Фаоллик фазилатларини шакллантириш усуллари очиб берилган


Тарбияда миллий ва умуминсоний қадриятлар устунлиги



Download 2,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/175
Sana03.03.2023
Hajmi2,26 Mb.
#916113
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   175
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

Тарбияда миллий ва умуминсоний қадриятлар устунлиги
- халқнинг кўп асрлик 
қадриятларини, улкан ва бой меросини чуқур билмасдан миллий ўзликни англаш, миллий 
ғурур туйусини қарор топтириш мумкин эмас. Шу боис, халқ анъаналари, урф-одатлари, 
маросимлари, халқ оғзаки ижоди, миллий ўйинлар ва уларда ифодаланган ғояларни 
ўқувчилар онгига сингдириш, уларда ушбу ғояга нисбатан ҳурматни қарор топтириш 


44 
лозим. Умумбашарият учун қадрли, ардоқли бўлган, инсоният ўтмиши, бугуни ҳамда 
келажаги учун дахлдор қадр-қимматга эга бўлган анъаналар, урф-одатлар ҳақида 
маълумотлар бериш, уларда меҳр-муҳаббат туйғусини уйғотиш, уларни қўллаб-
қувватлаш, эзгу ғоялар учун курашиш ҳиссини қарор топтириш тарбия жараёнида амалга 
оширилиши лозим. 
Тарбияда изчиллик ва тизимлилик
- тарбияга яхлит тизимли ёндашиш педагогик 
ҳаракатнинг пировард натижасига йўналтирилганлик даражасини белгилаб беради. 
Бундай педагогик мақсад ва вазифалар, уларнинг мазмуни тарбиявий жараённинг барча 
қатнашувчилари томонидан тан олиниши шарт. 
Тарбияда изчиллик жуда муҳимдир. Ўқувчиларга бирданига кўп талаб ва қоидаларни 
тақдим қилиш мумкин эмас. Ўқитувчилар ўқувчиларга бўлган муносабат жараёнида ўзаро 
бир-бирига зид ҳаракатда бўлмасликлари, ягона талаб қўйишлари лозим. Тарбияни 
ижтимоий ҳаёт билан қўшиб олиб бориш. Меҳнатнинг тарбиявий таъсири ғоят каттадир. 
Меҳнатда иштирок этиш ва унумли меҳнат қилиш билан шахс ўз қобилияти ва 
истеъдодини намоён қилади ва камолга етади. Меҳнат ёш авлоднинг тарбияси учун жуда 
катта воситадир. Ўқув меҳнати ва ижтимоий фойдали меҳнат ўқувчи шахсига ижобий 
таъсир этади, бу икки фаолият бирлиги болани фаоллаштиради, хулқ бирлигини 
таъминлайди, ташаббускор ва изланувчан қилади. Меҳнат болаларга сиёсий-маънавий 
тарбия бериш учун замин ҳозирлайди. Шунинг учун оила ва мактабларда болаларни илк 
ёшидан бошлаб меҳнатсеварлик руҳида, меҳнатга муҳаббат ва меҳнат кишиларига ҳурмат 
руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор берилади. Мактабда ўқишнинг ўзи ҳам меҳнатдир. 
Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишларнинг аксарияти ҳам меҳнат тарбияси 
билан мустаҳкам боғланган. 

Download 2,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish