Фаоллик фазилатларини шакллантириш усуллари очиб берилган


Тарбиянинг шахсга йўналтирилганлиги



Download 2,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/175
Sana03.03.2023
Hajmi2,26 Mb.
#916113
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   175
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

3.Тарбиянинг шахсга йўналтирилганлиги
.
Мазкур ғоя таълим муассасаси 
амалиётининг марказий нуқтасида тарбиявий ишлар дастури, тадбирлар, уларнинг шакл, 
метод ва воситалари эмас, балки ўқувчи турганлигини англатишга хизмат қилади. Тарбия 
жараёнида унинг шахсий хусусиятлари, қизиқишлари, ўзига хос характери, ўз қадр-
қимматини англаш туйғулари ривожлантирилиб борилиши зарур. 
4.
Ихтиёрийлик
. Тарбияланувчиларнинг ирода эркинлигисиз тарбия ғоялари 
моҳиятини қарор топтириш мумкин эмас. Тарбия жараёни, агар у оқилона ташкил этилса, 
бир вақтнинг ўзида ҳам ўқувчи, ҳам ўқитувчи маънавиятининг бойитилишига хизмат 
қилади. Агар тарбиячи ўқувчининг қизиқиши, фаолияти, ўртоқлик ва фуқаролик бурчини 
англаш, мустақилликка интилиш туйғуларини кўриб ва англай олсагина унинг иродали 
эканлиги аён бўлади. Тарбияланувчининг иродали бўлиши таъминланган шароитда унинг 
шахсига таъсир кўрсатишга йўналтирилган фаолият жараёнида самарага эришилади. 
5. Жамоа йўналиши.
Тарбиявий ишлар мазмунида жамоага нисбатан ижобий 
муносабатни қарор топтириш ётади. Жамоа ёрдамида шахсни ҳартомонлама ўз юрти, 
дунёни англаш, уни тўлақонли талқин этиш, инсонпарварлик ва ўзаро ҳамкорлик 
туғйуларини юзага келиши ва ривожланиб бориши каби ҳолат амалга оширилади.
Замонавий педагогик жараёнда тарбияланувчига: инсон ақлий, эстетик, ахлоқий, 
жисмоний, сиёсий-ғоявий, иқтисодий, экологик ҳамда диний тарбия олиши лозимлигини 
уқтиришининг ўзигина кам самара беради. Ўқувчи учун юқорида қайд этилган тарбия 


42 
йўналишларининг нима учун кераклиги, уларнинг инсонга нима бера олиши каби 
масалалар қизиқарлидир. Ривожланган хорижий мамлакатлар тарбия тизимида 
муаммонинг мана шу жиҳати биринчи ўринга қўйилмоқда. Юқорида қайд этилган ғоялар 
тўғри ташкил этилган педагогик жараёнда — етук фуқаро, малакали мутахассис ҳамда 
баркамол оила соҳибини тарбиялаб вояга етказиш учун хизмат қилиши лозим.
Тарбия жараёнини илмий асосланган тарзда олиб бориш унинг қонуниятларини чуқур 
ўрганишни талаб қилади. Бу қонуниятлар воқеаларнинг муайян ривожланиши учун 
шароит яратувчи сабаб ва оқибат ўртасидаги муҳим, зарур ички алоқаларнинг ифодаси 
сифатида намоён бўлади. Тарбия жараёнининг асосини ижтимоий ҳаётнинг обектив 
талаблари инсоннинг ижтимоий моҳиятини ва табиатини акс эттирувчи қонуниятлар 
ташкил этади. 
Табиат ёки жамиятдаги ҳар қандай мураккаб ҳодисада объектив равишда мавжуд 
бўладиган барқарор алоқалар кузатилади. Бундай алоқалар «қонуният» деб аталади. 
Бундай қонуниятга тарбия жараёнида ҳам амал қилинади. 

Download 2,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish