805
2.Лицензирование и сертификацие в туризме. Учебное пособие Дехтярь Г.М.:
Финансы и статистика, 2003 г.
3. Большой Глосарий терминов международного туризма- Биржаков М.Б.,
Никифров В.И 2002 год.
4. Биржаков М.Б. Введение в туризм. С.Пб.:
Издательский Торговый Дом
«Герда», 2004
5. География международного туризма: Страну СНГ и Балтики. Учеб пособе
Гайдукевич Л.М Хомич С.А., Аношко Я.И. 2004.
6. Маркетинг в туризме. Учебное пособие 4-е изд., стереотип, (ГРИФ) Дурович
А.П. 2004 г.
7.
Менеджмент туризма: Туризм как объект управления.
Учебник Волошин
Н.И., Исаева Н.В., Ильина Е.Н. 2004 г.
8. Интернет сайтлари.
www.world-tourism.org
– Всемирная туристская организация
www.wttc.org
– Всемирный Совет по путешествиям и туризму
www.tag-group.com
– Консультативная группа по вопросам туризма (TAG)
14. Мавзу. Туристик корхоналарни суғурталаш.
14.1. Туризмда суғурта тушунчаси
14.2. Туристлар ва туристик ташкилотларни суғурталашнинг чет эл
тажрибалари.
14.3. Туристларнинг суғурта компаниялари билан қизиқиш сабаблари.
14.1. Туризмда суғурта тушунчаси
Республикамизда туристларни шахсий суғурта қилиш – суғурта
қилишнинг махсус кўриниши бўлиб, туристларнинг мулкий манфаатини у
туристик сафарда, саёхатда бўлганда ҳимоя қилади.
Умуман олганда
туристларни шахсий суғурта қилиш, суғурталашнинг хавфли бир тури бўлиб,
унинг асосий хусусияти (аҳамияти) қисқа муддатлилиги шунингдек суғурта
ҳолатида содир бўлиши мумкин бўлган катта даражадаги зарарлардадир.
806
Асосан туристларни шахсий суғурта қилиш ҳодисаларига бахтсиз
воқеалардан суғурталаш, касалликлардан суғурталаш, ўлим ёки қурбон бўлиш
ҳодисалари киради.
Афсуски, бизнинг кўпгина фуқароларимиз “Агар бундай бўлсачи-ёки
ундай бўлсачи?” деган фикр билан бўлиб, яъни ишониб-ишонмай кўнгли
суғурта қилиш хизматларидан тўлмаганлиги сабабли,
туристик сафарларга
чиқаётган пайтида олдиндан ўзини суғурталаш ҳаёлига ҳам келмайди.
Агарда Германия, Франция, Америка ва бошқа давлатга сафарга чиқиш
олдидан бу борада сураладиган бўлса, у аллақачон суғурта
муассасасига
мурожаат қилиб, бунга эришганини билиб олиш мумкин. Шахсий суғурта
қилиш туризмда алоҳида ўрин тутади, гарчи суғурта қилиш ҳолатлари турлари
жуда кенгдир.
Мана, Франциянинг Шимоли қор чанғиси дам олиш масканидаги “Инко”
суғурта компанияси тажрибасини олсак. Туристларнинг сон суяги синиши
натижасида уни мураккаб ҳолатда тоғдан
шифохонага ташиши, махсус
операция, операциядан сўнг соғлигини тиклаш жараёни,
аэропортга элтиб
қўйиш, сўнгра эса махсус транспортда махсус назорат остида уйига элтиб
қўйиш жараёнларига 17000 доллардан зиёд маблағ сарф бўлган. Агар суғурта
компаниялари бўлмаганда эди, азият чеккан турист иқтисодий жиҳатдан,
молиявий жиҳатдан таназзулга юз тутган бўлар эди. Унга бўлса бу фақатгина
15
долларга тушди, чунки тоғ эчкиси ҳаваскори 2 хафта сафарини суғурта
қилган эди. (Барча сарф-харажатларни суғурта компанияси тўлаб берган).
Бунга ўхшаган мисолларни кўплаб келтириш мумкин масалан;
Россияда
туристларнинг туристик саёхатларга чиқиш салмоғи тобора ортиб бормоқда.
Ҳар бир турист туристик саёхатни ният қилган бўлса аввало нимани билиш
керак деган савол туғилади?
Ҳар бир саёхатга чиққан турист аввалом бор суғуртанинг нима
эканлигини яхши ўрганиб олиши керак. Бундан ташқари суғуртани
фойдасиз
товар сифатида қабул қилмаслиги керак. Ҳозирги вақтда Республикамизда 60
дан ортиқ суғурта компаниялари фаолият кўрсатаётганлиги ҳаммамизга
807
маълум. Москвада 150 дан ортиқ суғурта компаниялари фаолият кўрсатади,
Санкт-Петербургда 15 дан ортиқ суғурта компаниялари хорижга чиқувчи
туристларга ўз хизматларини таклиф қилмоқдалар
20
.
Do'stlaringiz bilan baham: