Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ходимларнинг вакиллик органлари таркибига



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

44-модда. Ходимларнинг вакиллик органлари таркибига 
сайланган шахсларга бериладиган меҳнат 
кафолатлари 
Ходимларнинг вакиллик органлари таркибига сайланган шахсларга 
ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этишга ҳамда ҳимоя қилишга 
доир фаолиятни амалга ошириши муносабати билан иш берувчилар, 
уларнинг вакиллари томонидан бирор-бир шаклдаги таъқиб қилинишдан 
ҳимоя қилиниш кафолатланади. 
Ходимларнинг вакиллик органлари таркибига сайланган ва ишлаб 
чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга нисбатан интизомий жазо 
чораларини қўллашга, улар билан тузилган меҳнат шартномасини иш 


26 
берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга, шунингдек ходимларнинг 
вакиллик органлари таркибига сайланган ходимлар билан меҳнатга оид 
муносабатларни уларнинг сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколатлари 
тугаганидан кейин икки йил ичида иш берувчининг ташаббуси билан 
мазкур шахслар ўз фаолиятини амалга оширган вакиллик органининг 
олдиндан розилигини олмасдан бекор қилишга йўл қўйилмайди.
Ходимларнинг тегишли вакиллик органи раҳбари бўлган ва ишлаб 
чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимга нисбатан интизомий жазо 
чораларини қўллашга, у билан тузилган меҳнат шартномасини иш 
берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга, шунингдек ходимларнинг 
вакиллик органи раҳбари бўлган ходим билан меҳнатга оид муносабатларни 
унинг ваколатлари тугаганидан кейин икки йил ичида иш берувчининг 
ташаббуси билан мазкур вакиллик органи иштирокчи бўлган ходимларнинг 
тегишли ҳудудий ёки тармоқ бирлашмасининг олдиндан розилигини 
олмасдан бекор қилишга йўл қўйилмайди. 
Ходимларнинг 
вакиллик 
органидаги 
сайлаб 
қўйиладиган 
лавозимларга сайланганлиги оқибатида ишлаб чиқаришдаги ишидан озод 
этилган ходимларга уларнинг сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколатлари 
тугаганидан кейин аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) 
мавжуд бўлмаганда эса бошқа тенг иш (лавозим) берилади.
Касаба уюшмаси органларига сайланган ходимларга тегишли иш 
(лавозим) бериш имконияти бўлмаган тақдирда, улар қонун ҳужжатларида 
ёки жамоа келишувларида, жамоа шартномасида назарда тутилган 
имтиёзлардан фойдаланади. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish