Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet206/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

ўзига хос хусусиятлари
452-модда. Масофадан туриб ишлаш 
Масофадан туриб ишлаш меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат 
вазифасини иш берувчи жойлашган ердан, ташкилотнинг алоҳида 
тузилмасидан (шу жумладан бошқа ерда жойлашганларидан) иш 
берувчининг бевосита ёки билвосита назоратида бўлган стационар иш 
жойидан, ҳудуддан ёки объектдан ташқарида бажаришдан иборат бўлиб, 
бунда мазкур меҳнат вазифасини бажариш ҳамда уни бажариш билан 
боғлиқ масалалар бўйича иш берувчи билан ходим ўртасида ҳамкорликни 
амалга ошириш учун ахборот- телекоммуникация тармоқларидан, шу 
жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш шарт бўлади. 
Масофадан туриб ишловчи ходимларга нисбатан меҳнат тўғрисидаги 
қонунчилик ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал 
қилиши ушбу параграфда белгиланган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга 
олинган ҳолда татбиқ этилади. 
Масофадан туриб ишлаш режими қуйидаги ҳолларда белгиланиши 
мумкин: 
ходимни ишга қабул қилишда; 
ходим одатдаги иш режимидан масофадан туриб ишлаш режимига 
ўтказилган тақдирда иш жараёнида. 
Муайян иш берувчида ишлаётган шахснинг аввалги меҳнат 
вазифасини давом эттирган ҳолда одатдаги иш режимидан масофадан туриб 
ишлаш режимига ўтказилиши меҳнат шартларининг ўзгаришидир. 


234 
Ходимнинг одатдаги иш режимидан масофадан туриб ишлаш 
режимига ўтказилиши, агар бунда ходимнинг меҳнат вазифаси ўзгарса, 
бошқа ишга ўтказиш ҳисобланади. 
453-модда. Доимий ва вақтинча масофадан туриб ишлаш 
Иш берувчи билан: 
меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни бажаришнинг 
бутун вақти давомида масофадан туриб ишлаш тўғрисида номуайян 
муддатга ёки муддатли меҳнат шартномаси; 
иш берувчининг назорати остида бўлган стационар иш жойидан 
ташқарида доимий асосда ишлаш ҳақидаги шартни ўз ичига олган меҳнат 
шартномасига доир қўшимча келишув тузган шахсларнинг иши доимий 
асосда масофадан туриб ишлашдир. 
Вақтинча масофадан туриб ишлаш ходим томонидан меҳнат 
вазифасини унинг розилиги билан иш берувчининг назорати остида бўлган 
стационар иш жойидан ташқарида вақтинча бажарилишини назарда тутувчи 
иш режимидир. Вақтинча масофадан туриб ишлашда меҳнат шартномаси 
тарафларининг розилиги билан масофадан туриб ишлаш режимининг 
муддати шарт қилиб кўрсатилган бўлиши керак. 
Масофадан туриб ишлаш режимининг муддати қуйидагилар 
воситасида аниқланиши мумкин: 
кун, ой ва бошқа муддатларда масофадан туриб ишлашнинг умумий 
муддати давомийлигини кўрсатиш; 
масофадан туриб ишлаш бошланадиган ва тугалланадиган календарь 
санани белгилаш; 
юз бериши билан масофадан туриб ишлаш режими муддати тугашига 
олиб келадиган ҳодисани аниқлаш (эпидемия муносабати билан аввал 
жорий этилган карантин чораларининг бекор қилиниши, табиий ёки 
техноген хусусиятга эга ҳалокатлар, ишлаб чиқариш аварияси 
оқибатларининг бартараф этилиши ва бошқалар). 
Вақтинча масофадан туриб ишлашга ўтишнинг энг кўп муддати бир 
йилдан ошмаслиги керак. 
Вақтинча масофадан туриб ишлаш муддати тугагач, иш берувчи 
ходим учун у масофадан туриб ишлаш режимига ўтгунига қадар ишлаган 
аввалги иш режимини белгилаши шарт. Агар масофадан туриб ишлашга 
ўтиш вақтинча бўлган бўлса, иш берувчи ходимнинг ўтказилиш муддати 
тугаши билан унга аввалги меҳнат вазифаси бўйича ишини ҳам бериши 
шарт. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish