Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Жамоавий музокаралар олиб бориш



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

62-модда. Жамоавий музокаралар олиб бориш 
Бирламчи, ҳудудий, тармоқ ва республика даражасидаги жамоавий 
музокаралар тегишли ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиялар 
томонидан олиб борилади. 
Жамоа келишувлари, жамоа шартномаси лойиҳаларини, уларга 
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги лойиҳаларни, жамоа 
келишувларини ва жамоа шартномасини бажариш ҳақидаги қарорлар 
лойиҳаларини, шунингдек жамоавий музокаралар предмети бўлган бошқа 
қарорлар лойиҳаларини тайёрлаш учун ижтимоий-меҳнат масалалари 
бўйича ҳудудий, тармоқ ва республика комиссиялари ишчи гуруҳлар 
тузади. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича бошланғич даражадаги 
комиссиялар, зарурат бўлганда, ишчи гуруҳлар тузишга ҳақли. 


35 
Ишчи гуруҳлар тарафлар тенглиги асосида ижтимоий шериклик 
тарафларининг вакилларидан шакллантирилади. Тарафларнинг ҳар бири 
ишчи гуруҳдаги ўз вакилларининг шахсий таркибини мустақил равишда 
белгилайди. Тарафларнинг келишувига кўра ишчи гуруҳ таркибига 
маслаҳат овози бериш ҳуқуқига эга бўлган мустақил олимлар, экспертлар, 
мутахассислар шартнома асосида киритилиши мумкин. 
63-модда. Жамоавий музокаралар жараёнида юзага келган 
ихтилофларни ҳал этиш 
Aгар жамоавий музокаралар жараёнида жамоавий музокаралар 
тарафлари музокаралар предмети бўлган айрим масалалар юзасидан 
келишувга эриша олмаган бўлса, улар ихтилофларга
 
сабаб бўлмаган 
масалаларга доир келишувни расмийлаштиради ва бир вақтнинг ўзида 
келишувга эришиб бўлмаган масалалар бўйича ихтилофлар баённомасини 
тузади. 
Aгар жамоавий музокаралар жараёнида музокаралар предмети бўлган 
барча масалалар юзасидан келишилган қарор қабул қилинмаган бўлса ҳам 
музокаралар тарафлари ихтилофлар баённомасини тузади. 
Ихтилофлар баённомасида тарафларнинг ихтилофларни бартараф 
этиш учун зарур бўлган чоралар ва жамоавий музокараларни қайта тиклаш 
муддатлари тўғрисидаги келишиб олинган таклифлари кўрсатилади. 
Тарафлар жамоавий музокараларни қайта тиклаш чоғида ҳал қила 
олмаган ихтилофларни ҳал этишга (тартибга солишга) доир низолар ушбу 
Кодексда жамоавий меҳнат низоларини ҳал этиш учун белгиланган 
тартибда кўриб чиқилади. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish