Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ходимларнинг айрим тоифаларини вахта усулидаги



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet214/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

466-модда. Ходимларнинг айрим тоифаларини вахта усулидаги
ишларга жалб қилишни чеклаш 
Вахта усулида бажариладиган ишларга қуйидагилар жалб қилиниши 
мумкин эмас: 
ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар; 
ҳомиладор аёллар; 
уч ёшгача бўлган бола парваришини амалга ошираётган ота-онадан 
бири (васий); 
тиббий хулосага мувофиқ вахта усулидаги ишларни бажаришига 
қарши кўрсатмалар бўлган шахслар. 
467-модда. Вахтанинг давомийлиги 
Вахта объектда ишларни бажариш вақтини ва сменалар ўртасида дам 
олиш вақтини ўз ичига олувчи умумий даврдир. 
Вахтанинг давомийлиги бир ойдан ошмаслиги керак.


244 
Жамоа келишувларида ёки жамоа шартномасида белгиланган алоҳида 
ҳолларда айрим объектларда вахтанинг давомийлиги уч ойга қадар 
узайтирилиши мумкин. 
468-модда. Вахта усулида ишлаш чоғида
иш вақтини ҳисобга олиш 
Вахта усулида ишлаш чоғида иш вақтини бир ой, чорак ёки бошқа 
узоқроқ муддатли давр учун, лекин ўн икки ойдан кўп бўлмаган давр учун 
жамлаб ҳисобга олиш белгиланади.
Ҳисобга олиш даври қуйидагиларни қамраб олади: 
ходимнинг вахтада бўлган давридаги иш вақтини; 
иш берувчининг жойлашган еридан ёки тўпланиш жойидан то иш 
бажариладиган жойга бориш ва ортга қайтиш чоғида йўлда бўлиш вақтини; 
мазкур календарь даврга тўғри келадиган дам олиш вақтини. 
Иш берувчи вахта усулида ишлайдиган ҳар бир ходим иш вақтининг 
ва дам олиш вақтининг ҳисобини ойма-ой ҳамда бутун ҳисобга олиш даври 
учун юритиши шарт. 
469-модда. Вахта усулида ишлаш чоғида меҳнат
ва дам олиш режимлари 
Ҳисобга олиш даври доирасида иш вақти ва дам олиш вақти иш 
берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда 
тасдиқланадиган ва амалга киритилгунига қадар икки ойдан кечиктирмай 
ходимлар эътиборига етказиладиган жадвал билан тартибга солинади. 
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жадвалда 
қуйидагилар назарда тутилади: 
ҳисобга олиш даврининг давомийлиги; 
ходимларни вахтага олиб бориш ва у ердан қайтариб олиб келиш учун 
зарур бўлган вақт. Иш жойига бориш ва у ердан қайтиб келиш чоғида йўлда 
бўлиш кунлари иш вақтига киритилмайди ҳамда вахталар ўртасидаги дам 
олиш кунларига тўғри келиши мумкин; 
ходимнинг вахтада бўлган даврида ҳар кунлик ишнинг давомийлиги. 
Бунда шундай ишнинг чекланган давомийлиги ўн икки соатдан ошмаслиги 
керак; 
вахтада дам олиш вақти, бу ходимга қуйидагиларни тақдим этишни ўз 
ичига олади: иш куни давомида дам олиш ва овқатланиш учун танаффус 
(агар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги саккиз соатдан ошса, иккита 
танаффус), ишлаб чиқариш шароитларига кўра бундай танаффуснинг 
имкони бўлмаган ҳолларда эса иш вақтида ходимларнинг овқатланиш 
вақтини белгилаш ва ташкил этиш; ҳар кунлик (сменалар ўртасидаги) дам 
олиш, унинг давомийлиги дам олиш ва овқатланиш учун танаффусни 
ҳисобга олган ҳолда камида ўн икки соатни ташкил этиши керак; вахта 


245 
даврида ҳафталик дам олиш кунлари, агар ишлаб чиқариш шароитларига 
кўра бунинг имкони бўлса; 
вахта оралиғидаги дам олиш вақти, бунга жадвалда назарда тутилган 
иш вақти нормасидан ортиқ ишлаганлик учун отгул кунлари ва бу даврга 
тўғри келадиган дам олиш кунлари киради. Отгул кунлари сони ходимнинг 
вахтада бўлган даврида жадвалга мувофиқ ортиқча ишланган умумий 
соатлар сонини иш куни давомийлигининг белгиланган нормасига бўлиш 
йўли билан аниқланади. 
Вахтадаги иш жадвали доирасида тўлиқ иш кунига етмайдиган иш 
вақтининг ортиқча ишланган соатлари календарь йил мобайнида йиғилиб 
бориши ва тўлиқ иш кунларигача жамланиб, кейинчалик вахта оралиғидаги 
қўшимча дам олиш кунлари берилиши мумкин. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish