Фаоллик фазилатларини шакллантириш усуллари очиб берилган


Тарбияланувчи шахсини ҳурмат қилиш



Download 2,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/175
Sana03.03.2023
Hajmi2,26 Mb.
#916113
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   175
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

Тарбияланувчи шахсини ҳурмат қилиш
- ўқувчиларни ижтимоий тарбиялашнинг 
муҳим тамойилларидан бири - уларнинг шахсини ҳурмат қилишдир. Бу тамойил 
инсонпарварлик муносабатидан келиб чиқади. Ўқувчи шахсини ҳурмат қилиш, уларга 
меҳр-муҳаббат кўрсатиш ва уларга ишониш шарт. Тажрибаларнинг кўрсатишича, 
қайердаки ўқувчиларга ҳурмат, муҳаббат, ишонч бўлса, шу ерда тарбиянинг таъсири 
самарали бўлади. Болаларга ҳурмат ва муҳаббат улар кучига куч қўшади, ўқитувчига 
нисбатан ҳурматни уйғотади. 
Тарбияда ўқувчининг ёш ва алоҳида хусусиятларини ҳисобга олиш
- тарбиянинг 
мазмуни, шакл ва методлари болаларнинг ёш ва савиясига қараб турли синфларда турлича 
бўлади. Болалар мактабда ривожланишнинг турли даврларини - болалик, ўсмирлик ва 
ўспиринлик босқичларини босиб ўтадилар. Шу даврлар ичида боланинг ахлоқий 
турғунлиги ривожланади, хулқи ва онги ўртасидаги уйғунлик вужудга келади. Тарбия 
беришда ҳар бир ўқувчининг шахсий хусусиятларини ҳам ҳисобга олиш катта аҳамиятга 
эга. Болаларнинг жисмоний ва маънавий ўсишида бир қадар умумийлик бор, бироқ 
болаларнинг тавсиф-хислатлари, қобилият ва майллари, қизиқишлари, иродавий 
сифатлари ҳар хил бўлади. Бу фарқлар уларнинг хулқида, ўқиши ва меҳнатида акс этади. 
Бир ўқувчига нисбатан фойдали методни бошқа ўқувчига нисбатан қўллаганда натижасиз 
бўлиб чиқиши мумкин. Шунинг учун ҳар бир ўқувчининг ўзгаришга хос бўлган 
хусусиятларини ўрганиш мақсадга мувофиқдир. 
Жамоада ва жамоа ёрдамида тарбиялаш
- тарбия жараёни ўқувчиларнинг жамоа 
бўлиб бирлашишлари, уларда манфаатдорлик бирлиги, ўзаро ёрдам туғйусини ўстиришга 
хизмат қилиши лозим. Туйғу ташкил этилган жамоа аъзоларининг қобилият ва 
истеъдодини ривожлантириш учун кенг йўл очади. Жамоада бола ҳар томонлама 
ривожланиши учун кенг имкониятга эга бўлади. Ўқувчилар аҳил жамоа бўлиб 
уюшганларидагина тарбиявий ишларини амалга ошириш анча енгил ва муваффақиятли 
бўлади, ҳар бир шахсга таъсир этади. Ўз манфаатини жамият манфаати билан қўшиб олиб 
бориш, ўзаро ёрдам каби фазилатлар, аввало, жамоада шаклланади. Ўқитувчи ҳамма вақт 
ўқувчилар жамоасига таянмоғи, уларни жамоа бўлиб турли ишларни бажаришга 
одатлантириб, жамоада яшаш ва ишлашга ўргатиб бориши лозим. 


45 
Тарбияда ўқувчи хулқидаги ижобий сифатларга таяниб, салбий хислатларини йўқотиб 
боришга эътибор қаратиш лозим. Маҳоратли педагоглар ўз ўқувчиларинг шахсий 
фазилатларини яхши биладилар. Тарбия мақсадини амалга ошириш учун бола хулқидаги 
ижобий сифатларга суяниб иш кўрадилар. Боладаги ижобий сифатларга таяниш, унинг 
салбий сифатларини йўқотиш, ёмон одатлардан қайтаришнинг энг яхши воситасидир. 
Тарбия муваффақияти мазкур масаланинг тўғри ҳал этилишига кўп жиҳатдан болиқ. 

Download 2,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish