Фаоллик фазилатларини шакллантириш усуллари очиб берилган


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати



Download 2,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/175
Sana03.03.2023
Hajmi2,26 Mb.
#916113
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   175
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 
1.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Тошкент., «Ўқитувчи»,1992. 
2.И.А.Каримов. “Юксак маънавият – енгилмас куч” –Т.: Маънавият. 2008. 
3.Ш.М.Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси ривожлантиришнинг 2017-2021 йиллар
бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”.-Т.: Ўзбекистон, 2017 . 
4.Ш.М.Мирзиёев. “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш - юрт 
тараққиёти ва халқ фаровонлиги гарови” –Т.: Ўзбекистон, 2017. 
5.Р.Мавлонова “Тарбиявий иш методикаси” дарслик. Т. 2014. 
6.Сафо Очил. «Мустақиллик маънавияти ва тарбия асослари” Т.,Ўқитувчи, 1997. 
7.Абу Райхон Беруний “Ҳикматлар”. Тошкент, «Ёш гвардия»,1973. 
8.Худойқулов Х.Ж. “Тарбиявий ишлар методикаси”. –Т.: ТТЙМИ. 2007 й. 
 
3-Модул. Жамоа ва уни ташкил этиш. 
 
17
-
мавзу: Жамоа ҳақида умумий тушунча. 
Р Е Ж А: 
1. Жамоа ҳақида тушунча. 
2. Синф раҳбари ишида ўқувчилар жамоасини шакллантириш. 
3. Болалар жамоасини шакллантириш методикаси. 
4. Синф жамоасини тузиш ва жипслаштиришда синф раҳбарининг оила ва 
жамоатчилик билан олиб борадиган ишлари. 
Таянч сўзлар: 
Жамоа, йиғилма, омма, мажлис, бирлашма, синф, ўқувчилар, дўстлик, 
ғамхўрлик, ёрдам, кўмак, инсонпарварлик.
 
1.
 
Жамоа ҳақида тушунча
.
Жамоа (лотинча «коллективус» сўзининг таржимаси бўлиб, йиғилма, омма, 
биргаликдаги мажлис, бирлашма, гуруҳ) бир неча аъзо (киши)лардан иборат бўлиб, 
ижтимоий аҳамиятга эга умумий мақсад асосида ташкил топган гуруҳ демакдир. 
Замонавий талқинда «жамоа» тушунчаси икки хил маънода ишлатилади. Биринчидан, 
жамоа деганда бир неча кишиларнинг муайян мақсад йўлида бирлашувидан иборат 
ташкилий гуруҳи тушунилади (масалан ишлаб чиқариш жамоаси, завод жамоаси, ўқув 
юрти жамоаси, хўжалик жамоси ва ҳоказо). Иккинчидан, жамоа деганда юқори даражада 
уюштирилган гуруҳ тушунилади. Чунончи, ўқувчилар жамоаси юқори даражада 
уюштирилган бирлашма ҳисобланади. 
Жамоада ва жамоа ёрдамида тарбиялаш - тарбия тизимида муҳим аҳамиятга эга 
бўлган тамойиллардан биридир. Шахсни шакллантиришда жамоанинг етакчи рол ўйнаши 
тўғрисидаги фикрлар педагогика фанининг илк ривожланиш даврларидаёқ билдирилган. 
Жамоада унинг аъзолари ўртасидаги муносабатнинг алоҳида шакли юзага келади, бу эса 
шахснинг жамоа билан биргаликда ривожланшини таъминлайди. Лекин ҳар қандай 
гуруҳни ҳам жамоа деб ҳисоблаб бўлмайди. Жамоа бир қатор белгиларга эгадирки, мазкур 
белгилар жамоани кишиларнинг етарли даражада уюшган ҳар қандай гуруҳдан ажратиб 
туради. 


176 
Ўқувчилар жамоаси ўзига хослик касб этувчи муҳим белгиларга эгадир. Қуйида 
жамоа ва унинг хусусиятлари (белгилари) борасида сўз юритамиз. Жамоа ижтимоий 
жамиятнинг бир қисми ҳисобланади, унда ижтимоий ҳаёт ва кишилик муносабатларининг 
барча меъёрлари ўз ифодасини топади. Зеро, жамоа жамиятдаги мавжуд муносабатлар 
тизимида намоён бўлар экан, жамоа ва ижтимоий жамият мақсади, интилишида ўзаро 
бирлик, узвийлик, алоқадорлик юзага келади. Шу боис жамоа ҳаётининг аниқ (ягона) 
мақсадга қаратилганлиги ва ижтимоий-ғоявий хусусият касб этиши унинг етакчи белгиси 
саналади. 
Ҳар бир жамоа бошқа жамоалар билан узвий алоқадорликда мавжуд бўлади. Муайян 
жамоанинг ҳар бир аъзоси жамият ижтимоий фаолиятини ташкил этиш жараёнида ўз 
жаомаси билан биргаликда иштирок этади. Жамоа аъзоларини интилишларини тушуниш, 
жамоа олдига қўйилган мақсад моҳиятини чуқур ҳис этиш ҳамда унинг шахсни 
шакллантиришдаги ўрни ва ролини тўғри баҳолай олиш жамоа аъзоларининг умумий ва 
хусусий (шахсий) мақсад, қизиқиши, эҳтиёж ва фаолиятлари ўртасидаги бирликни намоён 
этади ҳамда жамоанинг бўлинишга йўл қўймайди. 
Ҳар бир жамоа ўз-ўзини бошқариш органига эга ва умумий жамоанинг узвий 
қисми саналади. Шунингдек, у мақсаднинг бирлиги ва ташкил қилиш хусусиятлари 
орқали умуммиллий жамоа билан боғланади. Ижтимоий жамият эҳтиёжини қондиришга 
йўналтирилган биргаликдаги фаолият жамоанинг навбатдаги муҳим хусусиятидир. Жамоа 
фаолиятининг ижтимоий-ғоявий йўналиши ҳам жамоанинг фаолияти мазмунида ўз аксини 
топиши муҳим аҳамиятга эгадир. 
Жамоа хусусиятини аниқлашда кишилар гуруҳининг ягона ижтимоий тизимини 
ўрната олишдаги усули, яъни, жамоани ташкил қилиш усули ҳам муҳим ҳисобланди. 
Педагогик жиҳатдан мақсадга мувофиқ ташкил этилган жамоа, хусусан, унинг 
аъзолари ўртасида ўзаро руҳий яқинлик, ишчанлик, бир-бири учун ғамхўрлик, ўзаро 
ёрдам, жамоа манфаати учун қайғуриш, мазкур йўлда амалий ҳаракатларни ташкил этиш 
ҳамда жавобгарлик ҳисси қарор топади. 

Download 2,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish