206
17-МАВЗУ ЖАҲОН ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ ВА ЎЗБЕКИСТОН
ИСТИҚБОЛИНИНГ ФАЛСАФИЙ МАСАЛАЛАРИ
1.Ҳозирги давр тараққиётининг қзига хос хусусиятлари
2. Интеграция тушунчаси. Жаҳон цивилизациясига интеграция.
2. Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати ва унинг жаҳон мамлакатлари билан
яқинлашувида тутган ўрни.
Ҳозирги пайтда инсоният ўз ривожланишида янги босқичга
кўтарилди.У ўзида моддий ишлаб чиқариш ютуқларини
инсоният
томонидан ортирилган тажрибаларни, жаҳон миқиёсида пайдо бўлган
муаммоларни оқилона ҳал этиш йўллари ва усулларни мужассамлаштирди.
Жаҳон цивилизацияси деганда Шарқ ва Ғарб цивилизациялари, минтақавий
ва худудий цивилизацияларнинг яхлит бир бутун социол организми бўлган
умуминсоний жамият тушунилади. Бу тушунча умумий маънода,
заминимизда яшаган барча одамларнинг умумий макони бўлган ер юзида
хаетнинг пайдо бўлиши тарихнинг хамма даврларида мавжуд бўлган
давлат, жамият, халқ ва миллатларнинг хаёт кечириши билан боғлиқ
жараёнларни ўзида акс эттиради.
Бугунги тахликавий дунёда инсониятни эсон- омон сақлаб қолиш
жаҳон
цивилизациясининг
асосий
мақсади бўлиб қолди.
Республикамизнинг бу соҳада амалга ошираётган ишлари бутун дунё
хамжамиятининг фаолияти билан хамоханг бўлмоқца. Зеро, жаҳон
цивилизацияси халқлар ва миллатлар, давлатлар ва турли худудий
цивилизацияларнинг умумий системасидир.
Айримлик, ўзига хослик ва умумийлик ўртасидаги муносабатни теран
англаш ҳозирги замон жаҳон цивилизациясининг шаклланиши ва ривожланиш
хусусият-ларини фалсафий идрок этишга имкон беради.
Ер юзидаги ҳар бир мамалакат жаҳон цивилизацияси деб аталадиган
яхлит системаси турли элементлари бўлиб, уларнинг ўзаро таъсири,
хамкорлиги бу цивилизациянинг такомиллашувига имкон беради.
Тўғри бу система таркибига Америка, Россия, Хиой, Япония каби
салмоқли элементлар ҳам бор. Улар кўп жихатдан жаҳон еистемасининг
тараққиётига таъсир кўрсатади, муайян жараёнларнинг йўналиларини
белгилайди. Аммо бу системада ҳар
бир давлатнинг, кичгина Ватикал ёки
Лихтенштейндан тортиб Германиягача, Андора ёки Монакодан токи
Франциягча ўз- ўрни, ўзига хос таъсир кучи ва доираси бор. Шу маънода
уларнинг ҳар бир, худди катта - кичиклиги, аҳолисининг сони
қанчалигидан
катъий назар, Бирлашган Миллатлар Ташкилотида тенг
овозга эга. Демак, элементлар система таркибида муайян тарзда амал
қилгани сингари ҳар бир мамлакат жаҳон цивилизациясига тенг ҳуқуқли
аъзо ва муҳим элемент сифатида кириб боради.
207
Жаҳон хамжамияти ўзида умумийликни, ҳар бир мустақил мамлакат эса
айримлик ва ўзига хосликни ифодалайди. Бу ҳолда Осиё ёки марказий Осиё
мамлакатлари
хусусийликни акс эттирса, Ўзбекистон алоҳидаликни
ифодалайди. Ўзбекистон мустақилликка эришганига кўп бўлмаганлигига
қарамасдан, жаҳон хамжамиятида ўз ўрнига эга. Унинг марказий
Осиёдаги мавкеи эса бу минтақанинг асосий тараққиёт йўналишларининг кўп
жиҳатдан белгилайди. Ҳар бир халқ, миллат ўзининг бетакрор, ноёб
хусусиятларини сақлаган ҳолда мустақил ривожланади ва жаҳон хамжамиятига
қўшилиб боради. Бундай қўшилиш кўп қиррали ранг баранг бўлиб, у иқтисодий,
сиёсий, маънавий ҳуқуқий, ижтимоий, давлатлараро муносабатларни ўз ичига
олади.
Жаҳон хамжамиятига қўшилиш табиий- қонуниятли жараён бўлиб,
ҳар бир мамлакатнинг ҳар тамонлама тараққий этиши, ер юзида умумий
хавфсизлик, тинчлик ва фаровонликни таъминлашга, табиий
ресурслар,
илм- фан ва техника ютуқларидан кенг фойдаланишга, экалогик хавфсизликни
таъминлашга имкон беради. Мустақил тараққиёт йўлига ўтган халқларнинг
жаҳон
хамжамиятига
қўшилиши, умуминсоний
қадриятларнинг
устуворлигини эътироф этиш, халқаро ҳуқуқ нормаларига амал қилиш,
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, демократик тамойилларига амал
қилишда яққол намоён бўлади.
Жаҳон цивилизациясига қўшилиш натижасида нафақат иқтисодий
соҳаларда, балки халқлар маънавияти, сиёсати ва дунёқрашида ҳам муҳим
ижобий ўзгаришлар рўй беради. Бундай жараёнга торилган халқлар
ўртасида
бир- бирига ишонч, хамкорлик, ўзаро хурмат хамда конфликт,
ихтилофларни ўзаро келишув , консенсус асосида ҳал қилишга интилиш
вужудга келади. Бир- бирларининг маданий ютуқлари қадриятларидан,
тажрибаларидан баҳраманд бўлиш, ҳоҳиш - истаги шаклланади.
Ҳалқларнинг бир- бири билан жипслашиш тенденцияси яхлит, бир
бутун
цивилизацияни, планетар онгни шакллантиради. Яъни миллийлик ва
умуминсонийликнинг уйғунлиги жаҳон цивилизациясида яққол намоён
бўлади ва дунё ҳамжамиятининг ҳаракат дастурига айланади.
Do'stlaringiz bilan baham: