Ижтимоий
ишни институтлаштириш -демократик ривожланишнинг
мажбурий кисми, унинг кайта тузилиши,ижтимоий
муносабатларни
инсонпарварлаштириш,бутун
аҳолининг
ижтимоий
саломатлигини
тиклашдир.Ижтимоий ишни ижтимоий институтнинг алоҳида типига
айлантиришжамиятнинг тарихий ривожланиши, унинг ижтимоий тузилмаси
ва ижтимоийкичик тизим функциялари ўзгариши билан изоҳланади.
Уруғ-аймоқчилик муносабатлари ҳукмронлик қилган даврда ижтимоий
муносабатлар диний маросим хусусиятига эга эди. Анъанавий маданият
жамият аъзоларидан уруғ жамоаси нормалари ва кадриятларига мувофик
ижтимоий тартибни саклашга каратилган саъй-ҳаракатларни талаб қилади.
Жамиятнинг кейинги тараккиётида ижтимоийлаув ва ижтимоий қўллаб
қувватлашфункцияларини
оила,
махсус
институтлар,
шужумладан,
ижтимоий иш институтиўз зиммасига олади.
Ижтимоий ҳаётнинг тубдан ўзгариши натижасида маданий феноменларнинг
қонуний ўзгариши юз беради. Айнан мана шу ижтимоий ишнинг
ҳаётга тўлиқ мослаша олмаган одамларга оқилона ва мақсадли ёрдам бериш
билан боғлиқ касб сифатида пайдо бўлиши билан изоҳланади. Боз устига
мазкур иш нафақат эҳтиёжмандларнинг моддий фаровонлигини яхшилашга,
яъни хайрия тадбирларини ўтказишга, балки одамларнинг ижтимоий
иштироки соҳасини кенгайтиришга, уларнинг фаол ижтимоийлашувига ва
ўзгариб бораётган турмуш шароитларига мослашишига йўналтирилган.
Шундайқилиб, ҳозирги замон ижтимоий
ишини умуман олганда
жамиятнинг мослашмаган аъзоларини жамият ҳаётида иштирок этишга жалб
этиб, уларни ижтимоийлаштириш нуқтаи назаридан маданий ваколатли
фуқароларнинг оқилона альтруизми сифатида ифодалаш мумкин.
Ижтимоий иш институтига фаолиятнинг икки асосий йўналишини назарда
тутадиган кенг ижтимоий-маданий нуқтаи назардан қарашзарур. Биринчи
йўналиш ижтимоий таъминотга, жамиятнинг эҳтиёжманд
аъзоларига
молиявий ва моддий ёрдам кўрсатишга асосланган. Иккинчи йўналиш –
ижтимоиймаданий хусусиятга эга бўлган муаммоларни ёки соғлик билан
боғлиқмуаммоларни ҳал қилишда муҳтож одамларга ёрдам кўрсатишга
асосланган.Нима бўлганда ҳам қўйилган мақсадларни рўёбга чиқаришнинг
ижтимоий самарадорлиги жамиятда ижтимоий ходимнинг институционал
мақомига боғлиқ. Ижтимоий ходим кўпинча давлат, жамоат мақомига ва
аралаш мақомга эга бўлиши мумкин. Давлат мақоми жамиятнинг ёрдамга ва
давлат томонидан ажратиладиган ресурсларга муҳгож бўлган
аъзоларининг
муайянсони устидан марказлаштирилган тартибда назорат қилиш
имкониятини назарда тутади.
Кўрсатиладиган хизматлар сифати нуқтаи назаридан эҳтиёжмандларга
ёрдам берадиган жамоат ташкилотлари анча кўп. Буҳолатда шунчаки
- Тошкент: Республика болаларижтимоиймослашувимаркази, 2008. - 139-6.
молиявий ва моддий ёрдам кўрсатилибгина қолмай, балки эҳтиёжмандлар
ижтимоийлаштирилади, мослаштириш, жамият ҳаётига жалб қилиш йўллари
изланади.
Ҳозирги замон шароитларида, мутахассисларнинг фикрича, ижтимоий
ишни ташкил этишнинг аралаш типларига устунлик бериш мақсадга
мувофиқдир. Бунда амалий ташкилий ишлар ҳокимият тузилмаларига
тегишли бўлади ёки уларнинг фаол иштирокида амалга оширилади.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда давлат
тузилмалари
жамиятнинг ҳаётга яхши мослаша олмаган аъзоларини ижтимоийлаштириш
имкониятларига эга. Яъни ор-номусли ва виждонли исталган ўзига тўқ
инсон қўшнисининг аҳволи оғирлигини била туриб, кичик ёрдам билан
кифояланиб колмайди. Умуҳтожларга муносиб моддий ва маънавий ёрдам
кўрсатади. Буунинг инсоний бурчидир. Айнан шундайёндашув бизнинг асл
миллий кадриятларимизга мос келади.
Ўзбекистан Республикасининг қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив
ҳужжатларида аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш
гизимини амалга
оширишнинг асосий тамойиллари таърифлаб берилган. Улар орасида
ижтимоий хизмат кўрсатиш ва унинг давлат томонидан кафолатланишини
таъминлаш соҳасида инсон ва фуқаро ҳуқуқларига риоя қилиш сингари
тамойиллар санаб ўтилади. Сўнгра ижтимоий хизматлардан фойдаланишда
фуқаролар
учун тенг имкониятлар, ижтимоий хизматнинг қулайлиги ва
мақсадга йўналтирилганлиги, аҳолининг заиф қатламларини ижтимоий
қўллаб- қувватлашзарурлиги кўрсатиб ўтилади. Кейин эса оналик ва
болаликни муҳофаза қилишнинг муҳим
тамойиллари, шунингдек, аҳолига
ижтимоий хизмат кўрсатиш ва ёрдам бериш бўйича жамоатчилик
фаолиятини давлат томонидан қўллаб қувватлаш таърифланган.
Do'stlaringiz bilan baham: