Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-боб. Жамоавий музокаралар



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

 
7-боб. Жамоавий музокаралар 
60-модда. Жамоавий музокаралар олиб боришга бўлган ҳуқуқ 
Ижтимоий шерикликнинг ҳар қандай тарафи жамоавий музокаралар 
ташаббускори бўлиши мумкин. 


34 
Аввалги жамоа келишувининг, жамоа шартномасининг амал қилиш 
муддати тугагунига қадар уч ой ичида ёки ушбу ҳужжатларда белгиланган 
муддатларда ижтимоий шерикликнинг ҳар қандай тарафи бошқа тарафга 
янги жамоа келишувини, жамоа шартномасини тузиш юзасидан 
музокаралар бошлаш тўғрисида ёзма хабар юборишга ҳақлидир. 
Иш берувчиларнинг манфаатларини ифода этувчи шахслар, 
шунингдек иш берувчилар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, 
давлат бошқаруви органлари, сиёсий партиялар ташкил этган ёки 
молиялаштирадиган ташкилотлар ёхуд органлар томонидан ходимлар 
номидан жамоавий музокаралар олиб борилишига ҳамда жамоа 
келишувлари ва жамоа шартномаси тузилишига йўл қўйилмайди. 
Ижтимоий шериклик тарафлари тегишли сўров олинган кундан 
эътиборан икки ҳафтадан кечиктирмай жамоавий музокаралар олиб бориш 
учун зарур бўлган ўзидаги мавжуд ахборотни бир-бирига тақдим этиши 
керак. 
Жамоавий музокаралар иштирокчилари, жамоавий музокаралар олиб 
бориш билан боғлиқ бўлган бошқа шахслар олинган маълумотларни, агар 
ушбу маълумотлар давлат сирларига ёки қонун билан қўриқланадиган 
бошқа сирга тааллуқли бўлса, ошкор қилмаслиги лозим. 
61-модда. Жамоавий музокаралар бошланадиган сана 
Жамоавий музокаралар бошланиши тўғрисида билдиришнома олган 
ижтимоий шериклик тарафи етти кунлик муддатда ташаббускорга 
жамоавий музокаралар ўтказилиши ҳақида жавоб юборган ҳолда жамоавий 
музокараларга киришиши шарт. Агар тарафларнинг келишувига кўра 
жамоавий музокаралар бошланишининг бошқа санаси белгиланмаган бўлса, 
жамоавий музокаралар ўтказиш ташаббускори томонидан мазкур жавоб 
олинган кундан кейинги кун жамоавий музокаралар бошланадиган кун 
бўлади. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish