Фаоллик фазилатларини шакллантириш усуллари очиб берилган


 Миллий тарбия тушунчасининг моҳияти



Download 2,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/175
Sana03.03.2023
Hajmi2,26 Mb.
#916113
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   175
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

1. Миллий тарбия тушунчасининг моҳияти. 
Мустақиллигимизнинг пойдеворини мустаҳкамлашда, Ўзбекистоннинг буюк 
давлатга айланишида таълим-тарбия ишларини оқилона йўлга қўйиш, фуқароларни 
замонавий илм-фан технологиялари ютуқлари билан мунтазам равишда таништириб 
бориш катта аҳамиятга эга. Бу тараққиёт тақдирини маънавий жиҳатдан етук, замонавий 
билимлар ва мураккаб технологияларни эгаллаган, иймони бутун, иродаси бақувват, 
теран фикрлайдиган, юксак салоҳиятга эга бўлган кадрлар ҳал этади. Юртимизнинг 
келажаги мамлакатимизнинг интеллектуал салоҳиятига, ақл-заковотига, миллий таълим-
тарбия тизимини жаҳон андазалари асосида такомиллаштиришга, унинг миллий 
заминини мустаҳкамлашга, кадрлар тайёрлашга бевосита боғлиқ. Кадрлар тайёрлаш 
соҳасидаги давлат сиёсати инсонни интеллектуал ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан 
тарбиялаш билан узвий боғлиқ бўлган узлуксиз таълим тизими орқали ҳар томонлама 
баркамол шахсни шакллантиришни назарда тутади. Бу ҳақда биринчи Президентимиз 
И.А.Каримов шундай деган эдилар: “Барчамиз яхши англаб олишимиз керакки, 
ҳаётимизнинг бошқа соҳаларидаги аҳвол, амалга оширилаётган ислоҳотларимизнинг 
самарадорлиги, аввало, халқ маънавиятининг тикланиши, бой тарихий меросимизнинг 
кенг ўрганилиши, анъаналаримизнинг сақланиши маданият ва санъат, фан ва таълим 
ривожи билан узвий боғлиқдир
”3
. Илм-фан, маданият, маърифат ва миллий тарбия ҳар 
қандай мамлакат ва халқни юксакликка кўтаради, унинг тараққиётини таъминлайди, 
келажагини олдиндан кўрсатиб беради. 
Антропологларнинг шаҳодат беришларича, одамнинг ташқи кўриниши кечки 
палеолит - кроманонлар давридан буён ўзгармасдан келмоқда. Бу фикрнинг замонавий 
фанлар 
томонидан 
тасдиқланганлиги 
одамнинг 
биологик 
эволютцияси 
тугалланганлигини билдиради. Одамдаги эволютцион ривожланишнинг якунланиши эса 
ундаги маданий ривожланишни бошлаб беради. Одамда олий тараққий этган турларга 
хос бўлган эмотционал-инстинктив хусусиятлар генетик мерос сифатида мавжуд бўлиб, 
бу хусусиятларни чақалоқ дунёга келганида, унинг ривожланишининг илк ойларида 
кузатиш мумкин. Ижтимоийлашув (сотциализация) эса одам моҳиятини гўдакликдан 
бошлаб камолатга эришув томонга ўзгартира боради. 
Инсон ўзининг ижтимоий-маданий ривожланиши жараёнида аждодларининг миллий 
қадриятларини 
ижодий 
ўзлаштирувчи, 
замонавийлаштирувчи, 
бойитувчи 
ва 
ўзгартирувчидир. Ана шу инсоний бурчларнинг ҳар бир шахс томонидан мукаммал 
бажарилиши ижтимоий тараққиётнинг бой, ранг-баранг маданий оқимларини ҳосил 
қилади, сақлаб туради. Шу нуқтаи назардан, ҳар бир инсон ўзида тарихий, ижтимоий, 
маданий-миллий кўрсаткичларни мужассамлаштирувчи тарбия маҳсулидир. Турли 
халқларнинг бир-бирларини танишида, билишида, билвосита ва бевосита миллатлараро 
мулоқотларда инсоннинг миллий жиҳатлари алоҳида қизиқиш уйғотган. Қадим 
3.И.А.Каримов “Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда”. Тошкент 2000 й. 


26 
замонларда ҳам тарихчилар, сайёҳлар, қомусий билимга эга мутафаккирлар (Ибн Батута, 
Страбон, Абу Райҳон Беруний, Луи Гонсалес де Клавихо, Ҳерман Вамбери ва бошқалар) 
қолдирган асарлар, ижтимоий-фалсафий, ахлоқий таълимотларда ҳам бошқа халқлар 
ҳаётини қиёсий ўрганиш йўналиши мавжуд эди. 
ХIХ асрга келиб ғарб ижтимоий фанларида бошқа халқлар миллий-маданий 
хусусиятларини тадқиқ, қилувчи културантропология ва сотциология йўналишлари 
махсус фанларга айланди. Бу фанлар «бошқа дунё кишиси» муаммосини ўргана бошлади. 
Аслида эса бу – бошқача тарбия – миллий тарбиянинг тизим, услублари, мақсадларидаги 
хусусийликларни илмий нуқтаи назардан ўрганиш даври бошланганлигини англатар эди. 
ХIХ аср учун «бошқа дунё кишиси»ни ўрганиш тараққийпарвар янгилик эди. Зеро, 
културантропология «Бошқа мамлакат, миллат кишиси қанақа?», «У ўзини ўраб олган 
дунёни, борлиқни қандай идрок қилади?», «У яхшилик ва ёмонликни қандай тушунади?», 
«У ўз хатти-ҳаракатларида қандай мезонларга асосланиб йўл тутади?» каби саволларга 
жавоб излар эди. Одамларнинг дунё ҳақидаги билимлари ортиб, янги ерлар очилиб, 
савдо-сотиқ, муносабатлари кенгая боргани сари ушбу муаммога қизиқиш ҳам орта 
борди. Айниқса, Европада капиталистик жамиятнинг шакллана бориши ва шу билан 
боғлиқ, ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, айниқса, мустамлакачилик даври у ёхуд бу 
халқларнинг миллий хусусиятларини ўрганишга кучли туртки берди. Чунки, 
мустамлакачи, миссионер, плантаторлар ўз мустамлакалари – махаллий халқлар ҳақида 
ҳеч бўлмаса ибтидоий тасаввурга эга бўлишлари ўзлари учун фойдали эди. Қолаверса, бу 
масала мустамлакачиликнинг келажаги – маҳаллий халқларни «маданий-оқартув» орқали 
инглизлаштириш, франтсузлаштириш, яъни маданий-маънавий мустамлакаларга 
айлантиришнинг самарадорлигини таъминлаш учун ҳам керак эди.
Миллий тарбиянинг этнопедагогик қирраларини илк бор кашф этган олимлардан 
бири – културантрополог М.Мид бўлди. Унинг тадқиқотлари нафақат гетеростереотип 
(бир халқнинг бошқа халқлар ҳақидаги билимлари йиғиндиси)нинг, балки осиёлик ва 
африкаликларда автостереотип (ўз халқи ҳақидаги билимлар йиғиндиси)нинг 
шаклланишига, бошқача қилиб айтганда, ўзлигини англашга ҳам туртки бўлди. Биз учун 
ушбу тадқиқотнинг педагогик жиҳати муҳимдир. Зеро, М.Мид томонидан 1927 йили нашр 
эттирилган «Сoming on' age Samoa» («Самоада улғайиш») китоби тарбиянинг 
миллийлигига асосланган илк илмий-тадқиқот натижасидир. Шунингдек, Ал-Хусрий араб 
тилининг илмий атамаларини яратишга чақириб, 

Download 2,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish