Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


аъзосининг фаолиятини тугатиш ёки уни



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

аъзосининг фаолиятини тугатиш ёки уни
вақтинча алмаштириш
 
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия аъзосининг фаолияти 
комиссия ваколатларининг муддати тугаши муносабати билан, шунингдек 
қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин тугатилиши мумкин: 
қайси холисона сабаблар оқибатида ижтимоий-меҳнат масалалари 
бўйича комиссия аъзоси ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин бўлмаса, 
ўша сабаблар мавжуд бўлган тақдирда (вафот этганлиги, комиссия аъзоси 
сифатида фаолиятини давом эттириш имкониятини истисно этувчи суд 
ҳукмининг мавжудлиги ва бошқалар); 
комиссия аъзосини у вакиллик қилаётган тараф чақириб олганда; 
комиссия аъзоси ўзини ўзи рад этганда. 
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия аъзосининг фаолияти 
муддатидан олдин тугатилган тақдирда, у манфаатларини ифода этаётган 
тараф ўн календарь кундан кечиктирмай комиссиянинг янги аъзосини 
тасдиқлаши керак. 
Aгар ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия аъзоси узрли 
сабабга кўра (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, хизмат сафарида, меҳнат 
таътилида ёки ижтимоий таътилда бўлганлиги сабабли ва бошқалар) 
вақтинча ўз мажбуриятларини бажара олмаса, мазкур аъзо ўзига вакиллик 
қилаётган тараф ушбу комиссия аъзоси бўлмаган муддат ичида комиссияда 


31 
мазкур тарафга вакиллик қиладиган шахсни ушбу модданинг иккинчи 
қисмида кўрсатилган муддатда белгилайди. 
55-модда. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича 
комиссияларнинг ваколатлари 
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиялар: 
зарур бўлган тақдирда, жамоа келишувлари ва жамоа шартномасини 
ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва ижро этиш ҳамда уларга ўзгартиш ва 
қўшимчалар киритиш билан боғлиқ масалалар бўйича давлат органлари 
билан маслаҳатлашувлар ўтказади; 
жамоа келишувларининг ва жамоа шартномасининг лойиҳаларини 
ишлаб чиқади; 
иш 
берувчилардан, 
уларнинг 
бирлашмаларидан, 
касаба 
уюшмаларидан ёки ходимларнинг бошқа бирлашмаларидан жамоа 
келишувлари ва жамоа шартномаси бажарилишининг бориши тўғрисидаги 
ахборотни сўраб олади; 
иш 
берувчилардан, 
уларнинг 
вакилларидан, 
ходимларнинг 
вакилларидан, давлат органларидан комиссия фаолиятини амалга ошириш, 
музокаралар олиб бориш, тегишли жамоа келишувининг ёки жамоа 
шартномасининг лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда уларнинг бажарилиши 
устидан назоратни ташкил этиш учун зарур бўлган ахборот ва 
материалларни олади; 
келиб тушган таклифларни кейинчалик жамоа келишувлари ва жамоа 
шартномаси лойиҳаларига киритиш учун таҳлил қилади ва умумлаштиради; 
комиссия ишида иштирок этиш учун манфаатдор давлат ҳокимияти 
органлари 
вакилларини, 
шунингдек 
олимларни, 
экспертларни, 
мутахассисларни таклиф этади; 
жамоа келишувлари, жамоа шартномаси ва тегишли ижтимоий-
меҳнат масалалари бўйича комиссия томонидан қабул қилинган қарорлар 
бажарилишининг бориши устидан назоратни амалга оширади; 
жамоа келишувларига ва (ёки) жамоа шартномасига ўзгартиш ва 
қўшимчалар киритишга доир таклифлар ишлаб чиқади ҳамда киритади; 
зарур 
бўлган 
тақдирда, 
жамоа 
келишувларининг, 
жамоа 
шартномасининг лойиҳаларини тайёрлаш ва улар бажарилишининг бориши 
устидан назоратни амалга ошириш учун вақтинчалик ишчи гуруҳларни 
ташкил этади; 
ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия аъзоларини, 
шунингдек комиссиянинг қарори билан ташкил этилган ишчи гуруҳлар 
аъзоларини меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг ва меҳнат ҳақидаги бошқа 
ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро этилиши ҳолатини ўрганиш учун 
ташкилотларга юборади;
қонунчилик ҳужжатлари ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий 
ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишда иштирок этади, уларни 
такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади; 


32 
комиссия 
мажлисида 
жамоа 
келишувларининг 
ва 
жамоа 
шартномасининг 
бажарилишини 
таъминламаётган 
ташкилотлар 
раҳбарларини эшитади; 
халқаро меҳнат стандартларини қўллашга кўмаклашиш учун 
маслаҳатлашувлар ўтказишда иштирок этади;
жамоа келишувларини ва жамоа шартномасини тузиш ҳамда амалга 
ошириш жараёнидаги келишмовчиликларни ҳал қилишга кўмаклашади; 
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. 
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича тармоқ ва ҳудудий 
комиссиялар ташкилотларда жамоа келишувларини ҳамда жамоат 
шартномасини тузишда амалий ва услубий ёрдам кўрсатади. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish