Реферат мавзу: Шахс социологияси. Девиант ҳулқ-атвор



Download 435,51 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana22.02.2022
Hajmi435,51 Kb.
#91707
TuriРеферат
  1   2   3   4   5
Bog'liq
sotsiologiya fanidan



АНДИЖОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК 
ИНСТИТУТИ 
 
ГУМАНИТАР ФАНЛАР КАФЕДРАСИ 
 
СОЦИОЛОГИЯ ФАНИДАН 
 
РЕФЕРАТ 
 
Мавзу: Шахс социологияси. Девиант ҳулқ-атвор 
 
Текширди: С. Уролов 
 
Бажарди: Д. Раҳмонқулов ҚХМС 3-курс 36-гурух 
талабаси. 
 
 
 
 
 
АНДИЖОН - 2017 


Шахс социологияси. Девиант ҳулқ-атвор. 
 
Режа: 
1. Соцологияда шахс тушунчаси ва унинг шаклланиш асослари. 
2. Ҳозирги даврда жамиятимизда шахснинг белгилари.
3. Девиант хулқ-атвор социологияси. 
4. Ижтимоий назорат, санкция. 
5. Хулоса. 

Ҳар қандай ижтимоий тизим инсонлардан ташкил топади. Одамларнинг 


жамиятга киритилиши турли бирликлар орқали амалга оширилади. Ҳар бир 
аниқ шахс социал гуруҳлар, социал институтлар, социал ташкилотлар 
жамиятда қабул қилинган қоида ва қадриятлар тизими, яъни маданият орқали 
гавдаланади. Шунга мувофиқ инсон кўп социал тизимларга тортилган билиб, 
уларнинг Ҳар бири унга шакллантирувчи таъсир кўрсатади. Шундай қилиб, 
одам фақат социал тизимнинг билаги билибгина қолмай, унинг ўзи ҳам 
мурккаб тузилмали тизимда акс этади. Социология шахсни барча хилма-
хилликдаги мажмуида эмас, яъни табиат маҳсули сифатида эмас, балки 
ижтимоий муносабатлар йиғиндиси, жамият маҳсули сифатида қараб чиқади. 
«Жамиятни ислоҳ қилиш ва янгилаш бўйича кўп қиррали фаолиятимиз 
марказида инсон, суверен Ўзбекистоннинг фуқароси туради. Ислоҳотларнинг 
мазмуни айни ҳар бир фуқаро ўз қобилиятини, ўз истеъдодини намоѐн 
этишига, шахс сифатида ўзини кўрсатиш имкониятига эга билишига 
қаратилган». 
Шахс социал ўзаро таъсир ва муносабатларнинг бирламчи омили билиб 
ҳисобланади. Шу жиҳатдан қараганда шахснинг ўзи нима? Бу саволга жавоб 
бериш учун, аввало, «инсон», «индивид», «шахс» тушунчаларини бир-
биридан фарқлаб олиш керак. «Инсон» тушунчаси, умумий, ҳамма учун хос 
билган сифат ва қобилиятини изоҳлаш учун қўлланилади. Бу тушунча дунѐда 
мавжуд билган, тарихан ўзига хос шундай ривожланаѐтган бирликки, 


инсониятни англатиб, у бошқа ҳамма моддий тизимлардан фарқли ўлароқ
ўзига хос ижтимоий фаолият усуллари билан фарқ қилади.
Ушбу ҳаѐтий фаолият усули туфайли инсон тарихий ривожланишнинг 
ҳамма босқичларида, дунѐнинг барча нуқталарида ўзига ўхшаш билган 
антологияга оид ҳолатни сақлаб қолади. 
Демак, инсоният ўзига хос моддий воқелик сифатида мавжуд билади. 
Аммо, инсоният ўз ҳолича мустақил мавжуд билмайди. 
Аниқ инсонлар яшайдилар ва ҳаракат қиладилар. Инсоният алоҳида 
вакилларининг мавжуд билиши «индивид» тушунчаси билан ифодаланади. 
Индивид - бу инсоният зотининг якка вакили, инсониятнинг ҳамма социал ва 
руҳий жиҳатларини идрокий, иродаси, эҳтиѐжлари, манфаатлари ва 
ҳоказоларнинг соҳиби ҳисобланади. «Индивид» тушунчаси бу вазиятда 
«аниқ инсон» сифатида фойдаланилади. Масаланинг бундай қўйилишида 
турли биологик омиллар (ѐш жиҳатлари, жинсий мижозларининг ўзига хос 
томонлари), шунингдек, инсон ҳаѐтий фаолиятининг социал шароитлардаги 
тафовутлар белгиламайди. Инсонни турли даражада: якка тарзда ва тарихий 
ривожланишининг аниқ-тарихий ўзига хослигини акс эттиришда «индивид» 
тушунчаси билан бир қаторда «шахс» тушунчаси ҳам қўлланилади. «Шахс» 
бир қатор гуманитар фанларнинг фалсафа, руҳшунослик, педагогика ва 
социологиянинг ўрганиш объекти ҳисобланади. 
Фалсафа шахсни фаолият субъекти, онг ва ижодиѐт сифатида тутган 
ўрни, нуқтаи-назаридан қараб чиқади. Руҳшунослик - шахсни руҳий 
жараѐнлар, хусусият, қобилият, ирода сифатлари ва бошқа жиҳатлардан 
барқарор яхлит ҳолда ўрганади. 
Социологик ѐндашув шахснинг социал-типик жиҳатини ажратади. Шахс 
социологик назариясининг асосий масаласи шахснинг шаклланиш жараѐни 
ва унинг эҳтиѐжларини қондириш, социал бирликда ривожланиши ва амал 
қилиши, жамият билан шахс алоқалари, шахс ва гуруҳлар, шахснинг социал 
феъл-атворини, тартибга солиш қонуниятларини ўрганиш билан чамбарчас 
боғланган.


Бу ерда, социологияда шахсни ўрганишга айрим умумий тамойилар 
нуқтаи-назаридан ѐндашув ифодаланган. 
Социология шахсга оид кўпгина назарияларни ўз ичига олган бўлиб, 
улар бир-бирларидан қатъий методологик кўрсатмалар орқали фарқ 
қиладилар. 
Инсоннинг қайси жиҳати шахс тушунчасида номоѐн бўлади? Инсоннинг 
2 хил эҳтиѐжи мавжуд: табиий ва ижтимоий. Табиий - бу барча биологик 
эҳтиѐжлар: Ижтимоий - меҳнат фаолияти, ижтимоий фаоллик, маънавият ва 
бошқалар. 
Шахс бу инсоннинг жисмоний табиати эмас, балки унинг ижтимоий 
сифатидир. Шахс эҳтиѐжлари унинг манфаатлари орқали номоѐн билади. 
Манфаатлар эса уни мақсадли фаолиятга йўллайди. Кишиларнинг ижтимоий 
муносабатлари уларнинг хулқларида, энг аввало, манфаатлар тарзида номоѐн 
билади. Бу эса ўз навбатида шахс фаолиятининг мақсадини, мазмунини ва 
моҳиятини ифодалайди. Манфаатларнинг мақсадга айланиши шахс фаолияти 
мотивининг олий даражасидир. 
Социология тарихида ўзининг методологик қурилмаси жиҳатидан фарқ 
қилувчи шахс тўғрисидаги назариялар ишлаб чиқилган. 
1. Америка социологлари: Т.Знанетский ва Ч.Томаслар асос солган шахс 
ижтимоий ҳулқини ўз-ўзини бошқаришининг диспозитсион назариясида 
шахс ҳаѐтидаги дунѐқарашлик ва қадрятли - норматив омилларга кўпроқ 
аҳамият берилади. Бу назарияга кўра, шахс онги унинг ҳаѐтий ўрнини 
белгилайди. Шахс дунѐқараши, ижтимоий қадрияти, ғоявий ва маънавий 
нормалар унинг фаолиятини белгиловчи асосий омиллардир. Кўриниб 
турибдики, шахс тўғрисидаги бу назарияда шахснинг социологик ва 
ижтимоий психологик хусусиятлари бир қилиб олинган. 
2. Социологияда Америкалик Д.Ж.Мид ва Г.Р.Минтонлар томонидан 
асос солинган шахснинг роли назарияси ҳам диққатга сазовордир. 
Кейинчалик бу назария Г.Мертон ва Т.Парсонс, ғарбий Олмония социологи 
Г.Дарендорфлар томонидан янада ривожлантирилган. Бу назария икки 


асосий тушунчалар: шахснинг ижтимоий мавқеи ва ижтимоий роли орқали 
тушунтирилади. Унга кўра, ҳар бир инсон муайян ижтимоий тизимда бир 
неча ўринни эгаллаши мумкин. ҳар бир эгалланган ўрин ижтимоий мавқе деб 
аталади. Шахс ўз ҳаѐти давомида бир неча ижтимоий мавқега эга билиши 
мумкин. Бинобарин, бу ўринлардан қайси биридир унинг асосий ижтимоий 
мавқеини белгилайди. Бош мавқе шахснинг эгаллаб турган мансаби (масалан, 
директор, раис, профессор каби) билан белгиланади. 
Шахс ижтимоий мавқеи унинг ташқи хулқида, ташқи қиѐфасида, юриш 
туришида ва ҳатто муомаласида ҳам ўз ифодасини топади. 
Шахснинг ижтимоий роли назариясида белгиланган ва эришилган 
ижтимоий мавқелари ўзаро фарқланади. Белгиланган мавқе - бу шахс 
хизмати ва хатти-ҳаракатидан қатъий назар, жамият томонидан белгилаб 
қўйилади. Шахснинг этник келиб чиқиши, туғилган жойи, оиласи, жинси ва 
бошқалар шулар жумласидандир. Эришилган мавқе деганда, шахснинг ўз 
хатти-ҳаракати, қабилияти билан эришган мавқеи тушунилади. Масалан, 
ѐзувчи, фирма бошлиғи, директор, профессор ва шу кабилар. Булардан 
ташқари, яна шахснинг табиий ва касбий лавозим мавқеи ҳам ўрганилади. 
Шахснинг эркак ва аѐл, болалик, ўсмирлик, ѐшлик, ўрта ѐш, кексалик 
даврларини билдирса, касбий лавозим мавқеи шахснинг ижтимоий - 
иқтисодий ва ишлаб чиқариш - техник ҳолати (муҳандис, темирчи, ҳайдовчи 
ва бошқалар)ни билдиради. 
Ижтимоий мавқе шахснинг муайян ижтимоий тизимида эгаллаган 
конкрет ўрнини ифодалайди. Ижтимоий рол эса шахснинг ижтимоий 
тизимида эгаллаган мавқе билан бажарадиган фаолияти мажмуини 
ифодалайди. Масалан, маъмурий - буйруқбозликка асосланган Собиқ совет 
тизими буйруқбоз шахслар типини шакллантириб қўйди. Бундай шахс типига 
«юқори»га кўр-кўрона, сўзсиз бўйсуниш, дунѐқараши тор, бир томонлама, ўз 
мансабини сақлаб қолиш ва юқори мансабларга эришиш йўлида ҳар қандай 
қабиҳликдан қайтмайдиган, мунофиқлик каби хусусиятларга эга билганлар 
киритилди. Бундай кишиларнинг шахс хусусиятлари улар бажарадиган 


вазифасига ўз ўрнини бўшатиб беради. Шахс типининг бундай кўриниши 
ҳозирда ҳам баъзан жамият ҳаѐтини янги шароитда эркин ривожланишига 
тўсқинлик қилмоқда. 
Шахс фаолияти деганда, унинг ички ва ташқи тендентсияларининг 
ижтимоий ҳаѐтда намоѐн билиши хусусиятларига айтилади. Ижтимоий 
фаоллик инсон шахс сифатидаги даражасининг асосий ифодаси билиб унинг 
юксак қадриятли эҳтиѐжларини қондиришлари ва сифат кўрсаткичдир. 
Демак, ижтимоий фаоллик шахснинг муҳим сифатидир. 
Шахс фаоллиги деб, унинг ҳаѐтини бошқариш билан, боғлиқ билган ва 
қадриятларининг номоѐн билиш хусусиятларига айтилади. Ижтимоий 
фаоллик инсон шахси сифати даражасининг асосий ифодаси билиб, унинг 
юксак қадриядаги эҳтиѐжларини қондириш усули ва сифат кўрсаткичидир. 
Шу жиҳатдан шахс фаолияти социологияда кенг ва кичик (тор) ижтимоий 
даражаларда ўрганилади. Шахснинг бундай даражаларда ўрганилиши 
методологик аҳамият касб этади.
Шу боисдан ҳам шахс социологиясини ўрганиш Ватан, халқ фарзанди, 
ҳақиқий чин инсонга хос билган шахс даражасига етишини англаб 
олишимизга ѐрдам беради. Ватанни севиш, Ватан фарзанди билиш ғурурини 
ўстиради. Ватан учун, халқи учун керак билса жонини фидо қилишга шай 
туриш – буюк инсоний (фазилатдир. Шахс социологияси ана шундай етук 
шахсларни етиштириб беришга хизмат қилади. 
«Шахс» - одамнинг ижтимоий хусусиятларининг яхлит мажмуи билиб, 
ижтимоий тараққиѐт ва индивиднинг фаол хатти-ҳаракати ҳамда муомаласи 
воситасида ижтимоий муносабатлар тизимига қўшилишининг маҳсули 
ҳисобланади. Шахс тушунчаси ижтимоий муносабатлар ва онгли фаолият 
субъекти сифатидаги индивидни ҳам ифодалайди. 
Индивид сифатида намоѐн билган мавжудот ижтимоий муҳит таъсирида 
шахс сифатида шаклланади. Индивиднинг жамият билан ўзаро муносабати 
уни маълум бир социал жамоа вакилига айлантирувчи турли гуруҳлардир. Бу 
муносабатни амалга оширишда мулоқат асосий рол ўйнайди, социал 


гуруҳлар орқали амалга ошади. Чунки мулоқот шахснинг асосий ижтимоий 
муносабатлар системасида назарий ва амалий билимларни эгаллашида унинг 
шу системадаги ўзининг мақомига эга билишида, фаолият жараѐнида ва 
кундалик турмуш тарзида асос сифатида хизмат қилади, Шу билан бирга 
шахс мулоқот орқали ўзинннг шахс сифатида шаклланганлигини ва бошқа 
шахсларнинг ижтимоий муҳитининг ҳақиқий субъекти ѐки унинг ижрочиси 
сифатида шакллангани тўғрисида тушунчага эга булишда муҳим аҳамият 
касб этади. Шу сабабли шахс жамиятдаги барча муносабатларнинг 
шаклланиши ва социал динамик Ҳарактерини белгилашда асос билиб хизмат 
қилади. 
Демак, шахс кишининг ҳаѐт кечириш шароитларида социал гуруҳлар, 
социал институтлар, социал ташкилотлар таъсирида фаолият жараѐнида 
шаклланади. Шахснинг шаклланишида гуруҳлар ва жамоалар етакчи рол 
ўйнайди. 
Демак, шахс - ўзига хос интеллектуал, эмотсионал, иродавий-шахсий 
белги ва сифатларга эга билган субъект. Бу белги ва сифатлар муайян социал-
иқтисодий форматсиянинг маҳсулидир. Шахс ўтмиш тарихий тажрибани, 
ўтмишдаги маданий бойликларни ўзида тўплайди. «Шахс - барча ижтимоий 
муносабатларнинг 
йиғиндисидир». 
Жамиятдан 
ташқари-даги 
шахс 
нореалдир. Шахснинг шаклланишида: 
1) шахснинг ривожланиш даври ва унинг натижаси. 
2) шахсни мақсадга йўналтирилган тарзда тарбияланишидан иборатдир 
1999.
Шахснинг ривожланишини унинг фаолиятида ўзгариб турувчи 
эҳтиѐжлари билан уларни қондиришнинг имкониятлари ўртасидаги 
зиддиятларда аниқланади. 
Мустақил Ўзбекистоннинг буюк келажагини барпо қиладиган, унга 
муносиб шахс била оладиган кишини тарбия қилиб етиштириш ҳозирги 
даврнинг асосий вазифаси эканлиги шахс социологиясида ўрганилади. 
Ҳозирги даврда жамиятимизда шахснинг қуйидаги белгилари мавжуд: 


1. Биринчи гуруҳ шахс белгиси: жамиятга, сиѐсатга муносабати билан 
боғлиқ, (Ватанга садоқат, ўлка бойлиги хўжайини эканлигини англаш,
оптимизм, мақсад сари интилиш, интизомлилик, уюшқоқлилик, актив 
ҳаѐтий позитсия ва бошқа). 
2. Иккиичи гуруҳ шахс белгиси: унинг ўз фаолиятига билган муносабати 
билан Ҳарактерланади (Меҳнат қилиш, сўз билан иш бирлиги, билим олишга 
интилиш, маданиятга интилиш, меҳнатда ташаббускорлиги ва бошқа). 
3. Учинчи гуруҳ шахс белгиси: унинг бошқа кишиларга билган 
муносабати билан боғлиқ (Кишиларни ҳурмат қилиш, қардошлик, туғрилик, 
ахлоқийлик).

Download 435,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish