Маърузалар матни тошкент 2010 й



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/36
Sana16.03.2023
Hajmi0,6 Mb.
#919802
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   36
Bog'liq
islom dini tarixi va falsafasi fani bojicha maruzalar matni

де-факто
(амалда) шу давргача 
мавжуд бўлган маслаҳатчи вазифаси 
де-юре
(юридик жиҳатдан) «
вазир
» лавозимини 
киритиш билан ўзининг мантиқий ниҳоясига етди. Марказий бошқарув аппаратидаги 
мансаблар масаласида маълум силжишлар юз берди. Масалан, илк даврда баъзи диний 
матнларни ёзиб олувчилар сифатида котиблар зикр этиладилар (Зайд ибн Собит, ‘Али ибн 
Абу Толиб, ‘Усмон ибн ‘Аффон). Лекин китобатга аввалги даврда катта эҳтиёж йўқ эди. 
Давлат канцелярияси кенгая бориши билан котиблар меҳнатига талаб кучая борди. 
Котиблар ҳақидаги ишонарли маълумотлар ‘Умар ибн ал-Хаттоб даврига тегишлидир: 
унинг ҳукмронлиги пайтида котибларга муайян маош тайинланди. Котиблар мансаби ҳам 
улар вазифаси мураккаблашиб борганлиги сабабли ихтисослаша боради. Умавийлар 
даврига келиб, котибларнинг сони бештага етди: 
мактублар котиби, харожлар котиби, 
ҳарбий котиб, шурта хизмати котиби, қозилик котиби

Бошқарув тизимининг шаклланишида халифа ‘Умар ибн ал-Хаттоб даврида 
девон 
(ناﻮﯾد)ларнинг жорий этилиши муҳим роль ўйнади. Девон тизими Сосонийлар давлати 
анъаналаридан ўзлаштирилди. Девон – форс тилида «рўйхат», «қайд қилиш» ёки «дафтар» 
маъноларини англатади. Унда бир неча бўлимлар мавжуд эди. Жумладан, 
Аскарлар 
девони 
(ﺪﻨﺠﻟا ناﻮﯾد) да аскарлар номи, қабилалар таркиби ва уларнинг ҳар бирига 
бериладиган маошлар белгиланди. 
Харож
девони
 
(جاﺮﺨﻟا ناﻮﯾد)да «
Байт ал-мол
»га 
топшириладиган солиқлар қайд этиб борилган. Бу даврда девоннинг доимий таркибини ўз 
ичига олувчи рўйхат тузилган бўлиб, унда кирим ва чиқим, шунингдек, давлатдан маош 
олиш ҳуқуқига эга бўлган кишилар рўйхати қайд этилди. Девон тизими марказий 
ҳокимият таркибида жойлашди. Истило қилинган ерлардаги кирим-чиқимни назорат 
қилиш эса бевосита волийлар зиммасида эди. Бу тизим воситасида ‘Умар давлат 
хизматчиларига, аввало ҳарбий хизматчиларга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириб, 
тартибга солишга муваффақ бўлди. 
Солиқ ва 
харож
девонларидаги ҳисоб-китоб ишларни олиб бориш учун 
тайинланган ходимлар Ироқ ва Эронда форс тилида, Шомда Византия (юнон) тилида, 
Мисрда копт (қибтий) тилида олиб боришган. Аскарлик ва маошлар девонида иш фақат 
араб тилида юритилар эди. Волийларнинг солиқ ва 
харож
девонлари ишларидан хабардор 
бўлиб туришлари учун араб ва маҳаллий тилларни биладиган таржимонлар керак бўлган. 
Кейинчалик бу тизим ривожланиб борди. Халифа ‘Усмон ибн ‘Аффон даврида 
сиёсий тизимда турли зиддиятларнинг пайдо бўлиши ‘Али ибн Абу Толибни давлат 
бошқарувига 
Девон ал-мазолим
(
اﻮﯾد
ﻢﻟﺎﻈﻤﻟا ن
– суд қарорларини қайта кўриш)
тизимини 
киритишга мажбур этди. Бу девон ижроия органларининг ғайриқонуний ҳаракатлари 


устидан тушган шикоятларни ўрганиш, солиқлар, диний идоралар фаолиятини назорат 
қилиш, қозилар чиқарган қарорлар ижросини текшириш билан машғул бўлди. Бу эса, ўз 
навбатида, давлат трибунал судялари ишларининг фаоллашишига олиб келди. Бунинг 
оқибатида аввалроқ киритилган институт фуқаролар жамияти судялари – қозилар 
аҳамияти иккинчи даражали мавқега тушиб қолди. 
Давлат аппаратининг жадал тусда фаоллашуви яна бир орган – ҳисба (жамият 
аъзоларини назорат қилиш) тизимини келтириб чиқарди. Ал-Мовардийнинг фикрича, бу 
тизим ‘Умар ибн ал-Хаттоб даврида иш бошлаган бўлсада, 
ал-ҳисба
(ﺔﺒﺴﺤﻟا) истилоҳи 
аббосий халифа ал-Маҳдий (775-785) даврида пайдо бўлди. Бу муассаса мутасаддилари 
бозорлардаги тош-тарози, фуқаролар ўзаро иқтисодий, мулкий муносабатлари, ахлоқ 
нормаларига риоя қилишлари ва ҳоказоларни назорат остига олди. 
Янги ташкил топган давлат, албатта, ижтимоий хавфсизлик масалаларига катта 
эътибор бера бошлади. Бу борада шурта (полиция) тизимининг ташкил этилиши муҳим 
қадам бўлди. Манбаларда давлат таркибига биринчи бўлиб 

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish