Реферат мавзу: Шахс социологияси. Девиант ҳулқ-атвор



Download 435,51 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana22.02.2022
Hajmi435,51 Kb.
#91707
TuriРеферат
1   2   3   4   5
Bog'liq
sotsiologiya fanidan

Девиант хулқ-атвор - жамиятда ўрнатилган ахлоқ меъѐрларига мос 
келмайдиган инсоний фаолият ѐки хатти-ҳаракат, ижтимоий ҳодиса бўлиб, 
ѐлғончилик, дангасалик, ўғирлик, ичкиликбозлик, гиѐҳвандлик, ўз жонига 
қасд қилиш ва бошқа кўплаб шу каби ҳолатлар ушбу хулқ-атвор 
хусусиятлари ҳисобланади. Девиант хулқ деганда, қуйидагилар назарда 
тутилади: 1 Девиатио (лат.) - ҳаѐтий меъѐрлардан оғиш, уларнинг бузилиши 
тушунилади. 
а) жиноятчилик. Муайян давлатда ўрнатилган қонун ва меъѐрларга 
нисбатан айрим шахсларнинг салбий муносабати жиноий фаолият, мазкур 
шахс эса жиноятчи ҳисобланади. 
б) ичкиликбозлик. Бу борада илмий адабиѐтларда бир неча таснифлар 
мавжуд: 
1) Алкоголни ҳар-ҳар замонда истеъмол қилиш. 2) Алкоголни кўп 
истеъмол қилиш - спиртли ичимликларни мунтазам, яъни ҳафтада бир 
мартадан бир неча мартагача ѐки, бирваракайига ўртада танаффус билан кўп 
миқдорда (200 мл. дан ошиқ). Бу кўпинча алкоголизмга олиб келади. 3) 
Алкоголизм – спиртли ичимликларга патологик (муттасил) ўрганиб қолиш 
билан тавсифланувчи касаллик. 
в) гиёҳвандлик. Гиѐҳванд ѐки унга тенглаштирилган воситаларга 
доимий ружу қўйиш ва тиббий кўрсатмаларсиз истеъмол қилиш. 
г) фоҳишабозлик. Фанда расмий никоҳсиз жинсий алоқа иккита турга 
бўлиб ўрганилади: 1. Конкубинат - никоҳсиз бирга яшаш. 2. Фоҳишабозлик - 
пул учун ўз танасини сотиш. Ғарбда асосан иккинчиси қоралансада, Шарқда 
иккала ҳолатга ҳам меъѐрдан оғиш сифатида қаралади. Булардан ташқари, 
халқимизда маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, боқимандачилик каби салбий 
ҳолатлар ҳам меъѐрдан чекинишнинг диққат талаб кўринишларидан 
ҳисобланади. Девиант хулқ-атвор бир шахснинг салбий хулқ-атвордан 


иборат фаолиятини, шунингдек, муайян гуруҳнинг оғма хулқ-атворларини 
ҳам ифодаловчитушунчадир.Маълумки, ижтимоий меъѐрлар ва улардан 
чекинишлар ҳақидаги қарашлар инсоннинг ижтимоийлашув жараѐни билан 
бир вақтда пайдо бўлган. Қадимги халқларнинг диний-мифологик 
тасаввурлари, хусусан Миср, Ҳиндистон ва Хитой диний қонун-
қоидаларидаги ахлоқий меъѐрлар бу соҳадаги дастлабки қарашлар эди. Ушбу 
«қонунлар»да барча ҳуқуқлар инсонга худолар томонидан берилади ва қонун 
бузувчиларни худолар жазолайди, деб ҳисобланган. Бундай қарашлар 
дастлаб юнон ва Рим файласуфлари асарларида ўз ифодасини топди. Ўрта 
асрларда ахлоқ меъѐрлари диний қарашлар таъсири остида ривожланди ва 
улардан чекиниш диний нуқтаи назардан баҳоланган. европада христиан 
дини барча соҳада ҳукмронлик қилган бўлса, Шарқ дунѐсида ахлоқий-
ҳуқуқий меъѐрлар ва улар ҳақидаги таълимотлар ислом фалсафаси таъсирида 
ривожланди. ХВИИ-ХВИИИ асрларга келиб, европада жамият ривожининг 
кучайиши, ахлоқ меъѐрларининг христианча талаблари доирасига сиғмай 
қолди. ХВИИИ аср мутафаккирлари ижтимоий меъѐр ва ундан чекиниш 
муаммосини янада чуқурроқ таҳлил қилдилар. Ш.Л. Монтеске, Ж.Ж. Руссо, 
Ч. Беккариа, К. Гелветсий, Д. Дидро, П. Голбах, Морелли ва Ш. Фурелар ўз 
илмий изланишларида ижтимоий меъѐрлар, қадриятлар учун умумий бўлган 
қонуниятларни топишга интилдилар. ХИХ аср охирларида табиий фанларда 
эришилган илмий ютуқлар ижтимоий фанлар тараққиѐтига ҳам ўз таъсирини 
кўрсатди. Хусусан, социологияда ижтимоий меъѐрдан оғиш ҳолатларини 
тушунтирувчи дастлабки таълимот, Э. Дюркгеймнинг «аномия» ғояси эди. Э. 
Дюркгейм фанга ўзи киритган «аномия» атамаси орқали қонунчиликни, 
қонунларни тан олинмаслиги ва уларга амал қилинмасликни тушунади. Бу 
ғояни замонавий илм-фанда П. Солис, М. Клайнерд ва бошқтсалар 
ривожлантириб келишмоқда. Америка социологиясида катта ўрин тутувчи 
таълимотлардан бири Э. Сатерленднинг дифферентсиал алоқалар 
таълимотидир. Бунга кўра, ҳар қандай хулқ-атворга, шу жумладан девиант 
хулқ-атворгаҳам ўрганилади, яъни мавжуд жамият аъзолари томонидан 


мазкур 
хулқ-атвор 
бошқаларга 
ўргатилади. 
Девиант 
хулқ-атвор 
муаммоларини таҳлил қилишда Р. Мертон ишлаб чиққан таълимот 
социологияда етакчи ўрин тутади. Э. Дюркгеймнинг аномия ғоясини 
ривожлантириб, Мертон девиант хулқ-атворга қуйидагича таъриф беради: 
«Девиант хулқ-атвор жамиятда эълон қилинган қадриятлар ва расмий хулқ-
атвор стандартлари билан аҳоли хулқ-атвор мотивлари ҳамда мавжуд 
имкониятларининг бир бирига мос келмай қолиши натижасидир». 
Шахсларда юз берувчи девиант ҳолатларни пайдо бўлиши, шаклланиши ва 
ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган учта омилни кўрсатиш мумкин. 
Булар шахс хусусиятлари, муаммоли ҳолат ва ижтимоий назорат 
институтлари. Айнан мана шу омиллар шахснинг қандай фаолият 
юритишини белгилаб беради. Шахс хусусиятларининг шаклланишида 
асосан 3та омил муҳим аҳамият касб этади, булар: 1) Ирсий омиллар; 2) 
Психофизиологик омиллар; 3) Шахснинг билим даражаси.Шунингдек, 
ижтимоий оғишларнинг юз беришига шахснинг қатъиятли ѐки 
қатъиятсизлиги, 
принтсипиаллик 
ѐки 
принтсипсизлиги, 
қоидаларга 
бўйсуниш ѐки бўйсунмаслик одатлари, бирон бир қарорга кела олиш 
имконияти, ташқи таъсирга қанчалик берилиши, иродаси ва бошқа шу каби 
психофизиологик ҳолатлари, мижози ҳам катта таъсир кўрсатади. Ижтимоий 
бузилишларни ўрганишда муаммоли вазият муҳим аҳамият касб этади. 

Download 435,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish