International scientific-online conference: INTELLECTUAL EDUCATION
TECHNOLOGICAL SOLUTIONS AND INNOVATIVE DIGITAL TOOLS
51
http://interonconf.com
шахслар адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун, гумон
қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг иш жойидан берилган охирги ўн икки
ойлик даромади тўғрисидаги маълумотнома мавжуд бўлган тақдирда, уни илова
қилган ҳолда яшаш жойидаги маҳалла, овул, кишлок фукаролар йигини ёки фуқаролар
йигини томонидан ваколатланган комиссия томонидан берилган хулосага асосан ҳақ
тўлашдан озод килинади ва харажатлар давлат ҳисобига ўтказилади.“Низомнинг 3-
қисми).
2.Гумон килинувчи, айбланувчи ва судланувчи ҳимоячидан воз кечиши билан
боғлиқ процессуал ҳаракатда адвокат иштирок этиши ҳолларида ҳақ тўлаш давлат
ҳисобига ўтказилади.
3.Фзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси 52-моддасининг иккинчи
қисмига мувофик жиноят ишида химоячининг қатнашиши мажбурий деб ҳисобланган
ҳолларда юридик ёрдам учун ҳак тўлаш бўйича харажатлар давлат ҳисобига
ўтказилади. (Низомнинг 4-қисми).
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг иш жойидан берилган охирги
ўн икки ойлик даромади тўғрисидаги маълумотнома, яшаш жойидаги маҳалла, овул,
кишлок фукаролар йигини ёки фуқаролар йигини томонидан ваколатланган комиссия
томонидан берилган хулосани тўплаш мажбурияти суриштирувчи, терговчи, прокурор
ва судга юклатилади.Ушбу ҳужжатлар суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судга
гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи ёки уларнинг қариндошлари томонидан
ҳам тақдим этилиши мумкин. Савол туғилиши мумкин, агарда шахснинг ҳолати
юқорида кўрсатилган 3 та ҳолатни бирортасига тўғри келмасаю, бироқ ҳимоячи
ёрдамига муҳтож эканлигини билдириб, ишда ҳимоячи иштирокини таъминлашни
илтимос қилса, мазкур масала қандай ҳал қилинади? Низомнинг 3-қисми 4-бандида
бу ҳолат ҳам тартибга солинган бўлиб, унга кўра, “Гумон қилинувчи, айбланувчи ва
судланувчини юридик ёрдам учун тўловдан озод этишга асослар мавжуд эмаслиги
фактлари аниқланса, адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам бўйича
харажатларини қоплаш ҳукм қилинганга юклатилади” - деб белгиланган. Гарчи низом
талабига кўра, кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобига ўтказишни белгилаган
ҳолатлар мавжуд бўлмаганда барча харажатлар ҳукм қилинганга юкланиши лозимлиги
белгиланган бўлсада, амалиётда мазкур ҳолатда ҳам харажатлар давлат ҳисобига
ўтказилади. Истисно тариқасида эса, кўрсатилган юридик ёрдам учун тўловдан озод
этиш тўғрисидаги қарор ёки ажримда “.... туман молия бўлимига келгусида ушбу
маблағ судланувчи .........дан ундириб олиш ҳуқуқи тушунтирилсин” тарзида қўшимча
қиритилади. Ваҳоланки, ушбу қўшимча мазмуни «Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки
судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни
давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом талабларига мутлақо зид, чунки
низомда барча харажатлар ҳукм қилинганга юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Амалиётдаги ҳолатда эса харажатлар аввал давлат ҳисобидан амалга оширилиши,
Do'stlaringiz bilan baham: |