Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-боб. Ходимларнинг ва иш берувчиларнинг ижтимоий



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

 
5-боб. Ходимларнинг ва иш берувчиларнинг ижтимоий 
шерикликдаги вакиллиги 
42-модда. Ходимларнинг вакиллиги 
Ташкилотда ёки жисмоний шахс бўлган иш берувчида ходимларнинг 
вакиллигини ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишни 
бошланғич даражада касаба уюшмаси қўмитаси амалга оширади. 
Ходимларнинг ва иш берувчиларнинг манфаатларини айнан битта вакиллик 
органи ифода этиши ҳамда ҳимоя қилиши мумкин эмас.
Ходимлар вакиллигини, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя 
қилишни қуйидагилар амалга оширади: 
ҳудудий ва тармоқ даражаларида – тегишли касаба уюшмалари, 
уларнинг бирлашмалари ва бўлинмалари (бундан буён матнда ҳудудий
ва тармоқ касаба уюшмалари бирлашмалари деб юритилади); 
республика даражасида – республика касаба уюшмалари бирлашмалари.
43-модда. Ходимлар вакилларининг ҳуқуқлари 
Ходимларнинг вакиллари қуйидаги ҳуқуқларга эга: 


25 
жамоа музокараларини олиб бориш, жамоа келишувларини, жамоа 
шартномаларини тузиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш; 
ижтимоий 
шерикликнинг 
турли 
даражаларида 
ижтимоий
ва иқтисодий ривожланиш масалаларини ҳал қилишда иштирок этиш; 
ташкилотнинг ички норматив ҳужжатларини ишлаб чиқишда 
иштирок этиш, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги 
бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда эса иш берувчи 
томонидан тегишли ички ҳужжат қабул қилинишига ўз розилигини ёки 
норозилигини билдириш; 
меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, ходимларнинг вакиллари билан 
келишилган ҳолда қабул қилинган ички ҳужжатларга риоя этилиши устидан 
жамоатчилик назоратини амалга ошириш; 
иш берувчиларга, уларнинг вакилларига меҳнат тўғрисидаги ҳуқуқий 
ҳужжатларни тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш; 
ваколатли давлат органларига ходимларни оммавий равишда ишдан 
озод этишни тўхтатиш тўғрисида таклифлар киритиш; 
меҳнат масалалари, ташкилотнинг фаолияти, бошқа ижтимоий-
иқтисодий масалалар бўйича зарур ахборот олиш; 
иш жойларига монеликсиз ташриф буюриш, иш берувчилардан, 
уларнинг вакилларидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун 
зарур маълумотларни олиш; 
меҳнат низоларини ҳал этиш (тартибга солиш) органларида 
ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш; 
иш берувчининг ва у ваколат берган шахсларнинг қарорлари устидан, 
агар улар қонунчиликка ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга 
зид бўлса ёхуд ходимларнинг ҳуқуқларини бошқача тарзда бузадиган бўлса, 
судга шикоят қилиш; 
агар ходимларнинг ижтимоий-меҳнат муносабатларидаги ҳуқуқ ва 
манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бошқа ҳаракатлар қонунчиликка 
зид бўлмаса, уларни ҳам амалга ошириш. 
Ходимларнинг вакиллари томонидан ҳуқуқларни амалга ошириш иш 
берувчиларнинг иш самарадорлигини пасайтирмаслиги, уларнинг 
белгиланган иш тартиби ва режимини бузмаслиги керак. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish