Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-§. Касаначиларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

2-§. Касаначиларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан
тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
443-модда. Касаначилик тушунчаси 
 
Касаначилик тузиладиган меҳнат шартномасига мувофиқ жисмоний 
шахс (касаначи) томонидан ўз яшаш жойи бўйича ёки касаначига ёхуд 
унинг оила аъзоларига тегишли бўлган ёки касаначи томонидан ижарага 
олинган бошқа хоналарда иш берувчининг буюртмалари бўйича товарлар 
ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш борасида амалга ошириладиган 
ишдир. 
Касаначиларга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг ва 
меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилиши ушбу 
Кодексда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама 
комиссияси билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган Касаначилик 
тўғрисидаги низомда белгиланган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган 
ҳолда татбиқ этилади. 
 
444-модда. Касаначиларни ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш 
Ўн олти ёшга тўлган жисмоний шахс касаначи бўлиши мумкин. 
Агар касаначиликнинг хусусияти касаначи билан якка тартибдаги 
тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузиш заруратини тақозо 
этса, ўн саккиз ёшга тўлган шахсларнинг касаначиликни амалга оширишига 
йўл қўйилади. 
445-модда. Касаначиликни қўллаш шартлари 
Касаначиликни қўллашга, башарти агар касаначи меҳнат шартномасига 
мувофиқ касаначиликни бажариш учун зарур биноларга, шу жумладан 
турар жойларга, шунингдек ишни бажариш учун амалий кўникмаларга эга 
бўлса ёхуд ишни бажаришга ўқитилган бўлса, йўл қўйилади. 
Касаначилик амалга ошириладиган турар жойларни яшаш учун 
мўлжалланмаган жойлар тоифасига ўтказиш талаб этилмайди. 


230 
Касаначилик технология жараёни ва бошқа шарт-шароитлар уй 
шароитларида бутловчи буюмларнинг, ярим тайёр маҳсулотларнинг, 
маҳсулотларнинг ҳамда ишларнинг айрим турларини ишлаб чиқариш 
имконини берадиган саноат тармоқларида ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 
ташкилотлар ҳамда уларнинг буюртмалари бўйича уйда товарлар ишлаб 
чиқараётган ёки хизмат кўрсатаётган ходимлар ўртасидаги кооперация 
асосида ташкил этилади. 
Касаначининг 
қуйидагиларни 
талаб 
қиладиган 
ишларни 
(хизматларни) бажаришига йўл қўйилмайди: 
қонунчиликда белгиланган фаолиятнинг айрим турларини амалга 
ошириш ҳуқуқи учун лицензия (рухсатнома) олишни;
уйда куч сарфлаб ишлатиладиган, кўп энергия сарфланадиган ва 
техник жиҳатдан мураккаб асбоб-ускуналардан, шунингдек хавфли 
кимёвий компонентлардан фойдаланишни; 
уй шароитларида назорат қилиб бўлмайдиган махсус техника 
хавфсизлигига риоя этишни. 
Касаначилик шароитларида фойдаланиш мумкин бўлмаган асбоб-
ускуналар, хомашё, материаллар ва маҳсулотлар рўйхати Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. 
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига, санитария қоидалари, нормалари
ва гигиена нормативларига, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, 
шунингдек касаначиларнинг уй-жой-маиший шароитларининг ўзига хос 
хусусиятларига мувофиқ касаначилик ишларининг (хизматларининг) айрим 
турларига ёнғин ва санитария назорати давлат органларининг, Ўзбекистон 
Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат 
инспекциясининг рухсати билан йўл қўйилиши мумкин. 
Касаначилар учун ишларнинг (хизматларнинг) муайян турлари 
уларнинг амалий кўникмалари ва соғлиғининг ҳолати ҳисобга олинган 
ҳолда (ишнинг хусусияти, фойдаланиладиган ускуналар ва асбоблар, 
хомашёнинг ва материалларнинг хоссалари, ногиронлиги бўлган шахсларга 
нисбатан эса тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг тавсиялари 
эътиборга олинади) иш берувчи томонидан белгиланади. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish