232
келади, ҳозиргача амал қилиб келган ижтимоий институтлар фаолиятида
сифатий ўзгаришлар рўй беради. Давр талабларига жавоб берадиган янги
ижтимоий институтлар пайдо бўлади.
Президент И. А. Каримовнинг қатор асарларида ўтиш даврида
жамиятимизнинг ижтимоий- сиёсий структурасида ва маънавий қиёфасида
рўй берадиган туб сифатий ўзгаришлар илмий- назарий жиҳатдан
тавсифлаб берилди. Уларда илгари сурилган хулосалар жамиятимиз
ҳаётида рўй берадиган мураккаб ижтимоий-сиёсий ва маданий
жараёнларнинг моҳияти ва ривожланиш тенденциясини илмий-фалсафий
жиҳатдан идрок этишда методологик асос бўлиб хизмат қилади.
Ижтимоийструктура жамият анатомияси бўлиб, ижтимоий меҳнат
тақсимоти, мулкчиликнинг хилма-хил шакллари тақозоси
билан
жамиятнинг катта ва кичик гуруҳларга, ижтимоий бирлик ва
ижтимоий
қатламларга бўлинганлигини англатади. Ижтимоийструктура элементлари
кишиларнинг турлича бирликларидан ташкил топади. Булар:
1)
ишлаб чиқариш бирликлари (корхона меҳнат жамоалари,
деҳқон-
фермер хўжаликлари, ширкат хўжаликлари;
2)
меҳнат жамоалари (муассасалар, ташкилотлар, идоралар,
фирмалар,
илмий текшириш институтлари);
3)
сиёсий бирликлар (давлат, сиёсий партиялар, ижтимоий
ҳаракатлар);
4)
худудий бирликлар (шаҳар.қишлоқ, туман, ўлка, водий);
Агар синфий назария жамиятнинг ижтимоий структурасини горизонтал
кесимда ўрганса, ундан фарқли равишда ижтимоий стратификация назарияси
жамиятни вертикал кесимда ўрганади. Бу назария ижтимоий мобиллик,
ижтимоий кўчиш, ҳаракатчанлик назариясининг шаклланиши учун методик
асос бўлиб хизмат қилади.
Очиқ ва демократик жамиятда индивид, ижтимоий табақа доимо
ҳаракатланиб туради, улар ижтимоий структурада ўз ўринлари ва
мавқеларини ўзгартириб турадилар. Индивидлар, ижтимоий
бирликлар ва
қатламларнинг ижтимоий ҳолат ва мавқеининг ижтимоий структурада
ўз ўринлари ва мавқеларини ўзгартириб турадилар. Индивидлар, ижтимоий
бирликлар ва қатламларнинг ижтимоий ҳолат ва мавқеининг ижтимоий
структурада ўзгариб туришига ижтимоий мобиллик дейилади.
Ижтимоиймобиллик (ҳаракатчанлик) вертикал ва горизонтал
йўналишда содир бўлади. Вертикал йўналишда индивиднинг мавқеи
«юқорига» ва «қуйига» томон ўзгаради, горизонтал йўналишда индивид бир хил
ижтимоий доира ичида ҳаракатланади.
Сиёсий тузум табиатига қараб ижтимоий синфлар, ижтимоий
табақалар, ижтимоий гуруҳлар жамиятда турлича ижтимоий статусни
эгаллайдилар. Ўтиш даврида мулкчилик хилма-хил шаклларининг вужудга
келтирилиши, тадбиркорлик ва хусусий мулкчиликнинг ҳар
томонлама
233
қўллаб-қувватланиши билан жамиятимиз ижтимоий структурасида янги синф,
ижтимоий қатлам ва ижтимоий институтлар вужудга келади. Хусусан,
мулкдорлар синфи жамиятнинг ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий, ҳам
маънавий ривожланишининг муҳим таянчи бўлиб қолади. «Бу ерда гап,- деб
ёзади И. А. Каримов,- агар мулк шакллари хилма-хиллиги ва биринчи
навбатда хусусий мулк ҳар қандай давлатнинг демократик . негизлари
барқарорлигининг иқтисодий асоси ҳисобланса, реал ишлаб чиқариш
воситаларининг ўрта мулкдорлардан иборат кучли қатламининг мавжуд
бўлиши унинг сиёсий асоси эканлиги ҳақида бормоқда. Аҳоли орасида
ҳақиқий мулкдорлар ўрта қатламининг кўпчиликни ташкил этиши
мамлакатда
ижтимоий-иқтисодий
ислоҳотларни
орқага
қайтариш
имкониятларини бартараф этишнинг кафолати ҳисобланади» (196- бет).
Республикамиз ҳукумати ўтказаётган ички сиёсат яқин истиқболда
кўпукладли иқтисодиётни шакллантиришга ва бунда хусусий мулк, кичик ва
ўрта бизнесни ривожлантиришга қаратиляпти. Чунки «кичик бизнес -жамиятда
ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий вазиятни мўътадил-лаштиришга ёрдам
берадиган ўрта тадбиркорлар синфининг пайдо бўлиши демакдир» (197- бет).
Ҳозирги пайтда Ўзбекистон жамияти ижтимоий структурасининг
таркиби қандай? Мавжуд адабиётлар, оммавий ахборот воситалари,
раҳбарларнинг нутқ ва мақолаларида Ўзбекистон учун ҳос бўлган қуйидаги
.ижтимоий синфлар, ижтимоий қатламлар ва ижтимоий гуруҳлар қайд
этиляпти :
-
турлича таркибдаги олий сиёсий элита,
-
маъмурий,
дипломатия, партия арбоблари, ҳарбий, ҳуқуқий,
хўжалик ва маданият раҳбарлари,
-
бошқарув аппаратини идора қилаётган ўрта қатлам,
-
етакчи хўжалик (бирлашмалар, корхоналар, корпорациялар, банк )
раҳбарлари,
-
мутахассислар (турли даража ва йўналишдаги хизматчилар),
-
диний муассаса ходимлари,
-
турли малакали ва ижтимоий статусли ишчилар,
-
жамоа хўжалиги ва корпорация аъзолари,
-
индивидуал меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи косиб ва
ҳунармандлар,
-
кичик тадбиркорлар,
-
талабалар,
-
синфий қиёфасини йўқотган ижтимоий элементлар (маҳбуслар,
фоҳишалар),
Жамият ижтимоий структурасида синф муҳим ўрин тутади. Бозор
иқтисодиёти тараққиётини белгиловчи куч мулкдорлар синфидир. Улар
мулкни кўз қорачиғидай авайлаб асрайдилар, уни кўпайтиришга, моддий
фаровонликни яратишга интиладилар, мамлакатнинг
ижтимоий, сиёсий ва
маънавий ҳаётида актив иштирок этадилар. Мулкдорлар, демократик
жамиятнинг муҳим ижтимоий - сиёсий таянчидир.
234
Сўз эркинлиги, виждон эркинлиги, матбуот эркинлиги сингари
демократик институтларнинг амал қилиши, ижтимоий жараёнларнинг
ривожланишида муҳим аҳамият касб этади, мамлакатимизда фуқаролик
жамияти асосларини яратишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Фуқаролик жамиятини барпо этишнинг энг муҳим шарти, бу -
ижтимоий-сиёсий барқарорлик, аҳолининг тинч- тотувлиги ва
инсонларнинг самарали меҳнат фаолиятидир. Дарҳақиқат, И. А.
Каримовнинг «Ўзбекистон буюк келажак сари» асарида таъкидланганидек,
«хавфсизлик, барқарорлик,
мамлакатнинг
собитқадамлик билан
ривожланишига эришиш учун ислоҳотларни амалга ошириш зарурлиги ва ана
шу асосда одамларимизнинг фаровонлигини ва жаҳон ҳамжамиятида ўз
ўрнини эгаллашини таъминлаш - моҳият эътибори билан давлат
мустақиллиги ва суверенитетига, халқ эркинлиги ва тенглигига
эришишнинг асосий мазмуни,
айтиш мумкинки, пировард, абадий
мақсадидир.» (И. А. Каримов «Ўзбекистон буюк келажак сари»,
«Ўзбекистон», 1998. 681 -682-бетлар).
Do'stlaringiz bilan baham: