Ижтимоий фалсафа – инсоният фалсафий маданиятининг маҳсули


Ўзбекистон ўз миллий мустақил тараққиётининг илк



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/56
Sana03.03.2023
Hajmi1,3 Mb.
#916134
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
Ижтимоий фалсафа КУЛЛАНМА (2)

 
Ўзбекистон ўз миллий мустақил тараққиётининг илк 
босқичларидаёқ фуқаролик жамияти барпо этишни ўз олдига мақсад 
қилиб қўйди. И.А. Каримов фуқаролик жамияти шаклланишининг 
муҳим қонунияти сифатида қуйидаги ҳолатни кўрсатди:
-
ўтиш даври тақозоси билан вужудга келган кучли давлатнинг энг 
муҳим функциялари аста-секинлик билан кучли жамият зиммасига 
ўта бошлайди; 
-
фуқаролик жамияти барпо этишнинг назарий муаммоларини, унинг 


228 
туб моҳиятини атрофлича ёритиш зарур; 
-
«...умумий ва махсус билимга эга бўлган, онгли, тафаккури ҳар 
хил «изм»лардан озод, замонавий дунёқараш, миллий ва 
умуминсоний қадриятларга ворис бўлган инсонларгина фуқаролик 
жамиятини барпо этишга ва уни янада такомиллаштиришга қодир 
бўлади». (Каримов И. А. Жамиятимиз мафкураси халқни халқ, 
миллатни миллат қилишга хизмат этсин. Тошкент- «Ўзбекистон», 
1998,23- бет.). 
-
фуқаролик жамияти умуминсоний тамойиллар, ҳар бир миллатнинг 
давлатчилик хусусиятлари, турмуш ва тафаккур тарзи, турмуш 
анъаналари, урф-одатлари, ўзлигини англаши, бетакрор ва ноёб 
минталитети асосида қарор топади. 
-
фуқаролик жамиятининг норматқв жиҳати деганда фуқаролар ва 
бошқа ижтимоий субъектларнинг фаоллйк даражаси тушунилади. 
Фаол ҳаракат, айниқса, ижтимоий тизимларнинг алмашинуви 
жараёни ғоят кучаяди. Ўзаро алоқалар марказида индивидларнинг 
эркин ва биродарларча уюшқоқлик ҳолатлари ётади. 
Демократик давлат ва фуқаролик жамияти бир- бири билан узвий 
алоқадор бўлган тушунчалардир, бироқ уларни айнийлаштириш ярамайди. Гап 
шундаки, фуқаролик жамияти узил- кесил шакллангандан кейин ҳам 
демократик ва ҳуқуқий давлат у билан баб- баробар яшашда давом этади. 
Фуқаролик жамиятида давлатнинг юмушлари анча камаяди, унинг қатор 
функциялари фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш институтлари ихтиёрига 
ўтади. Лекин шунга қарамай, демократик давлатнинг фуқаролик 
жамиятидаги аҳамияти йўқолмайди: давлат ўз сиёсий мақоми, ҳуқуқи, 
сиёсий тартиблари ва ўзига хос бошқариш аппаратларига эга бўлади, ўз 
фаолиятида кўпроқ умумхалқ, бутун жамият манфаатларини ифода этади. 
Давлат бутун жамиятнинг иродаси сифатида намоён бўлади, шунинг учун 
ҳам жамият аъзолари давлат иродасига онгли равишда бўйсунадилар. 
Фуқаро, жамият ва давлат ўртасида ўзаро муносабатлар инсон ҳуқуқи ва 
қонун устиворлиги асосида амал қилади. 
Фуқаролик жамияти фуқароларнинг эркин уюшмаси сифатида 
индивидларнинг 1пахсий манфаатлари ва уюшма эҳтиёжларини амалга 
оширади. У ўз қонуни, норматив ҳужжатлари, ахлоқ ва одоб меъёрларига 
эга бўлган мавжудликдир. Фуқаролик жамияти ўзининг барча 
хусусиятлари билан бевосита давлат тасарруфида бўлмайди. «Жамиятни 
бошқариш вазифаларининг аксарияти давлатдан фуқаролик ва ижтимоий ўз- 
ўзини бошқариш органлари қўлига ўтишини англатади» (И. А. Каримов. 
Бунёдкорлик йўлидан. 4- том. Тошкент,1996. 183- бет). 
Фуқаролик жамияти структурасини ташкил этувчи элементлар бир-
бири билан узвий алоқа ва муносабатда бўлади. Бу жамият иқтисодий 
соҳада : хусусий майда корхоналар, турли кооперативлар, ҳиссадорлик 
жамиятлари, фуқароларнинг шахсий тадбиркорлиги, ишбилармонлигидан; 
ижтимоий соҳада: оила, ўз-ўзини бошқариш органлари, кўппартиявийлик, 
жамоат ташкилотлари, ижтимоий фикрни ўрганувчи нодавлат 


229 
ташкилотлардан; маънавий соҳада: нодавлат институтлар, оммавий ахборот 
воситалари (турлича қарашларни холис, беғараз ва эркин баён этиш 
эркинлииги, жамият ва ҳокимият ўртасидаги холис воситачи бўлиш, инсон ва 
жамият манфаатларини фаол ва изчил ҳимоя қилиш, воқеа ва 
ҳодисаларни профессионал маҳорат билан ёритиш, бу соҳадаги қонунчилик 
механизмига амал қилиш, нодавлат ноширлик ва телерадио каналлари 
ташкил этиш), ихтиёрий илмий - ижодий фаолият, касб- ҳунар ва бошқа 
бирлашмалардан ташкил топади. 
Мамлакатимизда фуқаролик жамиятининг қарор топиши «ўзбек 
модели»нинг тамойилларига кўра, бочқичма-босқич амалга оширилади. У 
реал миллий анъаналар, турмуш тарзи , янгича фалсафий ва сиёсий 
тафаккур хусусиятларидан келиб чиқади. 
Шарқда демократик жараёнлар, жамиятнинг туб негизлари аста-
секинлик билан шакллаган ва тараққий этган. Шарқ халқларининг ҳаёт ва 
турмуш тарзида кескин инқилобий ўзгаришлар рад этилган. Шарқ 
донишмандлари ижтимоий жараёнларга ҳар қандай сунъий аралашувнинг 
мудхиш оқибатларини кўрсатганлар. Шунинг учун ҳам жамият ҳаётидаги 
барча ўзгаришлар халқларнинг фикрлаш тарзи, миллий анъаналари, урф-
одатларига мувофиқ равишда тадрижий равишда рўй берган. 
Фуқаролик жамиятларининг айрим элементлари ва хусусиятлари 
қадим замонлардаёқ Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистон худудида ҳам 
мавжуд бўлган. Жамиятда ҳақиқат ва адолат, қатъий тартиб-интизом 
ўрнатилган, инсон ҳаёти, аҳоли тинчлиги кафолатланган, ҳурфикрлилик, 
турли эътиқоддаги кишиларга ниебатан сабр- тоқатлилик мавжуд бўлган, 
маънавий маданият ривожланган, дунёвий илм ислом маданияти билан 
уйғун равишда тараққий этган, айниқса, қариндош-уруғчилик 
мугносабатлари мустаҳкам ахлоқ-одоб меъёрларига бўйсунган, нодавлат 
ташкилотлар катта мавқега эга бўлган. 
Давлат фуқароларнинг шахсий ва маиший ҳаётига деярли 
аралашмаган, савдо- сотиқ, ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалиги, билим 
олиш, оила қуриш ҳокимиятга боғлиқ бўлмаган ҳолда ахлоқ-одоб ва 
миллий анъаналар асосида ривожланган. Фуқаролар турли касб-ҳунар ва 
диний уюшмаларга бирлашганлар ва бир-бирларига ўзаро ёрдамлашганлар. 
Ўзбекистонда қарор топаётган фуқаролик жамияти халқимизнинг кўп 
асрлик тарихий тажрибаси, миллий анъаналари, фикрлаш тарзи ва 
маънавий салоҳиятига, тинчлик ва миллатлараро тотувликка асосланади». 
Ўтиш даврида «миллий манфаатлар ва эҳтиёжлар бундан буён фуқаролик 
жамияти...манфаати билан яқинлаша боради» (И. А. Каримов. Ўзбекистон 
XXI Аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва 
тараққиёт кафолатлари. «Ўзбекистон», 1997, 75-бет). 
Ўтиш даври шароитида Ўзбекистонда кўплаб сиёий партиялар, 
ижтимоий ҳаракат, жамоат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлар 
вужудга келяпти. Бу - қонуний жараёндир. «Фуқаролик жамияти 
асосларини шакллантириш жараёни юз бераётган бир пайтда Ўзбекистон 
аҳолиси турли қатламларининг манфаатларини ифода этиш лозим бўлган 


230 
кенг тармоқли, кўппартияли тизим каби демократик институтлар ҳамда 
бошқа жамоат ташкилотларининг қарор топиши ҳам муҳим аҳамият касб 
этмоқца» (Ўша асар. 174- бет). 
Ўтиш 
даврида 
давлат 
бош 
ислоҳотчм 
сифатида 
«...шакллантирилаётган демократик институтлар ва фуқаролик жамияти 
элементлари имкониятларини оширишга ҳар жиҳатдан кўмак 
бермоқда"»(179- бет). 
Фуқаролик жамияти асослари «умуминсоний тамойиллар ва 
меъёрлари, бутун жаҳон... демократик қадриятлари негизида шаклланади» (179-
180-бетлар). 
Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва фуқароларнннт ўз- ўзини 
бошқариш институтларини шакллантириш учун қулай шарт-шароитлар 
яратиляпти. Улар қуйидагилардан иборатдир: 
«Жаҳон цивилизацияси хазинасига улкан ҳисса қўшган бой 
тарихимиз, буюк маданиятимиз, кўп авлодлар ҳаёти давомида вужудга 
келган беқиёс табиий ва ақл- заковат имкониятларимиз, халқимизнинг 
юксак маънавияти ва ахлоқий қадриятлари, заминимизда яшаётган 
одамларнинг меҳнатсеварлиги, саҳоватлилиги, бағрикенглиги ва жаҳон 
ҳамжамиятида ўзига муносиб ўринни эгаллашга бўлган истаги бунинг 
гаровидир» (Ўша асар. 187- бет). 
Бозор муносабатларига ўтиш шароитида ўрта мулкдорлар синфи 
шаклланмоқда, улар эса ўз навбатида шакллантирилаётган фуқаролик 
жамиятининг таянчидир ( 196-бет). 


Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish