Фаоллик фазилатларини шакллантириш усуллари очиб берилган



Download 2,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/175
Sana03.03.2023
Hajmi2,26 Mb.
#916113
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   175
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ: 
1.Миллий қадриятлар деганда нимани тушунасиз? 
2.Ижтимоийилашув (Социализациялаш) бу нима, унга изоҳ беринг? 
3.Миллий тарбия нима ва нимаси билан фарқ қилади? 
4.Буюк алломалардан кимларни биласиз? 
5.Қадриятларнинг қандай турлари бор? 
6.Халқимизга хос бўлган меҳмондўстлик, биродарлик, дўстлик, садоқат, ҳалимлик
хислатларини қандай баҳолайсиз? 
7.Таълим-тарбияни самарадорлигини оширишда Ўзбекистонда бўлаётган исоҳатлар 
ҳақида фикрингиз? 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 
1.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Тошкент., «Ўқитувчи»,1992. 
2.И.А.Каримов. “Юксак маънавият – енгилмас куч” –Т.: Маънавият. 2008. 
3.Ш.М.Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси ривожлантиришнинг 2017-2021 йиллар
бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”.-Т.: Ўзбекистон, 2017 . 


34 
4.Ш.М.Мирзиёев. “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш - юрт 
тараққиёти ва халқ фаровонлиги гарови” –Т.: Ўзбекистон, 2017. 
5.Р.Мавлонова “Тарбиявий иш методикаси” дарслик. Т. 2014. 
6.Сафо Очил. “Мустақиллик маънавияти ва тарбия асослари” Т.,Ўқитувчи, 1997. 
7.Абу Райхон Беруний “Ҳикматлар”. Тошкент, «Ёш гвардия»,1973. 
8.Худойқулов Х.Ж. “Тарбиявий ишлар методикаси”. –Т.: ТТЙМИ. 2007 й. 
3
-
мавзу: Тарбия усуллари ва шакллари. 
 
Р Е Ж А : 
 
1. Тарбия усуллари ҳақида тушунча. 
2. Тарбияни ташкил этиш шакллари. 
3.
Тарбия қонуниятлари ва тамойиллари. 
Таянчсўзлар: 
Тарбия, тарбия бериш

тарбияланувчи, тарбиячи, тушунтириш, ибрат-
наъмуна, суҳбат, танбеҳ бериш, мажбур қилиш, койиш, айблаш, уялтириш, жазолаш, 
рағбатлантириш.
 
1. Тарбия усуллари ҳақида тушунча. 
Бола ўқишни, тарбия олишни, улғайиб жамиятга ҳаётида фаол иштирок этишни 
хоҳлайди. Педагог уни қай тарзда, қандай муносабатлар шароитида, қандай педагогик 
жараёнида тарбиялаши зарурлигини билиши керак. Ўқитувчи дўст, мурраббий йўл 
бошловчи бўлгандагина ўқувчилар ўзларининг ички адабиётларини очиб кўрсатадилар. 
Аввал таъкидлаганимиздек, тарбия-тарбиячи ва тарбияланувчи фаолиятларини ўз ичига 
олган икки ёқлама жараён. Тарбиячилар билими ва тарбияга эга бўлган қонунлар, 
тарбияланувчилар (фаолиятларини ўз ичига олган) билим ва тажриба ўрганувчи 
ёшлардир. Аммо тарбияланувчилар муайян даражада актив фаолият кўрсатишлари керак. 
Демак тарбия усули тарбиячи ва тарбияланувчиларнинг хамкорлигидаги фаолият ва ўзаро 
таъсир кўрсатиш усулларидир. 
“Метод”- сўзи грекча бўлиб йўл усул маъносини билдиради. Тарбия воситалари бу 
бирон бир тарибиявий масалани мақсадга муфовиқ йўл билан ҳал қилишни ташкил этиш 
учун ишлатилади. Тарбия воситалари тарбиявий мақсадларни амалга ошириш учун 
ўқитувчи тарбиячининг тарбия тизимига киритилиши лозим. Тарбия натижалари 
тарбиявий жараёнининг усуллари, услуби, воситалари ва шаклларидан мохирона 
фойдаланишга боғлиқ. Тарбия усуллари бир болага, хар қайси болалар жамоасига алоҳида 
муносабатда бўлишни назарда тутади. Шундай қилиб тарбия жараёнида ўқитувчи якка 
ўқувчига ёки синф манфаати йўлида бирон бир тарбиявий масалани ҳал қилиш учун 
ўқувчиларни ёш ва индивидуал хусусиятларини,тарбияланганлик даражасини, педагогик 
вазият характерини ҳисобга олган холда таъсир этиш шакллари мажмуасига тарбия 
методи дейилади. Тарбия ғоятда мураккаб жараён бўлиб ҳар даврнинг ижтимоий сиёсий 
ҳаётини ўзида акс эъттиради. Унинг усуллари, шакллари, воситлари ва омиллари асрлар 
давомида шаклланиб такомиллашади, анъанага айланади. Шу сабабли тарбия миллий ва 
тарихий заминдан ўзилмаслиги керак.
Халқ педагогикасида тарбия методлари. Халқ педагогикаси ўзбекона ахлоқ, одоб ва 
тарбиянинг барча қирраларини ўзида мужассамлаштирган. Халқ педагогикасида турлича 
тарбия методлари ҳамда воситаларидан фойдаланилади. Бу метод ва воситалар ниҳоятда 
ранг-баранг бўлиб, кўп жиҳатлари билан илмий педагогикадан устунлик қилади. 
Бинобарин, ушбу методлар илмий педагогиканинг шаклланишига ҳам ўз таъсирини 
ўтказган. Халқ педагогикасида қўлланилган хилма-хил тарбия методларини қуйидаги 
тарзда умумлаштириш мумкин.
1.Тушунтириш (ҳикоя қилиш, ўргатиш). 


35 
2.Машқ орқали одатлантириш (одатлантириш, машқ қилдириш). 
3.Намуна (маслаҳат бериш, узр сўраш, яхшиликлар ҳақида сўраш, ўрнак бўлиш). 
4.Насиҳат қилиш, ўгит (ундаш, кўндириш, илтимос қилиш, ёлвориш, тилак-истак 
билдириш, маъқуллаш, раҳмат айтиш, дуо қилиш, оқ йўл тилаш ва ҳоказолар). 
5.Қоралаш ва жазо (таъкидлаш, таъна, гина, танбеҳ бериш, мажбур қилиш, койиш, 
айблаш, уялтириш, қўрқитиш, нафратланиш, онт-қасам ичириш, уриш, калтаклаш ва 
ҳоказолар). 
Агар эътибор берилса, юқоридаги бешта метод умумий яхлитликни ифодалайди. 
Олдин болага умумий жараённинг моҳияти тушунтирилади. Болалар нарса, ҳодиса ва 
жараёнларнинг моҳиятига тушунмаганларида тарбиячи намуна воситасидан фойдаланади, 
яъни, ёшларнинг мустақил кузатувчанлигига эътибор берилади. Бу ҳолатда ҳам 
тушунмаганлар катталарнинг насиҳати, ўгити асосида нарса, ҳодиса ёки жараёнларнинг 
моҳиятини англайдилар. Бордию, бу ҳолатда ҳам кутилган натижага эришилмаса ёки 
болалар эътибор қаратилган ҳолатнинг моҳиятини тушунишни истамасалар, энг сўнгги 
чора сифатида қоралаш ва жазо методидан фойдаланишга тўғри келади. Бироқ, бу энг 
сўнгги чора. Замонавий педагогика ғояларига кўра қоралаш ва жазо методларини сўнгги, 
аниқроғи кам самара берадиган чора эканлиги исботланган. 
Халқ педагогикаси намуналари, тарбия методлари ва тарбиявий таъсирлар муайян 
воситалар ёрдамида қўлланилган. Меҳмон кутиш, меҳмонга бориш, турли меҳнат 
жараёнлари, ҳашарлар, турли гурунглар (чойхона, тўй маросимлари), сайиллар, оилавий 
анъаналар (туғилган кун, фуқаролик паспорти, умумий ўрта, ўрта махсус ҳамда олий 
маълумотга эгалик тўғрисидаги аттестат ва диплом, шунингдек, давлат мукофотларини 
олиш каби ҳолатларни нишонлаш) ва мусобақалар ўзига хос тарбия воситаси саналади. 

Download 2,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish