Фаоллик фазилатларини шакллантириш усуллари очиб берилган



Download 2,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/175
Sana03.03.2023
Hajmi2,26 Mb.
#916113
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   175
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

Мунозара
тарбияланувчиларга ҳиссий-оғзаки таъсир кўрсатиш асосида уларда маънавий-
ахлоқий сифатларни шакллантиришга йўналтирилган баҳс-мунозара усули бўлиб, сиёсий, 
иқтисодий, маданий, эстетик ва ҳуқуқий мавзулар («Дид ҳақида баҳс», «Машҳур бўлиш 
йўллари», «Биз маданиятли кишилармизми?» ва ҳоказолар)да ўтказилади. Мунозара турли 
нуқтайи назарлар тўқнашган вазиятда ўқувчиларда маълум ҳодисага нисбатан ишонч 
ҳосил қилишга ёрдам беради. 
Мунозара асосида турли қарашлар ётади. Баҳс ижобий натижа бериши учун пухта 
тайёргарлик кўриш мақсадга мувофиқ. Мунозара учун мустақил мулоҳаза ва қарашни 
юзага келтирувчи 5,6 та савол тайёрланади. Ушбу саволлар билан мунозара 
иштирокчилари 
олдиндан 
таништириладилар. 
Баъзан 
тарбиячи 
мунозара 
иштирокчиларини ўзи тайинлаши ҳам мумкин. Чиқишлар жонли, эркин ва қисқа бўлиши 
зарур. Матнни ёзиш керак эмас, агар шундай ҳолат юз берса мунозара зерикарли тус 
олади. Педагог мунозара иштирокчиларига фикрларини ихчам, асосли ва далиллар 
асосида баён этишга ёрдам беради. 
Машқ ва ўргатиш (фаолиятда машқ қилдириш) методлари
муайян машқ ёрдамида 
болалар фаолиятини оқилона, мақсадга мувофиқ ва ҳар томонлама пухта ташкил қилиш, 
уларни ахлоқ меъёрлари ва хулқ-атвор қоидаларини бажаришга одатлантиришдир. 
Одатлар
болаликдан таркиб топади ва шахс ривожланишининг кейинги босқичларида 
мустаҳкамланиб боради. 


38 
Ўқитувчи ҳамда ота-оналар болаларда ижобий одатларнинг тарбияланиб 
бораётганлигини кузатиб боришлари керак. Ўқувчилар одатларни ўз яқинларидан мерос 
қилиб олмайди, балки улар атрофдагилар билан фаол мулоқотга киришишлари туфайли 
тақлид қилиш, узлуксиз тарбияни йўлга қўйиш асосида таркиб топтирилади. Натижада 
одат характер
га айланади. 
Машқ
муайян хатти-ҳаракатларни кўп маротаба такрорлашни ўз ичига олади. Машқ 
ва одатлантириш ўқувчи учун онгли, ижобий жараёндир. Машқ натижасида кўникма, 
одат, янги билимлар ҳосил қилинади, ўқувчининг ақлий қобилияти ривожланади, 
маънавий-ахлоқий сифатлари бойийди, ҳаётий тажрибаси ортади. 
Ўргатиш
тарбияланувчилар ижтимоий хулқ-атвор кўникмалари, одатларини 
шакллантириш мақсадида режали ва изчил ташкил қилинадиган турли ҳаракатлар, амалий 
ишлардир. 
Ўргатиш бир неча изчил ҳаракатлар йиғиндисидир. Ўқитувчи бу ҳаракатларни 
кўрсатиб бериши, тушунтириши, кузатиши лозим. Тарбия амалиётида машқ қилишнинг 
турли хили мавжуд:
1.Фаолият давомида машқ қилиш;
2.Кун тартиби машқлари;
3.Махсус машқлар. 

Download 2,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish