“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G„OYALAR,
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 37-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE
KONFERENSIYASI
www
.
bestpublication.
uz
352
МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЙЎНАЛТИРИШДА
ЎҚУВЧИЛАР ҚОБИЛИЯТИНИ ЎРГАНИШНИНГ ПСИХОЛОГИК
МЕХАНИЗМЛАР
Г.Р.Тожиева
Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги
10-сон мактаб психологи
Узлуксиз таълим тизимида ўқувчи ѐшларни касб-ҳунарга йўналтириш ишларини
тизимли, изчил ва тўғри амалга ошириш масаласи ҳамиша ўзининг
долзарблиги
билан аҳамиятлидир.Ўсиб келаѐтган ѐш авлодни касб- ҳунарга тўғри йўналтириш
орқали уларнинг касбий лаѐқат ва шахсий иқтидорини юзага чиқариш мумкин.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2010-йил
7-июндаги
―Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицейлар ва касб-
ҳунар коллежларида ўқитиш билан қамраб олишни таъминлаш бўйича норматив-
ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида‖ ги 109-сонли қарори
асосида
умумтаълим мактабларида касб- ҳунарга йўналтириш ишлари олиб борилади. Мазкур
қарор асосида ―Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини ўрта махсус
касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш ва расмийлаштиришни ташкил
этиш тартиби тўғрисида Низом‖ тасдиқланган. Касбга йўналтириш билан боғлиқ
бўлган ҳар қандай масалада ўқувчиларга касб маҳорати,
касб техникаси, касбни
севиш даражаси касбий фаолият билан узвий боғлиқ эканини тушунтириш
лозим.Мактабда касб-ҳунарга йўналтиришда энг аввало касб- ҳунарга йўналтириш
ишларининг асосий вазифаларига тўғри ѐндашиш ва ўқувчиларга касбий лаѐқат ва
қобилият каби тушунчаларни тўғри тушунтириш ва етказиш керак.
Мактаб таълимида касб-ҳунарга йўналтириш
ишларининг вазифалари
қуйидагилардан иборат:
-Касбий маслахатлар бериш; Профконцультатциялар орқали ўқувчиларда
касбларнинг назарий ва амалий сохалари, тармоқлари тўғрисида
тасаввурлар пайдо
бўлиши мумкин.
-Касбий маълумотлар бериш; Касбий маълумотларни олиш ўқувчилар
дунѐқарашида касбнинг ижтимоий, маънавий жиҳатлари, кундалик ҳаѐтдаги
аҳамияти, касб доирасида амалга ошириладиган мееҳнат
фаолияти,касбнинг
мутахассисга қўядиган талаблари тўғрисида маълумотлар бериш.
- Касбий ташхис; Ўқувчиларнинг кассбий мойиллиги ва қобилиятларини,
йўналишларини аниқлашни ўз ичига олади.
-Касбий йўналтириш; Психофизиологик, тиббий
ташхис натижалари асосида
шахснинг имкониятларидан келиб чиқиб, касбга йўналтириш.
-Касбий мослашув; Мутахассис бўлиб етишишда тегишли ижтимоий ва касбий
сифатларни шакллантириш.
Мазкур Низомда касб- ҳунарга йўналтириш ишларининг иштирокчилари аниқ
кўрсатилган.