сотиқ ривожланган жамиятда деҳкончиликка асосланган жамиятдан кўра ёзувга эхтиёж
кўпроқ бўлади. Маккаликлар савдо-сотиқ шартномасини олдиндан ёзиб қўяр эдилар.
Ислом дини тарқала бошлаган даврда Арабистон ярим оролида
ҳижозий
хат тури кенг
қўлланилар,
ваҳй
, Абу Бакр саҳифалари ва ‘Усмон мусҳафи шу хатда битилган эди.
‘Усмон мусҳафи ҳар хил ёрдамчи шакл ва нуқталардан холи ёзилган. Унга
жуз’
лар,
ҳизб
лар ва бошқа кўрсаткичларнинг аломатлари қўйилмаган. Куфий ёзуви пайдо бўлгунча
Мусҳаф ва бошқа ҳужжатлар ана шу хатда ёзилган.
Куфий
ёзуви
ҳижозий
хатининг нақш
билан безатилганидир.
Куфий
хати ўзининг шакли жиҳатидан чиройли ва қулай
бўлганлиги сабабли Қуръон ва бошқа асарлар
куфий
хатида битила бошлади.
Арабистон ярим оролида хат-ёзув мавжуд бўлсада, у мукаммал эмаслиги, араб
бўлмаган аҳоли учун ўрганишнинг қийинлиги билан ажралиб турган. Араб истилолари
Арабистон ярим оролидан ташқарига чиққан даврда ҳам ислом давлати ҳукуматига оид
ҳужжатлар забт этилган ҳудуд тилида олиб борилди. Масалан, девон ишлари Мисрда
қибтий, Шомда юнон, Ироқда эса форс тилларида юритилди. Маълумки, халифа ‘Умар
ибн ал-Хаттоб девонлар тизимини халифалик тизимига эронликлардан ўзлаштирди.
Аввало, эронликлар учун девонлар тизими қадимдан маълум бўлиб, уни бошқа тилда олиб
борилиши бир қатор қийинчиликларни келтириб чиқарар эди. Иккинчидан, араблар
томонидан забт этилишига қарамасдан ўз тилларини сақлаб қолган Шом ва Мисрда
ҳукуматга оид ҳужжатлар Арабистон ярим оролидаги мавжуд
ҳижозий
ёзувнинг
ноқулайликларидан воз кечиш мақсадида амалга оширилди. Чунки, ҳижозий ёзувида 22
ҳарф мавжуд бўлиб, ҳарфларнинг бир-бирига қўшиш орқали ясаладиган товушлар
табиийки, араб бўлмаган аҳоли талаффузида ноаниқликлар яратар эди.
Аҳолининг кундалик маданий-иқтисодий ҳаётида муҳим ўрин тутадиган
воситалардан бири пул муомаласидир. Араб-мусулмон давлати Византия ва Сосонийлар
империясига тегишли ҳудудларни забт этганларидан кейин ҳам бу давлатларда қадимдан
мавжуд бўлган тилла ва кумуш тангалардан фойдаланилди. Албатта, бу тангалардаги
зардуштийлик ва христиан динларига оид тимсоллар сақланиб қолди. Бу тангалар Умавий
халифа ‘Абд ал-Малик ибн Марвон давригача шу холатда зарб этилаверди. Демак, янги
ташкил топаётган давлатда истило этилган ҳудудларни исломлаштириш билан бирга
араблаштириш тизими бир ҳилда амалга оширилмади. Бунинг асосий сабабларидан бири
араб ёзувининг бошқа ёзувлардан ноқулайлиги ва кечроқ яъни, IV асрдан кейин пайдо
бўлгани бўлса, иккинчидан, забт этилган ҳудудларда яшовчи туб аҳолининг маданияти
араб маданиятига нисбатан аввалроқ ривожланганидир.
Do'stlaringiz bilan baham: