16
Афсуски, корхоналар иқтисодий бўлимларининг фаолияти ҳам
нуқсонлардан эмас. Кузатувлар шуни кўрсатадики, иқтисодий бўлимлар ўз
мавқеини барча корхоналарда ҳам сақлаб қолмаган бўлиб, зарур бўлган
маркетинг тадқиқотларини доим ҳам ва тўлиқ ҳолда амалга оширмайдилар,
замонавий бизнес стратегиясини яхши тушунавермайдилар. Иқтисодчиларнинг
баъзи бир қисми иқтисодиёт “штурманлари” вазифасини бажара олмайдилар,
ташаббускорлик ва новаторлик ғоялари ўрнига эскичасига “юқоридан” буйруқ
ёки кўрсатма кутадилар, ўтмишда корхоналарнинг иқтисодий барқарорлигини
таъминлашда ўз ўрнига эга бўлган ва ҳозирги бозор муносабатлари даврида ҳам
инкор қилинмайдиган ташкилий-техник чора-тадбирларни (зарур ҳолларда
бошқа категориядаги мутахассисларнинг иштирокида) самарали тарзда ишлаб
чиқмайдилар.
Бугунги кунда аксари корхоналар акциядорлик жамиятлари, холдинг ва
молия-саноат гуруҳлари тузиш йўлидан бормоқда. Давлат корхоналарнинг
ташаббускорлиги, ижодий изланиш ва тадбиркорлиги учун кенг йўл очиб,
уларнинг ишлаб чиқариш функцияларини режали иқтисодиёт давридаги каби
назорат, лимит ва қаттиқ нормалар билан чеклаб қўяётгани йўқ. Яъни қонунда
тақиқлаб қўйилган ҳоллардан ташқари барча ҳолатларда мустақил хўжалик
фаолияти ва эркинлиги замонавий корхоналар фаолиятининг энг асосий
хусусияти бўлиб, мазкур ўқув қўлланмада кўриб чиқиладиган барча масалар
ушбу асосда юзага келган.
Бироқ бозор иқтисодиёти автоматик равишда муваффақият ва
тўкинликни таъминлаб беради, давлат эса барча корхоналар фаолиятига умуман
аралашмайди, деб ўйлаш мутлақо хато бўлар эди. Давлат иқтисодиётнинг
асосий ислоҳотчиси бўлиб келган ва ҳозир ҳам шундайлигича қолади. Давлат
ўз зиммасидан маъмурий-буйруқбозлик функцияларинигина соқит қилиб,
махсус иқтисодий таъсир чоралари ёрдамида иқтисодиётни назорат қилиш ва
бошқарув функцияларини, шунингдек, иқтисодиётнинг хўжалик юритувчи
субъектларнинг тўғридан-тўғри мажбуриятига кирмайдиган ҳамда уларнинг
қўлидан келмайдиган соҳаларини ривожланитиришдаги иштирокини сақлаб
қолган.
Маълумки, иқтисодиёт жамият ҳолатини, ишлаб чиқариш кучларидан
фойдаланиш ва уларнинг ривожланиш даражасини, фан-техника тараққиёти
ютуқларидан фойдаланишни, одамларнинг маданияти ва маълумоти даражаси
ва ҳоказоларни акс эттиради. «Корхона иқтисодиёти» билимларнинг мустақил
соҳаси ва иқтисодиёт фанининг таркибий қисми сифатида масаланинг айнан шу
томонига кўпроқ эътибор қаратади. Жамият учун зарур бўлган моддий
бойликлардан ташқари миллий даромаднинг ҳам асосий қисми айнан
корхоналарда ишлаб чиқарилиши сабабли корхоналар иқтисодиётининг ҳолати
бутун халқ хўжалигига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади, деб ҳисобланади.
Корхона қайси тармоққа мансублиги ва мулк шаклидан қатъи назар қанчалик
яхши ва самарали ишласа, иқтисодиёт кўрсаткичлари ҳамда аҳолининг турмуш
тарзи шунчалик юқори бўлади.
Бундай шароитларда хўжалик амалиёти ва фан олдига
Do'stlaringiz bilan baham: