш
имкониятларига боғлиқ.
Агар фойдаланувчида барча зарурий ҳужжатлар мавжуд бўлса, фойдаланувчи юкланган
формаларни тўлдиради. Бу жараён 15
-
20 минут вақтни олади. Шундан сўнг тахминан 5 минут
тўлдирилган формаларни электрон почта орқали ёки бошқа усулда жўнатишга сарфланади.
Табиийки, давлат хизматидан фойдаланишга кетадиган вақт (1
-
3 кун) қанча қисқа бўлса,
фойдаланувчига шунча яхши.
Жуда муҳим факторлардан бири давлат хизматлари учун тўлов миқдоридир. Бир томондан
бу миқдор хизмтнинг тури ва амалга ошириш мураккаблигига боғлиқ бўлиб, иккинчи томондан,
хизматдан фойдаланувчилар учун ммалол келадиган даражада бўлмаслиги керак.
Давлат нуқтаи назаридан баҳолаш мезонлари.
Давлат нуқтаи назари бўйича қуйидаги
мезонлар юқори аҳамиятли ҳисобланади:
мурожаатни қабул қилишга кетадиган вақт;
мурожаатни қайд этишга кетадиган вақт;
тегишли инстанцияга йўллаш учун сарфланадиган вақт;
инстанция томонидан мурожаатни қабул қилишга кетадиган вақт;
мурожаатни кўриб чиқишга кетадиган вақт;
қарор қабул қилишга кетадиган вақт;
давлат хизматини амалга оширишга кетадиган вақт.
Давлат томонидан истеъмолчи танлаган хизматни тўлиқ тақдим этишга сарфланадиган вақт
миқдорини баҳолашга ҳаракат қиламиз. Бу вақт миқдори хизматни тақдим этиш жараёнларини
амалга оширадиган ходимларнинг иш тезлигига боғлиқ. Фараз қилайлик, сервис маркази ходими
мурожаатни қабул қилишга 5 минут сарфлайди. Мурожааатни қайд этиш 15 минутни олади. Бу
вақт давомида ходим мурожаатга ягона қайд номер бериши, уни кирувчи мурожаатларни қайд этиш
журналига ёзиши, қайси инстанцияга юбориш зарурлигини аниқлаши керак.
Мурожаатни керакли
инстанцияга юбориш жараёни 5 минутда бажарилади.
Айтайлик,
инстанция
томонидан
327
Do'stlaringiz bilan baham: |