Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-боб. Ходим томонидан меҳнат ҳуқуқларини ўзи ҳимоя



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet239/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

32-боб. Ходим томонидан меҳнат ҳуқуқларини ўзи ҳимоя 
қилиши 
530-модда. Меҳнат ҳуқуқларини ходим томонидан ҳимоя қилиш 
тушунчаси ва ҳимоя қилишни амалга ошириш 
Ходим томонидан меҳнат ҳуқуқларини ўзи ҳимоя қилиши деганда 
ходимнинг бузилган ҳуқуқини меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка риоя 
этилиши устидан назоратни ва текширувни амалга оширувчи органларга 
ёхуд якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқувчи органларга 
мурожаат этмасдан ёки мурожаат қилган ҳолда тиклашга ва (ёки) ушбу 
ҳуқуқни амалга ошириш борасидаги тўсиқларни бартараф этишга 
қаратилган мустақил равишдаги қонуний ҳаракатлари тушунилади. 
Ходим ўз ҳуқуқи бузилганлиги ҳақида билган ёки билиши керак 
бўлган пайтдан эътиборан меҳнат ҳуқуқларини ўзи ҳимоя қилишни (бундан 
буён матнда ўзини ўзи ҳимоя қилиш деб юритилади) амалга оширишга 
ҳақли. 
Ходим ўзини ўзи ҳимоя қилишни тўхтатиш тўғрисида ўз хоҳишига 
кўра исталган пайтда қарор қабул қилишга ҳақли. 
531-модда. Ўзини ўзи ҳимоя қилиш шакллари 
Ўзини ўзи ҳимоя қилиш мақсадида ходим ўз ҳаётига ва соғлиғига 
бевосита таҳдид солувчи ишни бажаришни, шунингдек иш берувчининг 
талабига кўра қуйидагиларни: 
меҳнат шартномасида назарда тутилмаган ишни
қонунга хилоф ёки ҳаётини ва соғлиғини хавф остига қўядиган, 
ходимнинг ёхуд бошқа шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматига, ишчанлик 
обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни бажаришни иш берувчини ёки 
ўзининг бевосита раҳбарини ёхуд иш берувчининг бошқа вакилини ёзма 
шаклда хабардор қилган ҳолда рад этиши мумкин. 
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф 
этилмагунига қадар ишни ёки ҳаракатларни бажаришни рад этиш вақтида 
ходимнинг меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа 
ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган барча ҳуқуқлари сақланиб қолади. 
Ходим ушбу Кодексда ёки бошқа қонунларда назарда тутилган ўзга 
ҳолларда ҳам ишларни ёки ҳаракатларни бажаришни ўзини ўзи ҳимоя 
қилиш мақсадида рад этиш ҳуқуқига эга. 


273 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish