The economy of enterprise


технологик, предметли ва аралаш



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/196
Sana10.02.2023
Hajmi2,45 Mb.
#909942
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   196
Bog'liq
56-y-Korxona-iqtisodiyoti.-Oquv-qollanma.-Э.Х.Махмудов.-М.Ю.Исаков.-T-2006.

 
технологик, предметли ва аралаш.
Технологик тузилмали корхоналарда цехлар ва ишлаб чиқариш 
участкалари технологик жиҳатдан бир хиллик тамойили асосида ташкил 
қилинади (масалан, тўқимачилик комбинатларида йигирув ва тўқув цехлари). 
Предметли тузилмага асосланган корхоналарда ҳар бир цех маълум бир 
маҳсулот ёки унинг бир қисмини ишлаб чиқаради (масалан, автомобиль 
заводида мотор цехи, шасси цехи ва ҳоказо). 
Аралаш 
(предметли-технологик) 
тузилма 
тайёрлов 
цехларини 
технологик тамойилда (темирчилик, чўян қуйиш, пўлат қуйиш ва ҳоказо), 
ишлов бериш ва маҳсулот чиқариш цехларини эса предметли тамойил асосида 
ташкил этишни кўзда тутади. 
Саноат корхонасининг тузилмаси қуйидаги омиллар таъсири остида 
шаклланади: 
*
техника ва технологиянинг хусусиятлари; 
*
ишлаб чиқариш ҳажми; 
*
ишлаб чиқаришни ташкил қилиш шакллари (ихтисослаштириш, 
кооперация, комбинация, координация); 
*
ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматларнинг 
мураккаблиги ва номенклатураси; 
*
ишлаб чиқаришни автоматлаштириш, механизациялаштириш ва 
роботлаштириш даражаси; 
*
мулк шакли; 
*
рақобат олиб бориш усуллари ҳамда шакллари ва ҳоказо. 
Амалиётда ишлаб чиқариш тузилмасини мукаммаллаштиришнинг 
асосий йўналишлари ишлаб чиқилган. Улар қаторига корхона ва цехларни 
йириклаштириш; алоҳида корхоналар интеграцияси; корхона ичидаги барча 
бўлинмалар орасида мутаносибликни таъминлаш; цехсиз структура кабиларни 
киритиш мумкин. 
Корхонанинг рақобатбардошлигини ошириш, яъни бошқарув сифатини 
кўтариш ва ишлаб чиқариш фаолиятидаги якуний натижаларнинг юқорилигига 
эришиш 
корхона 
тузилмасини 
мукаммаллаштириш 
самарадорлигини 
баҳоловчи мезон бўлиб хизмат қилади. 
 
Қисқача хулосалар 
Ўзбекистон Республикасининг миллий иқтисодиёти ижтимоий меҳнат 
тақсимоти натижасида юзага келган ҳамда умумиқтисодий қонун ва 
қонуниятлар асосида ривожланиб бормоқда. Бугунги кунда иқтисодиётимиз 


36 
бозор 
муносабатларига 
ўтишнинг 
ўзига 
хос 
йўлидан 
бормоқда. 
Президентимизнинг бешта тамойили асос қилиб олинган бу модел ҳозирда 
жаҳон мамлакатлари томонидан ҳам тан олинди. 
Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодиётининг муҳим субъекти 
корхона
- иқтисодиётнинг бирламчи бўғини бўлиб, инсон ҳаёт фаолияти учун 
зарур бўлган моддий бойликларни ишлаб чиқаришда бевосита қатнашади. 
Ҳар бир корхона ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланиш, уларни 
истеъмол учун тайёр маҳсулот (иш, хизмат) ҳолига келтириш йўли билан 
мамлакат иқтисодиётига ўз ҳиссасини қўшади. 
Бозор иқтисодиётининг ривожланиш шароитларида мулкдорлар 
синфининг вужудга келиши ва корхоналарнинг янги ташкилий-ҳуқуқий 
шаклларини ташкил қилиш имконини берувчи ҳуқуқий ҳужжатлар яратилди. 
Корхоналарнинг ҳар бири бошқасидан ўзига хос хусусиятларига кўра 
фарқланади. Шу сабабли ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш, 
режалаштириш, бошқариш ҳамда ишлаб чиқариш тузилмасини яратиш учун 
корхоналар таснифини билиш зарур. 
Исталган бир саноат корхонаси кўплаб бўғинлардан иборат бўлиб, 
уларнинг таркиби ва тузилиши ҳамда ўзаро муносабатларини тузилма сифатида 
кўриб чиқиш мумкин. Корхоналар тузилмасини ўрганиш уларнинг саноат 
мажмуасида тутган ўрни, роли ва аҳамиятини аниқлаш имконини беради. 
Ўз навбатида ишлаб чиқариш тузилмасини лойиҳалаштиришда унинг 
шакланишига таъсир кўрсатувчи омилларни инобатга олиш муҳимдир. Корхона 
тузилмасини белгилаб берувчи омиллар таҳлили уларни мукаммаллаштириш 
бўйича муайян чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини яратади. 

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish