«миллий тарбия»
тушунчасини илк бор
илмий-педагогик муомалага киритди. Шу тариқа миллий тарбия, бир томондан, мулкдор
бойлар орасида мавжуд «ўз манфаатларини миллат манфаатидан юқори қўйиш ва
очкўзликка, иккинчи томондан, мутаасиб руҳонийларнинг «тараққиётга элтувчи илғор
ғояларга душманлиги»га қарши курашда самарали қурол бўлиб хизмат қилди.
Миллий тарбиянинг манбаи – миллийлик! «Миллат», «миллийлик», «миллий ғурур»,
«миллий одоб», «миллатлараро мулоқот маданияти» тушунчаларининг ўзагини арабча
«мил» сўзи ташкил қилади. Бу сўз арабчада «ўзак», «туб моҳият», «негиз» маъноларини
англатади. «Миллат» сўзи эса бир неча маънони: 1) дин: мазҳаб; 2) уммат: бир мазҳабга
мансуб аҳоли; 3) халқ маъноларини англатади.
«Миллат», «миллийлик» тушунчаларининг талқини билан танишар эканмиз, уларнинг
ғарбона ва шарқона тарзлари бор эканлигини кўрамиз. Аниқроғи, ғарбий талқин
христиан, шарқий талқин эса исломий ўзакларга бориб туташади. Яъни Европа халқлари
тилларига «миллат» тушунчаси лотинча «натио» - қабила, халқ сифатида христиан дини
билан бирга кириб келган бўлса, Осиёга эса ислом таълимоти орқали юқоридаги уч хил
маънода кириб келиб сингди.
«Тарбия» сўзи «миллий тарбия» тушунчасининг таркибий қисми бўлганлиги туфайли
бу тушунчага ҳам янгича ёндошган ҳолда, холис илмий-педагогик таъриф бермоқ керак.
Арабча «тарбия», «тарбият» сўзлари 1) парвариш қилмоқ; таълим бермоқ; ўргатиш; одоб
ўргатиш; 2) навозиш, меҳрибонлик кўрсатиш: кўз-қулоқ бўлиш; ҳимоя қилиш каби кўп
қиррали мазмунга эга. «Тарбиячи» эса шу кўп қиррали тарбиявий фаолиятни амалга
27
оширувчи одам, демакдир. Демак, миллий тарбиянинг луғавий маъносини «ёш
авлодларни ўз халқига хос миллий фазилатлар намунасида шакллантириш, таълим
бермоқ» сифатида аниқлаш мумкин. Бу ўринда тарбиявий манба сифатида Зардуштийлик
динининг муқаддас китоби бўлмиш “Авесто” ғурури аҳамиятга эга. Унда инсоннинг
баркамол бўлиб етишишида унинг сўзи, фикри, иши бирлигига ғурури эътибор берилган.
Бу ахлоқий учлик энг қадимги даврлардан бошлаб, ундан кейин яратилган барча
маърифий асарларга асос бўлган, десак, хато қилмаган бўламиз. Мана шунга асосан,
“Авесто”нинг энг асосий манбаси бўлган Зардуштийлик тўғрисида сўз борганда у
тўғрилик билан яшаш ва ахлоқий унсурларга асосланганлигини таъкидлаш лозим.
Айниқса, “Авесто”да инсон тарбиясига, инсонларнинг жамиятда тутган ўрнига
муносабати тўлиқ ёритилган. Зардушт таълимотида тарбия ҳақида қуйидагича фикр
билдирилган. “Тарбия — ҳаётнинг энг муҳим тиргаги (таянчи) бўлиб ҳисобланиши лозим.
Ҳар бир ёшни шундай тарбиялаш зарурки, у, аввало, яхши ўқишни ва сўнгра эса ёзишни
ўрганиши билан энг юксак поғонага кўтарилсин ва яна яхши овқатланадиган халқдан
яхши насл — соғлом авлод қолади
”
– деб таъкидланади.
Тарбия ижтимоий ҳодиса сифатида. Тарбия кишилик жамиятининг пайдо бўлиши
билан вужудга келди, тараққий этди, жамиятнинг ўзгариши билан тарбия ҳам ўзгариб
борди. Тарбия хулқни бошқариш ва белгилаш, бир-бирини талаб этадиган ва
белгилайдиган таркибий қисмлар — ахлоқий онг, ахлоқий фаолият ва ахлоқий
муносабатларнинг мураккаб йиғиндисидир. Тарбия шахсни мақсадга мувофиқ
такомиллаштириш учун уюштирилган педагогик жараён бўлиб,тарбияланувчиларнинг
шахсига мунтазам ва тизимли таъсир этиш имкониятини беради. Тарбия — ўсиб
келаётган авлодда ҳосл қилинган билимлар асосида ақлий-ахлоқий дунёқарашни, инсоний
эътиқод, бурч ва масулиятни, жамиятимиз кишиларига хос бўлган ахлоқий фазилатларни
яратишдаги мақсадни ифодалайди. Тарбия деб тарбиячи ўзи хоҳлаган сифатларни
тарбияланувчилар онгига сингдириши учун уларнинг руҳиятига маълум мақсадга кўра
тизимли таъсир кўрсатишига айтилади. Тарбия бола туғилганидан умрининг охиригача
давом этадиган жараёндир. Тарбия — бирор мақсадга қаратилган жараён, доимо муайян
режага эга бўлади ва бунинг учун махсус ваколати мавжуд бўлган кишилар томонидан
амалга оширилади. Ҳамма даврларда ҳам тарбиячилар ёшларнинг ахлоқи ва одоби,
иймони ва виждони, билими, малакаси, хатти-ҳаракати, йўналиши, тарихий тажрибаси,
давр талаблари ва эҳтиёжлари, истиқлол вазифалари билан уйуғнлаштириб
шакллантиришга, ривожлантиришга ҳаракат қилганлар. Ўз ақлига инсон кучи, билими ва
иродаси билан бажарилиши мумкин бўлган муайян мақсадларни қўйган давлатлар ҳам
таълим-тарбия ишларига бефарқ қарамаган. Ўрта Осиё мутафаккирларининг тарбия
ҳақидаги фикрлари, ўгитлари шундай кучга эгаки, улар ёшлар қалбида инсонийлик
уруғларининг кўринишига, ғурури ҳаёт йўлига олиб чиқишига ёрдам беради. Шу боис биз
учун қадрли бўлган алломаларимиздан Баҳовуддин Нақшбанд, Абу Наср Форобий, Юсуф
Хос Ҳожиб, Кайковус, Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино, Умар Хайём, Алишер
Навоий, Абдураҳмон Жомий, Жалолиддин Давоний, Мунаввар қори, Абдулла Авлоний,
Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Асқар Зунунов ва бошқаларнинг таълим-тарбия ва маърифат
ҳақидаги ғояларидан кенг фойдаланиш бугунги кун талабига жавоб бера оладиган
ёшларни тарбиялашда муҳим омил бўлиб ҳисобланади.
Баҳовуддин Нақшбанднинг таълим-тарбия ҳақидаги фикр-мулоҳазалари ва панд-у
насиҳатлари ғоят қимматлидир. У баркамол инсонни тарбиялаш дастлаб одобдан
бошланишини таъкидлаб, шундай деган эди: “Адаб хулқни чиройли қилиш, сўз ва
феълни соз қилишдир… Адаб сақлаш — муҳаббат самараси, яна муҳаббат дарахтининг
ғурури ҳамдир. Агар адабдан озгина нуқсонга йўл қўйсангиз ҳам, нимаики қилсанг,
беадаблик кўринади. Одам ўзини бир хил сифат ва кўринишда олиб юриши лозимки,
токи одамларда унга тасарруф (таъсир қилиш) таъмаси пайдо бўлмасин“.
28
Абу Наср Форобий биринчи бўлиб таълим ва тарбияга таъриф берган олимдир.
“Таълим сўз ва ўрганиш билангина амалга оширилади. Тарбия эса, амалиёт, иш-тажриба
билан, яъни шу йўл орқали амалга оширилади“, дейди у.
Абу Наср Форобийнинг фикрича, ҳар бир шахс муносиб одам бўлиши учун унга
таълим ва тарбия зарурдир. У таълим орқали назарий муваффақиятга эришади. Тарбия
орқали эса кишилар билан мулоқотни, ахлоқий қадр-қимматни ва амалий фаолиятни
ўрганади. Форобий болаларнинг феъл-атворига қараб тарбия жараёнида “қаттиқ“ ёки
“юмшоқ” усуллардан фойдаланиш керак, деб ҳисоблайди:
1.
Тарбияланувчилар ўқиш-ўрганишга мойил бўлса, таълим-тарбия жараёнида
юмшоқ усул қўлланади.
2.
Тарбияланувчилар ўзбошимча, итоатсиз бўлса, қаттиқ усул қўлланилиши лозим,
деган фикрни билдиради.
Юсуф Хос Ҳожиб тарбияни жуда мураккаб жараён деб тушунади. У тарбия кишини
эзгуликка ўргатмоғи керак. Эзгунинг ҳар иши чиройли, ҳар бир қадами гўзал. Эзгулик
асло қаримайди. Тарбия белдан мадорни, тандан қувватни, кўздан нурни, дилдан оромни
талаб қилади, деган фикрни билдиради.
Кайковус ўзининг “Қобуснома” асарида, бола тарбиясида талабчанлик билан
меҳрибонликни бирга олиб боришни таъкидлайди: “Ёш бола илм билан адабни таёқ билан
ўрганур, ўз ихтиёри билан ўрганмас. Аммо фарзанд беадаб бўлса ва сенинг ул сабабдан
қаҳринг келса, ўз қўлинг билан урмагил, муаллимларнинг таёғи билан қўрқитгил.
Болаларга муаллимлар адаб берсинлар, токи сендан ўғлингнинг кўнглида гина бўлмасин”.
Абу Райхон Беруний инсон ва ахлоқий тарбия ҳақида фикр юритар экан, “Инсонга ер
юзини обод этиши ва уни бошқариб туриши учун ақл-заковат ато этилган, шунинг учун
ҳар бир инсон юксак ахлоқли бўлиши лозим”, дейди.
Абу Али ибн Сино бола тарбияси ҳақида фикр билдирар экан, бола тарбиясини унга
исм қўйишдан бошлашни лозим деб топади. “Болага муносиб исм танлаш ота-онанинг
дастлабки олийжаноб вазифаси, бола тарбияси билан авалло ота-она шуғулланиши
керак”, дейди.
Умар Хайёмнинг таъкидлашича, тарбиянинг мақсади “Соғлом фикр, зийрак ақл ва
ўткир зеҳнга эга бўлган инсонни шакллантиришдан иборат бўлмоғи керак. Фақат чуқур
зеҳнгина баркамол халқни қондира оладиган илҳомга эришиши ва унинг ёрдами билан
юксак ақл-идрок, фаросатни ҳосил қилиш мумкин, лекин шунинг ўзи кифоя қилмайди,
инсон юксак ахлоққа эга бўлиши яқинларини севиши лозим”.
Алишер Навоий бола тарбияси билан оила ҳамда мактабда шуғулланиш, шунингдек,
бола тарбиясини олиб бориш жараёнида намуна услубидан фойдаланиш мақсадга
мувофиқ эканлигига алоҳида урғу беради. Тарбия ва таълим ишлари ўқитувчи ҳамда ота-
оналар томонидан олиб борилиши лозим. Мутафииккир болалар билан муносабатда
бўлиш чоғида улар томонидан йўл қўйилган хатоликларни бартараф этишда уларга
жисмоний жазо беришдан сақланиш, аксинча, ҳушмуомалалик билан йўл қўйилган
хатоларнинг моҳиятини уларга тушунтириш зарурлигини, бироқ бу ўринда маълум
меъёрга амал қилиш зарурлигини айтади. Алишер Навоий ўқитувчининг, айниқса,
талабчан бўлиши, болаларнинг пухта билим олишлари ва уларда ахлоқий сифатларнинг
шаклланишида муҳим аҳамиятга эга, деб ҳисоблайди.
Абдураҳмон Жомий, аввало, тарбия ҳақида фикр юритар экан, ҳар бир нарсани ҳам
парвариш этса, ундан яхши натижа чиқишини, инсонни ҳам яхши тарбия этса, у
баркамол бўлишини алоҳида таъкидлайди.
Жалолиддин Давоний “Боланинг тарбия олиши, одоб-ахлоқли бўлиши унинг кейинги
тарбиясига боғлиқ. Чунки ҳаётда ҳар куни бола кўрадиган, мулоқотда бўладиган
нарсалар унинг хулқига яхши ва ёмон томондан таъсир этади. Болада ҳар куни инсоний
хислатлар: юриш-туриш қоидалари, хушмуомалалик, ота-она ва бошқа ўзидан катта
ёшлиларни ҳурмат қилиш, тўғрилик ва ростгўйликни ўрганиш, ширинсуханлик,
камтарлик, сўзлашув одобига риоя қилиш кундалик турмушда ўрганилади”, дейди.
29
Маҳмудхўжа Беҳбудий таълим-тарбия ишини ижтимоий ҳаёт, жаҳон миқёсида содир
бўлаётган воқеалар билан боғлиқ ҳолда олиб боришни талаб этади. У ёшлар тарбиясида,
оила, ота-оналар алоҳида мавқега эга эканини, мактаб тарбияси билан оила тарбияси
узвий бирликда олиб борилиши кераклигини таъкидлайди.
Мунаввар қори болалар тарбиясида фақат ота-оналар эмас, балки муаллим ва кенг
жамоа жавобгар эканлигини айтиб, улардан болаларни ахлоқли қилиб тарбиялашни
талаб этади. У ёшларни билимларни пухта эгаллашга, меҳнат қилишга, умуминсоний
қадриятларга садоқатли бўлишга чорлайди, ота-оналарни фарзандларида маънавият,
нафосат, гўзаллик туғйуларини ривожлантиришга даъват қилади.
Абдулла Авлонийнинг фикрича, ахлоқ бу хулқлар мажмуйидир. Хулқ эса, кишида ўз-
ўзидан пайдо бўлмайди. Уларнинг шаклланиши учун маълум бир шароит, тарбия керак.
Асқар Зунуновнинг флкрича, тарбияда билим ва тажрибага эга бўлган, миллий
қадриятлардан хабардор ўқитувчи болаларни билимли, гўзал хулқли қилиб етиштириши
шубҳасиздир. Аммо уларнинг болаларга берадиган тарбияси тарбиянинг асосий замини
бўлган оила, тарбия илмидан хабардор ота-она. Айниқса, иффат, шарм-ҳаё, ор-номус,
сабр дурдоналаридан зийнатланган, бахт-саодати мужассам бўлган она тарбияси
даражасида бўлмайди.
Жамиятимизнинг, халқимизнинг минг йиллик маънавий-ахлоқий юксалиш
тажрибасини ўзида жамлаган Ислом маданиятини тиклаш ўз тақдирини ўзи белгилаш,
тарихий хотирага, маданий-тарихий бирликка эга бўлиш йўлидаги ғоят муҳим қадам
бўлди. Маънавий қадриятларнинг яна бир қудратли манбайи анъанавий оила ва
қариндошлик муносабатлари одобидан иборатдир. Катталарни ҳурмат қилиш, ўзаро
ёрдамлашиш, келажак авлод ҳақида ғамхўрлик қилиш ҳамиша унинг асосий қоидалари
бўлиб келган.
Қадриятлар — инсон учун аҳамиятли бўлган миллат манфаатлари йўлида хизмат
қиладиган эркинлик, ижтимоий адолат, тенглик, ҳақиқат, маърифат, гўзаллик, яхшилик,
ҳалоллик, бурчга содиқлик сингари фазилатларни ўзида мужассамлаштиради. Қадриятлар
ўзининг мазмун-моҳиятига кўра бир неча турларга бўлинади, яъни:
—
Do'stlaringiz bilan baham: |