Таянч иборалар:, «касб» назарияси, қазо (қарор,ҳукм), қадар (ҳокимият, ирода), «касб
этиш», «ўзлаштириш», мўътазилийлар ақидаси, Мотуридия мактаби, Абу ал –Муъин ан-
Насафий, «Табсират ал-адилла», «Усул ад-дин», Абу ал- Йусур ал-Паздавий, Абу Наср
Ахмад ал-Ийодий, Абу Бакр Ахмад ал-Жузжоний, «Китоб ат-тавҳид», «Таъвилот аҳл ас-
сунна», «Таъвилот ал-Қуръон», сом, далолат ал-ақл, далолат ал-истидлол бил-хақ.
Адабиётлар:
1.
Избранные произведения мыслителей стран Ближнего и Средного
Востока. М., изд-во социально-экономической литературы, 1961.
2.
Ульрих Рудольф. Ал-Матуриди и суннитская теология в Самарканде. Книга
издана координационным бюро Фонда им. Фридриха Эберта по
Центральной Азии. Алматы: Фонд «ХХI век», 1999.
3.
Аль-Фараби. О разуме и науке. Издательство «Наука» Алма-Ата, 1975.
1.
Абдуқодир Зоҳидий. Туркистонда Ўрта аср араб-мусулмон маданияти
Тошкент, 1993. й.
2.
Наср С.Х. Исломда илм-фан ва цивилизация. Гарвард,1968 (инглиз тилида).
10-маъруза
Мотуридия ва Ашъария таълимотлари ўртасидаги фарқлар
Дарс режаси:
1.
Икки буюк мутакаллим таълимотлари ўртасидаги лафзий ихтилофлар
2.
Икки буюк мутакаллим таълимотлари ўртасидаги маънавий ихтилофлар
Олим Ҳасан ибн Абдулмуҳсин ибн Узабанинг “Ар-Равза ал-баҳиййа фиймо байнал-
ашъария вал-мотурудия” асарининг биринчи бўлимида лафзий ихтилофлар (фарқлар)ни
келтириб ўтади.
Лафзий ихтилофлар:
1.
иймонда истисно масаласи;
2.
бахтли инсон фақир, муҳтож ҳолга тушадими ва фақир кишининг бахтли саодатли
бўлиши масаласи;
3.
кофир кишига инъом эҳсон кўрсатиладими, йўқми?
4.
пайғамбарлар вафотларидан кейин ҳам пайғамбарлик рутбасида қоладиларми ёки
йўқми?
5.
ихтиёр этишлик билан ризолик ўртасидаги боғлиқлик масаласи;
6.
имон ал муқаллид ;
7.
касбий (қўлга киритишдаги) билиш масаласи.
Мазкур асарнинг иккинчи бўлимида маънавий фарқларнинг баёни келади:
1.
Аллоҳ таоло ўз итоаткор бандасини азоб уқубатга солиши жоизми ёки ножоизми?
2.
Аллоҳ таолони билиш шаръий вожибми ёки ақл йўли билан бўладими?
3.
Афъолларнинг сифатлари ҳақидаги масала: улар қадимийми ёки янгитдан пайдо
бўлганми?
4.
Аллоҳ таолонинг каломи эшитиладими ёки эшитилмайдими?
5.
Инсон қодир бўлмаган ишни унинг зиммасига юкланиши жоизми ёки ножоизми?
6.
Гуноҳи кабира ва гуноҳи сағиралардан анбиёларнинг маъсум бўлишлари вожибми
ёки вожиб эмасми?
Ашъарияда моликий, шофий, ҳанбалий имон масаласи бўйича фикри: “Имон- тил
билан иқрор бўлиш, дил билан тасдиқлаш ва амал қилишдир... Имон кўпаяди ва камаяди”.
Мўмин мусулмон бўлиши учун мазкур уч рукн шарт қилинади. Мотурудий Абу Ҳанифа
изидан бориб, “Имон- тил билан иқрор бўлиш, дил билан тасдиқлашдир... кўпаймайди ҳам
камаймайди ҳам. Имон яхлитдир, фақат унинг нури ёруғлашади ёки хиралашиб туради...
Имоннинг икки рукнинниадо этиб амалларни бажармаган киши кофир бўлмайди, балки
фақат гуноҳкор бўлади” деган фикрни илгари сурган.
Do'stlaringiz bilan baham: |